1998 йилда Жиззах шаҳрида туғилган фуқаро 2017-2019 йилларда Туркия давлатида ишлаши давомида диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб, уларни ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келган.

Даставвал, у 2000 йилда туғилган укасини ўз таъсири остига олган.

Ака-укалар «Одноклассники» ижтимоий тармоғи орқали экстремистик оқим ғояларини фаол қўллаб-қувватлашган. Сўнгра «Телеграм» мессенжерида виртуал гуруҳ яратиб, ушбу гуруҳга аъзо бўлганларга нисбатан тарғибот ишларини олиб боришган.

Улар «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Маҳмуд Абдулмўмин» каби экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг маърузалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланган материаллар рўйхатига киритилганини билсаларда, уларни ўз танишларига тарқатиш билан шуғулланишган.

Ушбу виртуал гуруҳга Жиззах шаҳрида ва Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 1983-1998 йиллар оралиғида туғилган 23 нафар ёшлар аъзо бўлишган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда диний экстремистик ғоялар тарғиботи билан шуғулланганлар қўлга олинди