Жиззах вилояти: амалиёт, таҳлил ва самара
Халқ депутлари вилоят кенгашининг ушбу ўрганиш якунларига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисига Жиззах вилояти хокимининг худудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари махаллий Кенгашлари фаолияти хақидаги хисоботи масаласини тайёрлаш бўйича сенаторлар, Сенат девони ва вазирлик, идоралар ходимларидан иборат ишчи гурух қарийиб бир ҳафта давомида комлекс ўрганиш олиб борди.
Халқ депутлари вилоят кенгашининг ушбу ўрганиш якунларига бағишланган сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Солиев бошқариб борди. Аудио алоқа шаклида ўтган сессия ишида шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари иштирок этди.
Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишларда вилоятда бюджет, иқтисодий ислохотлар, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳа, йўл қурилиши ва транспорт инфратузилмаси, ижтимоий соҳа, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш йўналишларидаги ишлар таҳлилига эътибор қаратилди.

Сессияда Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органи фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаров ўрганишлар давомида бажарилган ишлар билан бирга, ҳали ечимини кутаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлади. Ишчи гуруҳ ўрганишларида ҳудудлардаги секторлар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоятда бажарилган ишлар бўйича ахборот эшитилди.
Бундан ташқари, йирик инвестиция лойиҳалар ижроси, туризмни ривожлантириш, бандлик, пандемия шароитида умумтаълим мактабларида дарс жараёнларини ташкил этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамалар марказида бўлди.
Сессияда мухокама этилган масалалар, муаммолар уларнинг ечимлари юзасидан депутатлар, фаоллар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.