Зеленский АҚШ Конгрессида сўзлайди
Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба куни видеоалоқа воситасида АҚШ Конгресси аъзолари қаршисида чиқиш қилмоқчи, дейилади “ТАСС” хабарида.
АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ва Конгресснинг сенатида кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар етакчиси Чак Шумернинг қўшма баёнотида шу ҳақда маълумот берилган.
Онлайн мулоқотга АҚШ қонунчилик органи икки палатасининг барча аъзолари таклиф қилинган. Пелоси ва Шумер АҚШ Конгресси Украинани қўллаб-қувватлашда собитлигига ишонч билдирган.