Президентимизнинг 2020 йил 16 апрелдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилди.

Президентимизнинг 2020 йил 16 апрелдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилди. Бу халқимизга нима беради? Қуйида шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Дастлаб бу борадаги хориж тажрибаси ҳақида қисқача маълумот берамиз. Ривожланган демократик давлатларда жамоатчилик фикри давлат сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантиришда асосий омил саналади. Аксарият мамлакатларда жамоатчилик кенгаши институтлари давлат ёки жамоатчилик ташаббуси билан норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида ташкил этилади. Уларга муайян ваколатлар берилади ва давлат бошқаруви органлари фаолиятини амалга оширишда маслаҳат олинади.

Россияда Беслан фожиасидан кейин Жамоатчилик палатаси ташкил этилди. Бугунги кунда палата федерал қонунлар ва лойиҳалари, давлат бошқаруви органлари қабул қиладиган ҳуқуқий ҳужжатлар устидан жамоатчилик экспертизасини амалга оширади.

АҚШда ҳокимият устидан жамоатчилик назорати фуқаролик жамияти институтлари ташкил этилиши билан бирга ривожланиб борди.

Германияда жамоатчилик назорати жамиятдаги консенсуснинг ҳал қилувчи омили сифатида нафақат фуқаролик жамияти институтлари, балки парламент ва судлар томонидан ҳокимиятга нисбатан амалга оширилади. Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, ОАВ давлат хизматчиларининг коррупцион ҳаракатларини назорат қилади. Жумладан, ОАВда маълумотлар эълон қилинганидан сўнг Германия Президенти К.Вульф лавозимидан озод этилган.

Ўзбекистонда ҳам жамоатчилик фикри муҳим сиёсий, ижтимоий масалаларни ҳал этишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу жиҳатлар мансабдор шахслар фаолиятига, уларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо беришда, қонун ҳужжатлари қабул қилинишида фуқароларнинг бевосита иштирокида ҳам кўзга ташланмоқда. Фикримизга мисол сифатида Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Юнус Ражабий маҳалласида яшовчи аҳолининг сайъ-ҳаракати билан ноқонуний кесилган 81 дарахт ўрнига серсоя дарахтлар экиш орқали боғ қайта тикланиб, ўсимлик дунёсига етказилган 1 миллиард 891,3 миллион сўм миқдоридаги зарар айбланувчилардан ундирилганини айтишимиз мумкин.

Шунингдек, сўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш борасида қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани халқ вакиллари ва кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталари доимий фаолият юритувчи маслаҳат кенгаши органи ҳисобланади.

Фармон билан палатага бир қатор ваколатлар берилди. Унга кўра янги тузилма шахс – жамият – давлатнинг мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи энг мақбул мулоқотини йўлга қўяди, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштириш, давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашади, аҳоли фикрини тизимли ўрганиш орқали тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни киритиб боради.

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини кучайтиришга хизмат қилади, муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказади, норма ижодкорлиги сифатини тубдан яхшилашга кўмаклашади, фуқaрoлaр, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри, oммaвий axбoрoт вoситaлaри вaкиллaри вa блогерларнинг сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oширишга ёрдам беради, ислоҳотлар ва давлат дастурларининг жойларда ва соҳаларда амалга оширилиши устидан жамоатчилик мониторингини ташкиллаштириш, уларни сифатли бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, эришилган кўрсаткичлар, ижобий ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталари ва Ҳукуматга мунтазам киритиб боради.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Президентимиз ташаббуси билан Жамоатчилик палатасининг ташкил этилиши аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштироки кўламини кенгайтириш ҳамда фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш орқали “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғояни рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Б.НАРИМАНОВ,
Тошкент давлат юридик
университети катта ўқитувчиси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият – ислоҳотлар ташаббускори