Ўзбекистоннинг ИҲТ билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Хабар қилганимиздек, 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги Йиллик 6-семинари бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли анжуманнинг юртимизда бўлиб ўтаётгани бежиз эмас. Зеро, бугунги кунда мамлакатимиз семинарнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланган ИҲТнинг энг фаол аъзоларидан бири. Ўзбекистон 2015 йил 14 декабрда ИҲТнинг янги Низомига қўшилганини таъкидлаш лозим. Мазкур Низом 2016 йил апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган.
ИҲТ саммитлари ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиллик сессияларида мамлакатимиз расмий делегациялари мунтазам қатнашиб келмоқда.
Айниқса, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ИҲТ билан ҳамкорлиги фаоллашди ва ўзаро муносабатларнинг янги босқичига кўтарилди.
Ўзбекистон томони ИҲТни муқаддас динимизни тинчлик ва тараққиёт омили сифатида эътироф этадиган ислом дунёси мамлакатларининг нуфузли ва самарадор форуми сифатида эътироф этади. Шу боис, мазкур ташкилот билан ўзаро муносабатларимизни равнақ топтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчиллик касб этмоқда.