Жаҳон матбуоти саҳифаларида
Crew Dragon нинг муваффақиятли парвози Россияни ўтмишда қолдирди
Crew Dragon нинг муваффақиятли парвози Россияни ўтмишда қолдирди
АҚШ космонавтикаси астронавтлар Роберт Бенкен ва Дуглас Херлининг муваффақиятли парвозидан сўнг янги босқичга кўтарилди. Бу инсоният тарихидаги илк космик парвоз сифатида янги даврни бошлаб берди.
Crew Dragon — паст орбитал кўп марталик кемаларнинг биринчиси. Узоқ коинотга парвоз қилиш учун оғир ракета бўлмиш Orion ясалмоқда. Илон Маск эса Starship кемаси устида иш олиб бормоқда.
Х Х Х
ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини текшириш мақсадида Хитойга отландилар

Тергов натижалари қандай бўлиши мумкин?
«МК». АҚШ президенти Дональд Трамп уч ойдан ортиқ вақтдан буён Хитойни “жавоб беришга чақирмоқда”. Америка етакчиси расмий Пекин коронавирус учун жавобгар, деган қатъий фикрда. Ўтган вақт давомида Қўшма Штатлар ЖССТ билан муносабатларни узишга ҳам улгурди. Бироқ глобал ташкилот коронавируснинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ўзи мустақил тергов ўтказишга қарор қилди.
Май ойида бўлиб ўтган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида 120 дан ортиқ мамлакатлар вируснинг келиб чиқиши бўйича тергов ўтказишга чақиришган. Ўшанда Хитой ЖССТ терговга бошчилик қилиб, пандемия назорат остига олинмагунча кутиб туришни талаб қилган. Шу вақт келганга ўхшайди. ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича Хитойга отланишди.
Текширувдан кўзланган асосий мақсад “касаллик ҳайвонлардан одамга юққанми ва қайси турдаги ҳайвондан юққан, деган саволга аниқлик киритишдир”, - деди
ЖССТ матбуот котиби Маргарет Харрис Женевадаги брифингда.
Текширув давомида касаллик қандай қилиб ҳайвондан одамга юққани аниқланади.
Х Х Х
Организмдаги холестеринни йўқ қиладиган энг яхши мева аниқланди
«Говорит Москва» радиоси. Авокадо организмдаги зарарли холестеринни йўқ қиладиган энг яхши мева ҳисобланади, деб хабар берди «Говорит Москва» радиоси муҳаррири ва ошпазлик китоблари таржимони Ольга Ивенская. Унинг қайд этишича, авокадо гипоаллерген мева саналади, ундан тайёрланган пюрени ҳатто бир ёшгача бўлган чақалоқларга ҳам қўшимча овқат тарзида беришади.

Авокадо ёғ кислотасига бой мева бўлиб, юрак фаолияти учун жуда фойдали. Бу мева калий моддасига бананга қараганда ҳам бойроқ. Авакадо таркибида магний бор, натрий эса камроқ. Бу юрак учун энг яхши мева ҳисобланади. “Ушбу мева таркибидаги моддалар баланси шу даражадаки, уни ҳатто озиш учун тавсия қилинадиган парҳез маҳсулотлари рўйхатига ҳам киритиш мумкин”. Авакадо таркибида холестерин йўқ.
Авокадодан краб толаси ва гўшт билан шўрва тайёрласа ҳам бўлади. Дунё бўйича авакадонинг тахминан минглаб турлари бўлса-да, ҳозиргача биз томонларга фақат беш-олти тури етиб келган, холос.
Х Х Х
Бизнинг “Жаҳон матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.