Москва шаҳрида турли миллат ва элат вакилларини жамлаган “Спасская башня” XII халқаро ҳарбий мусиқа фестивали бўлиб ўтди.

Мусиқий фестиваль доирасидаги ёшлар лойиҳасида болаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ижод маҳсуллари кенг намойиш этилди. Хусусан, халқаро ҳарбий фестивалнинг олтинчи маротаба ўтказилаётган “Спасская башня детям” махсус лойиҳасининг асосий мақсади аҳолининг барча қатламлари орасида дамли чолғу асбоблари мусиқасини оммалаштириш ва унинг бой тарихини кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

Бугунги кунга қадар “Спасская башня детям” дастурида Россия Федерациясининг турли вилоятларидан оркестр ва мусиқий жамоалар иштирок этган. Жорий йилда эса фестивалда россиялик 23 та мусиқий жамоа билан бир қаторда 3 та хорижий оркестр, жумладан, Ўзбекистон Республикасидан борган оркестр ўз ижро маҳоратини намойиш этди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг ёшлар дамли чолғу оркестри Москва шаҳрида ташкил этилган “Спасская башня детям” халқаро фестивалида илк маротаба иштирок этди.
Ушбу оркестрнинг репертуаридан турли жанрдаги 100 дан ортиқ асар, шу жумладан, мадҳиялар, марш ва фанфаралар, жаз композициялари, халқ ва ҳатто муаллифлик асарлари ўрин олган. Ёшлар оркестри бир қатор халқаро ва республика танловларининг лауреати ҳисобланади.

Болалар фестивалининг халқаро саҳнасида белгиланган дастуридан ташқари бизнинг ёш оркестр бир неча маротаба ўз маҳоратини намойиш этиб, минглаб томошабинларни ҳайратда қолдира олди, десак адашмаймиз. Турли жанрдаги композицияларни маҳорат ила ижро этишлари билан маҳаллий ва хорижий иштирокчиларнинг ҳам олқишларига сазовор бўлишди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу фестивалда Миллий гвардиянинг ёшлар оркестри илк маротаба қатнашаётган бўлса-да, фестивалнинг ташкилотчи мутахассислари томонидан ёшларимиз истеъдодига юксак баҳо берилди.
– Тошкентдан ташриф буюрган ёшлар мусиқий жамоаси фестивалимизнинг иштирокчиси бўлганидан жуда ҳам хурсандмиз, – деди Россия Федерацияси Президенти оркестри дирижёри, “Спасская башня детям” халқаро фестивали бадиий раҳбари, Россияда хизмат кўрсатган артист, полковник Е.Никитин. – Бундай истеъдодли ёшларнинг ижро маҳоратидан таассуротим ўзгача. Бизнинг болалар фестивали тарихида бугунга қадар ҳеч ким 3 кун давомида 4 маротаба саҳнага чиқиб, томошабинлар қалбини забт эта олмаган. Оркестрнинг барча мусиқий чиқишлари томошабинларнинг илтимосларига биноан ижро этилди.

Тадбирлар якунида Евгений Никитин томонидан мазкур фестивалда иштирок этган ҳар бир гуруҳга фестиваль лауреати дипломлари топширилди.

Барча чиқишлардан сўнг ўзбекистонлик ёшлар оркестри учун Москва шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Кремль саройи, Александр боғи, Москва марказий ҳайвонот боғи, шунингдек, Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинларининг Михаил Шолохов номидаги Москва Президент кадет мактабининг музейига экскурсия ташкил этилди.

Саёҳат давомида “Воробьёвы горы” майдонида ёшлар дамли чолғу оркестри ижрочилари Москва шаҳрининг маҳаллий ва хорижий меҳмонлари учун кичик мусиқий дастур ижро этиб берди. “Ялла” гуруҳи қўшиқларидан попурри, машҳур “Катюша” ва “Ғалаба куни” ҳарбий қўшиқларини ўз ичига олган ушбу дастур кўплаб томошабинларни ҳайратда қолдирди.

Нафосат ЗАФАРОВА,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Матбуот хизмати етакчи мутахассиси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ёшлар оркестри Москвада томошабинлар қалбини забт этди
Маданият
16:14 / 05:09:2019