Зеленскийнинг камзули аукционда сотилди
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг хаки (ҳарбий яшил) рангидаги камзули Лондонда Christie’s хайрия кимошди савдосида 90 минг фунт стерлингга (110 минг доллар) сотилди, деб ёзмоқда Telegraph газетаси.
Ўз навбатида, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон камзулнинг бошланғич нархи 50 минг фунт стерлингдан бошланиш кераклигини айтиб, савдо иштирокчиларини “кўпроқ пул тикишга” чақирди, дейилади нашр тарқатган хабарда.
Зеленскийнинг ўзи савдо бошланиши олдидан видеоалоқа орқали маъруза ўқиган ва Буюк Британия ҳамда Киевга келиб кетишга журъат этган “қўрқмас Борис” шаънига мақтовлар айтган.
Хабарда таъкидланишича, савдодан тушган маблағ гуманитар ёрдам тариқасида Украинага жўнатилади.