Ўқитувчилик - инсондан сабр-тоқат, тафаккур ва билим талаб этиши билан биргаликда, униб келаётган ёш ниҳолларга чексиз меҳр кўрсатадиган хислатни ўзида мужассамлаштирган касб эгасидир.

«Ўқитувчилар куни» эса шундай устозларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни кўрсатишингизга имкон яратади.

Дунё бўйлаб турли давлатларда бу кун байрам сифатида қандай нишонланишини биласизми? Қуйида бу шарафли касб эгаларининг меҳнатлари эътироф этиладиган кун дунё миқёсида қандай нишонланишини билиб оласиз.

1966 йилдан буён 5 октябрь куни бир қанча мамлакатларда «Бутунжаҳон ўқитувчилар куни» сифатида нишонланиб келинади. Бу сана Хитойда 10 сентябрь деб белгиланган. Ўқувчилар ва талабалар бу куни ўз устозларини табриклаб, уларга гуллар, совғалар тақдим этишади, байрамона тадбирлар, фестиваллар ўтказишади.

Ҳиндистонда эса мамлакатнинг 2-президенти бўлган Сарвепалли Радхакришнан туғилган куни санаси – 5 сентябрда «Ўқитувчилар куни» байрам қилинади. Шу куни ўқувчилар ўқитувчилар билан ўрин алмашиб, устозлар ўрнига дарс ўтишади.

photo_2020-10-01_10-51-11.jpg

Аргентинада эса бу кун собиқ президент Доминго Фаустино Сарменто хотирасига бағишланиб, 11 сентябрда миллий байрам сифатида нишонланади.

photo_2020-10-01_10-51-12.jpg

Чехияда муаллимлар кунини илмий педагогика асосчиси Ян Амос Коменский туғилган куни санаси - 28 мартда кенг нишонлашади. Унинг хотирасига бағишлаб 1994 йилдан буён ўтказиладиган танловда йилнинг энг яхши тарбиячиси «Олтин Амос» мукофотини қўлга киритади.

photo_2020-10-01_10-51-13.jpg

Бразилияда ўқитувчилар куни 15 октябрда нишонланади ва шу куни улар шарафига байрамлар ташкил этилади, ота-оналар ширинликлар олиб келиб уларга эҳтиром кўрсатишади.

photo_2020-10-01_10-51-13 (2).jpg

Араб давлатларида бу байрам 28 февраль куни нишонланиб, ёш авлодни бундай шарафли касбни танлашга ундаш мақсадида турли тадбирлар уюштирилади.

photo_2020-10-01_10-51-14.jpg

Австралияда "Ўқитувчилар куни" ҳар йил октябрь ойининг охирги жумасида кенг нишонланади ва кўчалар турфа хил рангли чироқлар билан ясатилади, мамлакат бўйлаб байрам сальютлари отилади.

photo_2020-10-01_10-51-15.jpg

Японияда эса ўқитувчилар куни байрам қилинмайди. Бу уларнинг машаққатли касбига нисбатан ҳурматсизликдан эмас, балки уларни йилда бир кун эмас ҳар куни эъзозлашганларидан. Японияда ўқитувчи энг обрўли ва иззат-ҳурматга лойиқ инсон ҳисобланади. 

Улар учун метроларда алоҳида ўринлар ажратилган, айнан уларга алоҳида махсус дўконлар хизмат кўрсатади ва улар ҳар қандай транспорт воситаси учун чипта олишларида навбатда туришмайди. Япон ўқитувчилари деярли ҳар кунларини байрамдай ўтказишса, уларга бу кунни нишонлашга не ҳожат?

photo_2020-10-01_10-51-15 (2).jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон мамлакатларида «Ўқитувчилар куни» қандай нишонланади?
Хориж хабарлари
10:45 / 01:10:2020