Зеленский Киевда Блинкен билан учрашди
AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга ташрифи доирасида Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди.
Бу ҳақда AҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Украина раҳбари Блинкенга, хусусан, ҳарбий ва энергетика соҳаларида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Зеленский Украинани оғир қиш кутаётганини таъкидлади, бироқ у мамлакат халқи ундан омон қолишига ишонч билдирди.
Суҳбат давомида Блинкен Президент Байден Украинага узоқ муддатли ёрдам саъй-ҳаракатларини максимал даражада оширишини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, Украина қарши ҳужумда катта муваффақиятларга эришмоқда. Шунингдек, у AҚШ Президенти Жо Байден ҳам Зеленский билан учрашишни интиқлик билан кутаётганини қайд этди.
“Биз мавжуд бўлган бир қатор масалаларни биргаликда муҳокама қилишни кутяпмиз. Ишончим комил Президентимиз билан тез орада учрашув ташкил этилади”, – деди АҚШ Давлат котиби.
ЎзА