Жаҳон матбуоти саҳифаларида
«Буюк ёндашув»: Хитой Марс сайёрасига ўз аппартини учиришга тайёрланмоқда.
«Буюк ёндашув»: Хитой Марс сайёрасига ўз аппартини учиришга тайёрланмоқда.
МК.ru Хитой космик дастури доирасида Марс сайёрасига илк парвозниамалга оширмоқчи.
Марс ва Ер ўртасидаги минимал масофа қарийб 55 миллион километрни ташкил этади. Бу ҳар 26 ойда юз беради, деб хабар беради “China Aerospace Science and Technology Corporation” миссияси пудратчиси. Жорий йил Ер ва Марс июль-август ойлари оралиғида бир-бирига энг яқин масофага келади.
Амалга ошириладиган парвоз Хитой космик дастури доирасидаги тўртинчи парвоз бўлиши кутилмоқда. Шу вақтгача 2019 йил охирида энг замонавий ракета ергақайтиб келган, 2017 йил июлда эса бошқа бир ракета парвози муваффақиятсизликка учраган эди.
Бу гал Хитой экспертлари Марсга уюштириладиган парвознинг муваффақиятли чиқишига ишонч билдирмоқда. Мутахассислар фикрича, ушбу тажриба Қизил сайёрани тадқиқ этишда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
***
Араб дунёсининг илксайёралараро миссияси Марсга парвоз қилишни мақсад қилди
Бирлашган Араб Амирликлари араб дунёсининг сайёрарлараро миссиясини нишонлаган ҳолда, Марсга ўз космик аппаратларини муваффақиятли учирди.
«Ал-Амал» (араб тилида умид маъносини англатади) номли аппарат 20 июлда бироз кечиккан ҳолда Япониянинг Танэгасима оролидаги космодромдан парвозини бошлади.
Ракетадан қаттиқ ёнилғи қуйиш мосламалари ажралиб тушди ва зонд Дубайдаер сегменти билан икки томонлама алоқа ўрнатди.
“Зонд ёрдамида тўпланган маълумотлар бизнинг билимларимизни янада бойитади”, - деди Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум Твиттердагиўз аккаунтида. — Бу бизнинг дунё тараққиётига қўшадиган ҳиссамиздир".
“Ал-Амал” аппарати Дубай Космик марказида Колорадо университетининг атмосфера ва фазовий физика лабораторияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва БАА ташкилтопганининг 50 йиллиги нишонланадиган 2021 йил февралда Қизил сайёрага етиб боради.
«Зонд сайёра сиртидан 22 мингдан 44 минг километргача бўлган масофада марс экватори текислигига теярли тўғри келадиган орбитаданмаълумот тўплайди.
Космик зонд бутун Марс йили давомида орбитада бўлади. Бу Ердаги 687 кунга тўғри келади.
Шунингдек, Американинг «Марс-2020» NASA «Perseverance» ҳамдаХитойнинг «Tianwen-1» аппаратлари ҳам 2020 йилнинг ёзида Марс сайёрасига учиши режалаштирилган.
БАА, АҚШ ва ХХР айнан жорий йил Марсга парвоз амалга ошираётгани бежиз эмас. Зеро, айнан шу йили Ер ва Марсбир-бирига нисбатан энг яқин масофада турибди. Бу ҳолаткосмиксаёҳат қисқалигини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Форз кўрфази мамлакати 2014 йил ўз космик агентлигига асос солган. Ўша йили БАА 100 йилдан сўнг – 2117 йил Марсни забт этиши ҳақидаги ниятини маълум қилди. “Умид” зонди – БААнинг ривожланиб бораётганкосмик тармоқдаги энг муҳим қадамидир.
***
Олимларнинг буюк кашфиёти: ақлийқобилиятни “экиш мумкин”
“Sciencе” журнали. АҚШ ва Россияда донор плазмасидаги моддалармиянинг когнитив хусусиятларини рағбатлантириши мумкинлигини исботловчи тажрибаларўтказилди.
Жисмоний машқ мия фаолиятини яхшилайди. Калифорния университети олимлари сичқон қонида жисмоний зўриқиш пайти қонга тушадиган оқсилни аниқлашди.Агар шу қон кекса сичқонга қуйилса, фаоллик ва когнитивхусусиятлар сезиларли даражада яхшиланади.
Изланувчилар шу тариқа кексалар ва ётиб қолган беморларни суриладиган деменциядан халос қилиш мумкин, деган хулосага келишди. Тажриба олдин ёш, кейин қари сичқонлар қонида ўтказилган.
Янги эксперимент ўрта ва катта ёшдаги сичқонларда ўтказилган. Бир гуруҳсичқонларни олти ҳафта давомида ғилдиракда югуришга мажбур қилишган.Сўнг жониворлар қон плазмаси ҳаракатсиз ўтирган сичқонга қуйилган. 8марта қон қуйилишидан сўнг 3 ҳафта давомида гиподинамияли сичқонлар хотира ва ўрганиш билан боғлиқ синовларни, қон плазмаси қуйилмаган сичқонларга нисбатан яхши топширган.
***
Африка иккига бўлинади: янги океан пайдо бўлади
NBC News. Яқин келажакда Африка ўрнида янги океан пайдо бўлиши мумкин. Олимлар фикрича, Нубиан, Сомали ва Арабистон тектоник плиталарининг парчаланиши ҳозирги Эфиопия ҳудудидаги континент бўлинишигаолибкелади.
Беш-ўн миллион йиллардан сўнгбу ерда тектоник парчаланиш юз беради. Натижада Қизил ва Араб денгизларини бирлаштирадиган янги океан пайдо бўлади. Аслида, бу жараён аллақачон бошланган. 2005 йил қисқа муддатда учта плитанинг туташ жойида 50 километрдан ортиқ узунликдаги парчаланиш бошланган ва плиталар аста-секин бир-биридан узоқлашмоқда.
***
Демографлар Ернинг яқин ўн йилликдаги келажаги тўғрисида ҳайратомузбашорат қилишди
The Lancet журнали. Келажакда Африка дунёдаги аҳолиси энг кўп қитъага айланади. Демография соҳаси мутахассислари яқин келажакда катта ўзгаришлар рўй беришини башорат қилмоқда: 2050 йилдан сўнг Ер аҳолисиқисқариши мумкин.
2064 йил сайёрамиз аҳолиси қарийб 9,7 миллиардга етади, бироқ 2100 йилгабориб бу рақам 8,8 миллиардгача қисқаради, деб ёзган “The Lancet” тиббиёт журнали. Демографик таҳлиллар шуни кўрсатадики, замонавий контрацепция усуллари такомиллашиши ва аёлларнинг тобора кўпроқ таълим олиши глобал туғилиш даражаси пасайиши катализатори бўлиши мумкин. Тадқиқотга кўра,23 мамлакат, жумладан, Япония, Испания ва Италия аҳолиси ярим бараварқисқаради,яна 34 та давлат, жумладан Хитойда ҳам аҳоли сони камайиши25 фоиздан ошади.
2100 йилга бориб дунё миқёсида 80 дан ошган инсонлар беш ёшгача бўлган болалар сонидан икки баравар кўпайиб кетади. Бу меҳнатга лаёқатли аҳоли сони ўзгарганини кўрсатади. Хитой, Испания, Буюк Британия ва Германия каби мамлакатларда ишчи кучи кескин қисқариши юз беради, бу иқтисодийўсишсекинлашувига олиб келади.
«Европа ва Осиё таъсири камайган бир пайтда Африка ва араб дунёси бизнинг келажагимизни белгилаб беради. Дунё юз йиллик охирига бориб, кўп қутбли бўлади ва Ҳиндистон, Нигерия, Хитой, АҚШ доминант кучга айланади”.
Аҳоли сони ошиши бўйича Африка мамлакатлари етакчилик қилади. 2100 йилга бориб, Нигер 765, Чад 710, Жанубий Судан 594 ва Мали321 фоиз аҳолиўсишига эришиши башорат қилинмоқда.
Айни пайт Латвияда, тахминларга кўра, аҳоли сони энг кўп – 78, Сальвадорда 77 фоизгақисқариши кузатилади.
Хитой жадвалда биринчи ўриндан учинчи ўринга тушади, мамлакат аҳолиси тўрт баравар қисқаради. Тадқиқотда қайд этилишича, иммиграция аҳоли сони қисқаришини қоплаш усулига айланиши мумкин. Агар “Lancet” журналидақайд этилган прогнозларнинг “ҳеч бўлмаганда ярми тўғри” чиқса, “миграциябарча давлатлар учун зарурат эмас, танловга айланади”.
***
Британиялик профессор соғлом овқатланиш, туз ва озиш ҳақидаги афсоналарни йўққа чиқарди
The Mail On Sunday. Британиялик профессор Тим Спекторнинг қайд этишича, овқатланиш тўғрисида билганларимизнинг барчаси нотўғри.Олимнингфикрича, айрим ҳолларда нонуштани ўтказиб юбориш ҳам мумкин, вегетарианлик ҳамиша ҳам инсон саломатлиги учун фойдали эмас, чипстаркибидаги туз эса юрак хуружини келтириб чиқаради. У “камроқёғ ва шакар енг” деб ёзади.
Бир кунда беш марта овқатланинг. Крахмалга бой сабзавот кўпроқ истеъмол қилинг. Тановул вақтини ҳеч қачон ўтказиб юборманг. Тез-тез ва камроқовқатланинг. Бир кунда камида 8 стакан сув ичинг. Нонуштани ўтказиб юборманг. Гўшт ва сут маҳсулотларини камроқ истеъмол қилинг. Кўпроқ балиқ енг. Кўпроқ машқ қилинг.
Мен олим ва шифокорман.Ўз тадқиқотимда овқатланиш вапарҳез тўғрисидабилганларимизни таҳлил қилишга қарор қилдим. Натижалар мени ҳайратга солибгина қўймай, овқатланиш васаломатликнинг кўплаб жиҳатлари ҳақидаги фикримни қайтадан кўриб чиқишга ҳам мажбур қилди”, - дейди профессор.
«Маълумотлар аксини кўрсатди, – дейди профессор Спектор. – 12 соатдан ортиқ давом этадиган очлик организмдаги инсулин даражсини пасайтириб, айрим кишиларга озиш учун ёрдам бериши мумкин, деган фикр мавжуд.Далиллар етишмаслигига қарамай, ҳукуматлар агар биз касалликлар хавфини камайтирмоқчи бўлсак,камроқ гўшт истеъмол қилиб, бунинг ўрнига ҳафтасига икки-уч порция балиқ ейишимиз кераклигини уқтиришади».
Туз ҳақидаги яна бир афсона: “Бир пайтлар бизни туз хавфидан огоҳлантиришганди.Аслида, тузни кам истеъмол қилиш бўйича олиб борилгантадқиқотлар юрак ҳуружи, инсульт ва ўлим ҳолати хавфини камайтирмади”.
Профессорнинг12 та оддийқоидаси:
1. Турли хиловқатлар, асосан ўсимлик асосидаги, қўшимча кимёвий моддалар қўшилмаган таомлар истеъмол қилинг.
2. Илмий далилларга ишонманг.
3. Маркетингга алданиб қолманг.
4. Ўз организмингизни ўрганинг ва билингки, ҳеч қачон ўртача статистик организм бўлмайди.
5. Озуқа турли-туман бўлишига ҳаракат қилинг!
6. Доим вақтида овқатланиш ва баъзан бу вақтни ўтказиб юбориш бўйича тажриба ўтказинг.
7. Қўшимча қўшилган эмас, табиий таом истеъмол қилинг.
8. Ўндан ортиқ ингредиент қўшилган ультра-қайта ишланган маҳсулотдан иложи борича фойдаланманг.
9. Ичак микроблари хилма-хиллигини яхшилайдиган маҳсулот, масалан, ёғли табиий йогурт, қатиқ, тузланган карам, пишлоқ еб туринг.
10. Қонда шакар миқдорини оширадиган ширин ичимлик, оқ нон каби тозаланган углеводлардан тийилинг.
11. Гўшт ва балиқ истеъмолини камайтиринг.
12. Ўзингиз ва келгуси авлодгаҳақиқий овқатнинг аҳамиятини тушунтиринг.
***
Бизнинг “Жаҳон матбуоти саҳифаларида” номлиянги рукнимизга оидтилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.