Журналистлар тақдирланди
Унда мазкур Халқ қабулхонаси раҳбари С.Худайбергенов йиғилганларни касб байрами билан қутлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда мазкур Халқ қабулхонаси раҳбари С.Худайбергенов йиғилганларни касб байрами билан қутлади.
Таъкидланганидек, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бугунги кундан рози бўлиб яшашлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бунда Президентимиз томонидан илгари сурилган «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий тамойил амалда ўз ифодасини топмоқда.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналарида олиб борилаётган ишлар диққатга сазовордир. Бу тадбирлар албатта, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Чунки, ўтказилаётган ҳар бир тадбир тезкор оммага холислик билан етказилмоқда.
– Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари чин маънода тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилмоқда, –дейди Қорақалпоғистон телевидениеси мухбири Гулойим Ғаниева. –Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бунинг яққол исботидир.
Тадбир якунида бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
