Жорий йилнинг ўтган даврида 110,1 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринларини ташкил этилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 110,1 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринларини ташкил этилган. Жумладан, пандемия сабабли хорижга ишлаш учун кета олмаган 76,2 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов маълум қилди.

– Ўтган даврда 68,7 минг фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларнинг иш ҳақи учун 21,8 миллиард сўм Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштириб берилди, – дейди Т.Маҳмудов. – Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратиш орқали 6,5 минг, шундан 3,9 минг фуқаро шахсий томорқаларида ва 2,6 минг фуқаро кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди. 

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидаги қурилиш ташкилотларига юртимизнинг бошқа ҳудудларидан қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган, айниқса, хорижга ишлаш учун кета олмаган 4,5 минг шахс Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларига ишга жойлаштирилди.

Қайд этиш керакки, 2020 йилнинг олти ойида 219 минг 657 нафар фуқаро меҳнат миграциясидан қайтиб келди. Жумладан, 122 минг 805 нафари Россиядан, 63 минг 636 нафари Қозоғистон, 7144 нафар Туркия, 3376 нафар Жанубий Кореядан келди. Ҳозирда хориждан қайтганларнинг 201,4 минг нафари ўрганилди ва уларнинг 100,6 минг нафарининг бандлиги таъминланди.

Маълумотларга кўра қайтган фуқароларнинг 49,6 фоизи чет давлатларда қурилиш йўналишида, 11,4 фоизи саноат корхоналарида, 10,1 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларида, 13,1 фоизи савдо, 15,9 фоизи бошқа йўналишларда ишлаган. Бу эса уларни ўз яшаш манзилларида ишга жойлаштириш жараёнида тегишли йўналишларни белгилаб олиш учун муҳим фактор ҳисобланади.

Энг муҳими, Россияда оғир вазиятда ва ишсиз қолган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш учун “birgamiz.com” ва anketa.migration.uz веб сайтлари, CALLмарказ ва телеграмканали жорий этилиб, 20,2 мингдан ортиқ фуқарога ишга жойлаштириш чоралари кщрилди. Шунингдек, ҳуқуқий хизмат ва моддий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилнинг олти ойида қанча юртдошимиз ватанга қайтди?