Шу боис бутун халқимиз билан бирга биз адиблар ҳам чуқур қайғуда қолдик.

Бердақ бобом қайд этганидек, жудоликнинг жабри ёмон бўлар экан: золим айрилиқ азиз элимизнинг ардоқли оқсоқоли, атоқли давлат арбоби, Қорақалпоғистоннинг кўп йиллик биринчи раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи Муса Тажетдинович Ерниязовни орамиздан олиб кетди. У бутун ҳаётини қорақалпоқ диёрининг равнақига бағишлади. Шу боис бутун халқимиз билан бирга биз адиблар ҳам чуқур қайғуда қолдик. 

У адабиётни ниҳоятда қадрлар, кўп китоб ўқир эди. Оқсоқолга навбатдаги ноёб китобни юборганимизга ҳали кўп вақт бўлмаган эди.

Муса Тажетдинович матбуотга алоҳида меҳр билан қарар эди. Бунга 40 йил давомида у кишининг Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хўжалиги вазири, «Оролбўйи» бирлашмаси раиси, 2 марта ҳукумат раисининг ўринбосари, Чимбой тумани ҳокими ва айниқса 18 йил давомида Жўқорғи Кенгес Раиси чоғида аниқ ишонч ҳосил қилганмиз. Оқсоқол раҳбар пайтида қатор ҳамкасбларим, шу жумладан, мен юксак фахрий унвонлар олганимизни ҳам унутмаймиз. Навоий «Чу фарз ўлди адоси келди» дейди. Халқимизнинг атоқли фарзанди умрининг адоси эмас, эъзоз палласи етди. У доимо қалбларимизда яшагай!

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жойингиз жаннатдан бўлсин, оқсоқол!