Зеленский Украинада солиқ ислоҳоти бошланганини эълон қилди
Владимир Зеленский Украинада солиқ ислоҳоти бошланганини эълон қилди.
Бу бошқа нарсалар қатори кичик бизнес учун солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ва тадбиркорлик фаолиятини текширишни тўхтатишни назарда тутади.
Унга кўра, Украина Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича қарорлар тўпламини келишиб олди. Хавфсиз жойда иш юритиш, одамларни иш билан таъминлашга доир масалаларга ечим топилди.
– Биз солиқ ислоҳотини бошлаймиз. Қўшилган қиймат солиғи ва даромад солиғи ўрнига биз айланманинг икки фоизи ставкасини ва соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини берамиз. Кичик бизнес учун ва бу биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ якка тартибдаги тадбиркорлар учун биз ягона солиқ тўловини ихтиёрий равишда тўлаймиз. Яъни, агар имконингиз бўлса – тўлайсиз, агар қила олмасангиз – тўламаслик мумкин. Иккинчидан, биз барча корхоналарни меъёрида ишлаши учун барча текширувларни бекор қиламиз, – деди Зеленский сешанба куни кечқурун эълон қилинган видеомурожаати чоғида.
Зеленский бундай ислоҳотлар келажакда ҳам давом этишига ваъда берди. Душанба куни Зеленский Украина ҳукуматига "кичик ва ўрта бизнесни қайтаришга халақит берадиган барча нарсаларни олиб ташлаш, солиқларни иложи борича енгиллаштириш, тизим бузилмаслиги учун барча қийинчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатма берганини эълон қилди.