Жиззахда қутлуғ байрамга яна бир муносиб совға
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг қутлуғ 29 йиллик байрами арафасида Жиззах шаҳрида замонавий давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг қутлуғ 29 йиллик байрами арафасида Жиззах шаҳрида замонавий давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.
Кенг кўламли буёдкорлик ишлари туфайли ишга тушаётган янги турур-жойлар, ижтимоий, хизмат кўрсатиш иншоотлари юртимиз қиёфасини тобора кўркамлаштириш билан бирга аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаб, турмуш фаравонлигини оширмоқда. Мустақиллик туфайли амалга оширилаётган бу ўзгаришларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда яратилаётган қулайликларнинг ҳам алоҳида ўрни бор.
Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биноси Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилди. Инвестор “Нодира-Шахноза” МЧЖ қурувчилари томонидан Жиззах шаҳри марказидаги бўш майдонда олти қаватли замонавий бинони бунёд этишда катта ҳажмда қурилиш ишлари бажарилди.
Иншоотнинг очилиш маросимида ҳокимлик, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбирда иштирокчилари томонидан одамларнинг оғирини-енгил, узоғини яқин қиладиган замонавий давлат хизматлари марказининг барпо этилиши мустақиллик даврида халқимиз ҳаётини яхшилаш учун изчил олиб борилаётган катта ўзгаришларнинг самараси эканлиги таъкидланди.
2 минг квадрат метр майдонга эга давлат хизматлари маркази энг сўнгги талаблар асосида жиҳозланди. Бошқа марказларда бўлгани каби ушбу бинода ҳам Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, банк, нотариус, суғурта, “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси, кутиш зали, инвесторларлар билан музокаралар олиб бориш хонаси, конференция зали, болалар ўйин майдончаси мавжуд.
Яна бир янгилик марказ биносида ортиқча навбатларнинг ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида хизматлар натижаларини олиш учун бино ташқарисида алоҳида корпус фаолият юритади. Бу марказга янги келган хизмат олувчилар вақтини тежаш имконини беради.

Жиззах шаҳар ДХМ жорий йилнинг ўтган даврида аҳолига 30 минг 776 та хизмат кўрсатди. Шу даврда электрон рақамли имзо калити олишга 3 минг 237 та, кадастр паспортини тайёрлаш бўйича 2 минг 341 та, табиий газ ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш учун 1 минг 545 та, болани давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйишга 1 минг 455 та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга 1 минг 769 та мурожаат бўлди.
Марказнинг фойдаланишга топширилиши билан давлат хизматлари сифати икки баробарга ошиши кутилмоқда. Бугунгача Мирзачўл, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Янгиобод, Фориш ва Зомин туманлари ДХМлари замонавий янги биноларда фаолиятини юритмоқда. Шу билан биргаликда жорий йил якунига қадар ҳам шундай марказлар вилоятнинг қолган туманларида ҳам фойдаланишга топширилади.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказда яратилган шароитлар билан танишишди.