Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ижро ҳокимияти тизимини оптималлаштириш, маъмурий ислоҳотларни давом эттириш ва давлат бошқарувида замонавий менежмент усулларини кенг қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Вазирлар ва компания раҳбарлари арзимаган масала бўйича ҳам Вазирлар Маҳкамасига қатнашга ўрганиб қолгани, оқибатда Ҳукумат фақат кундалик жорий масалаларни ҳал қиладиган тузилмага айланиб бораётгани қайд этилди. Хўш, халқаро тажрибага мувофиқ бу борада қандай ишларни амалга ошириш лозим?

Биринчи қадам – ҳукуматнинг стратегик мақсадлари

Бу келгуси беш йилга мўлжалланган бешта катта мақсад ва аниқ индикаторли 30-40 вазифалар мажмуасини тасдиқлаш кўринишида намоён бўлиши мумкин. Ҳукуматнинг жорий иш йўналишларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни қайд этиш мумкин:

1. Иқтисодий юксалиш ва фуқаролар фаровонлиги (макроиқтисодий вазият, тадбиркорлик, меҳнат бозори, таълим, ишбилармонлик муҳити).

2. Мамлакатимиз рақобатбардошлиги (давлат бошқарувини қисқартириш, давлат корхоналари ва бошқарув функцияларини мақбуллаштириш, тартиб-таомиллар, ҚҲТБТни енгиллаштириш, транспорт соҳаси ва интернетни ривожлантириш шулар жумласидандир).

3. Ижтимоий ҳимоя ва хизматлар, фуқаролик жамияти.

4. Экология ва барқарор тараққиёт, ҳаёт сифати, уй-жой коммунал хўжалиги, инфратузилма.

5. Хавфсизлик, фавқулодда вазиятлар, минтақадаги муносабатлар.

Мақсадлар ўта аниқ кўрсаткичларга эга бўлиши керак, масалан, аниқ фоизга қисқартириш ёки кўпайтириш. Шундай қилиб, Буюк Британияда саноат сиёсати мақсадларидан бирида қуйидагилар баён этилган: “2027 йилга келиб ҳукумат сармояларнинг ИТТКИ ва ЯИМдаги ҳажмини 2,7 фоизгача, шунингдек, ИТТКИ учун солиқ чегирмалари (R&D tax credit)ни 12 фоизгача оширишни мўлжалламоқда. Бунда тегишли равишда электр тармоғини у соф энергиянинг кўплаб турли манбалари билан ишлай оладиган ва энергияни сақлаш ва бу борадаги эҳтиёжни бошқариш учун янги технологиялардан фойдалана оладиган даражада “реконструкция қилиш“ вазифаси қўйилмоқда. Бир сўз билан айтганда, у яққол натижа олишга асосланган бўлиб, “яхшилаш“ сўзи билан бошланадиган иборалардан қочишни кўзда тутади.

Буни барча халқаро рейтингларда етакчи ўринларни эгаллайдиган Сингапур ҳукумати стратегик мақсадлари мисолида кўриб чиқамиз.

photo5312511092590750265.jpg

Ривожланган мамлакатларда Ҳукумат мақсадлари бир вазирлик эмас, балки бир қанча идоралар манфаатини ифода этиши ва бешта катта мақсаднинг ҳар бирига эришиш учун фаол горизонтал кооперацияни кўзда тутади. Ҳар бир йўналиш бўйича 5-6 та давлат органи фаолият юритмоқда. Шу йўсинда Молия вазирлигидан бюджет ажратилиб, молиявий йил бошида давлат идоралари раҳбарлари бир стол атрофида йиғилиб, устувор йўналишларни белгилаб олади, бюджет учун ўз талабномаларини ҳимоя қилади.

Иккинчи қадам – давлат органлари функциялари

Барча вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир давлат органи фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг масъулият доирасини белгилаб олиш зарур. Одатда давлат органлари функциялари бўрттириб юборилган, ресурслар юклатилган масъулиятга мос келмаслиги мумкин, мувофиқлаштириш механизмлари йўқ бўлиши мумкин. Амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар якунлари бўйича барча органлар фаолияти қайта кўриб чиқилиши керак, улардан айримларининг фаолиятини тугатиш, бошқаларини қисқартириш лозим. Қолган давлат органлари идоравий стратегик ривожланиш режаларини ишлаб чиқиши лозим. Идоралар режаларини икки йилга мўлжаллаб ишлаб чиқишни таклиф этаман, улар ҳукуматнинг стратегик режаси асосида шакллантирилади. Ушбу режалар кўрсаткичлари вазирдан тортиб то етакчи мутахассисларга қадар кузатиб борилиши ва идора, шахсан вазир ҳамда барча давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг асосини ташкил этиши керак.

Буни қандай қилиб амалиётга жорий этиш мумкин? Келинг, аниқ бир идора - Соғлиқни сақлаш вазирлигига назар солайлик (қуйида келтириладиган фикрлар давлат бошқаруви соҳасини модернизация қилишга алоқадор бўлиб, ихтисослиги тиббиёт ходими бўлган шахснинг фикрлари эмаслигини қайд этишни муҳим, деб ҳисоблайман).

Халқаро амалиётда Соғлиқни сақлаш вазирлиги фақатгина тиббиёт ходимлари ойлик маоши учун эмас, балки аниқ белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун тўғридан тўғри маблағлар олиши лозим (янги тиббиёт муассасаларини ташкил этиш, касалликлар профилактикаси, клиник тадқиқотлар, тажриба алмашиш ва даволашнинг янги усуллари, лаборатория ишлари ва ҳ.к).

Нимадан бошлаймиз? Буни батафсил изоҳлай олмаслигимиз табиий, бироқ ҳал қилиниши керак бўлган муаммони баён этишга уриниб кўрамиз.

Биринчи – бирламчи тиббиёт бўғинларига урғу бериладиган, аммо тиббий хизмат сифати ҳали касалликлар профилактикасини муваффақиятли амалга ошириш имконини бермаётган поликлиникалар.

Иккинчи – клиник тиббиёт: шифохоналарда ўлим даражаси юқори, даволаш сифати учун масъулият йўқ, даволашнинг эскирган консерватив усуллари, даволаш ва далилий тиббиётнинг замонавий протоколлари йўқлиги.

Учинчи – кадрлар: тиббиёт олий ўқув юртларидаги коррупция даражаси (шунингдек, муносиб битирувчиларда кафедраларда қолиш имконияти йўқлиги) тиббиёт ходимлари даражаси пасайишига олиб келмоқда. Ойлик маошлари камлиги сабаб тиббиёт фармацевтика саноати бозори билан чамбарчас боғлиқ, кўпинча врачлар фармацевтика компаниялари агентлари сифатида фаолият юритиб, дори-дармонларни назорат қилиб бўлмайдиган даражада буюради.

Мақола доирасида ҳар бир йўналиш бўйича ечимлар тақдим этиш мушкул. Қуйида биринчи ва иккинчи масалаларни ҳал этиш йўлларини келтириб ўтамиз.

Аниқ статистик маълумотларни таҳлил қилиш. Нуфузли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда ўлимларнинг 54 фоизи юрак-томир касалликлари, 8 фоизи – онкологик, 3 фоизи – респиратор хасталиклари, 2 фоизи қандли диабет, 14 фоизи инфекция, перинатал касалликлар, 12 ва 7 фоизи эса инфекцион бўлмаган ва турли жароҳатлар оқибатида юзага келмоқда. Ушбу ташкилот фикрига кўра, Ўзбекистонда камқонлик бўйича Европа минтақаси ва Марказий Осиёда репродуктив ёшдаги аёллар ўртасида (60 фоиздан зиёд) юксак кўрсаткичлар қайд этилган бўлиб, хусусан 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида (49,2 фоиз) у Тожикистондан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, семизлик муаммоси ҳам эътироф этилмоқда – 45-49 ёшли аёлларнинг 54 фоизи, 15-19 ёшли қизларнинг фақат 8 фоизи ортиқча вазнга эга бўлиб, семизликдан азият чакади, яъни ёш катталашгани сайин бу кўрсаткич 6 мартага ошгани кузатилмоқда. Юрак-томир касалликлари, қон босимининг юқорилиги бевосита семизлик билан боғлиқ. Аёлларда юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфи икки баробар кўпроқ. Семиз эркакларда қандли диабет ривожланиш хавфи тўрт маротаба, семиз аёлларда эса – саккиз маротаба кўпдир. Қон босими юқорилиги хавфи ҳам семиз одамларда 2-3 баробар кўп. Таҳлилларга кўра, катта ёшда юзага келган диабет ҳолатлари орасида эркакларнинг 64 фоизи ва аёлларнинг 77 фоизида тана вазни индекси 25 дан ошмаган тақдирда диабетнинг олдини олиш мумкин бўларди.

as.jpg

Бу рақамлар самарали профилактика, шунингдек, соғлом турмуш тарзини оммавий равишда тарғиб қилиш, аҳолида тўғри хулқ-атворни шакллантириш орқали эрта ўлимга олиб борувчи кўплаб касалликларнинг олдини олиш мумкин эканлигидан далолатдир.

Рақамлар профилактика ва жамоат соғлиғини сақлашга урғу бериш кераклигини кўрсатмоқда.

Таклиф этилаётган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а. Маълумотлар таҳлили – касалликлар ҳолатини мунтазам ўрганиш, тренд ва паттернларни таҳлил қилиш, прогнозлаш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотларни рағбатлантириш учун data.gov.uz сайтида касалликлар, ўлим, клиникага доир статистик маълумотлар тўпламини жойлаштириб бориш, “хизмат мақсадида фойдаланиш учун“ тоифасидаги маълумотларни ҳавола этиш.

б. Рационни ўсимликлардан тайёрланган овқатлар, фойдали оқсиллар билан бойитиш, хамирли таомлар, ширинликлар истеъмолини камайтириш, жисмоний юкламаларни кўпайтириш зарурлиги бўйича ахборот компаниясини йўлга қўйиш (ТВ, мактаблар, маҳалла, сериаллар орқали). Хорижда ёғ ва углеводлар истеъмолини камайтириш, хусусан Англияда туз миқдорини кунига 7 граммдан оширмаслик ёки Сингапурда “кунига 10.000 қадам” деб номланган пиёда юришга даъват қилувчи дастур каби ижтимоий рекламанинг кўплаб турлари мавжуд. Ресторан ва кафеларга таомлар калориясини кўрсатиш, менюда калорияси паст овқатларни махсус яшил белги билан белгилашни таклиф қилиш мумкин.

в. Саратон касаллигининг олдини олиш мақсадида одамларни мунтазам равишда текширувдан ўтиш (маммолог, гинекологлар кўригидан ўтиш), шунингдек қон топширишга даъват қилиш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугунги кунда саратон билан хасталанган беморлар сони 100 мингдан ошгани эътироф этилди.

г. Мактабларга таркибида йод бўлган препаратларни молиялаштириш дастурини қайтариш зарур. Нотўғри сақланса, йодланган ош тузи фойдали жиҳатларини йўқотади, шунингдек йод иссиқ овқатда парчаланиб кетади. Шу билан бирга, қалқонсимон без касалликлари профилактикаси боланинг когнитив жиҳатларини оширади. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, уй хўжаликларининг фақатгина 19 фоизи йодланган ош тузи истеъмол қилади, буқоқ эса (йод танқислиги оқибатида) аёллар томонидан энг кўп тилга олинаётган касалликлардан ҳисобланади.

2. Клиникаларни бошқариш

а. Ўзини буткул оқлаган тажриба асосида барча даво муассасаларида бош менежер (профессионал бошқарувчи) лавозимини жорий этиш.

б. Мақсадли индикаторлар (масалан, қайта ташриф буюраётган беморлар сони, инфаркт билан касалланган беморларга хизмат кўрсатиш тезлиги ва ҳ.к) асосида госпиталь ва шифохоналар фаолиятини баҳолаш тизими йўлга қўйилиши лозим.

в. Поликлиникадаги хизматларни рамзий маънода пуллик қилиб, улар фақатгина кам таъминланган аҳоли қатламлари учун бепул бўлиши керак. Иқтисод қилинган маблағлар клиник тиббиёт, тиббиёт ОЎЮларини ривожлантириш, тадқиқотлар олиб боришга йўналтириш даркор.

г. Клиникалар фаолиятини беморлар томонидан баҳолаш тизимини йўлга қўйиш зарур. Масалан, Малайзияда клиникага ташриф буюргандан сўнг, барча беморлар соғлиқни сақлаш вазири номидан автоматик смс-хабар олади ва унда хизмат кўрсатиш даражасини баҳолаш сўралади.

д. Ва яна бир жиҳат – даволашнинг замонавий тиббий протоколларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмаси соғлиқни сақлаш тизими ва демографик тенденцияларни ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни кучайтирган ҳолда замон талабларига мувофиқ ислоҳ қилинса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Фикримча, вазирликларнинг ўнлаб турли миссияларини ўрганиш асносида Латвия тажрибаси бизнинг шароитимизда амалиётга татбиқ этилиши мумкин ва шу тариқа “жамоат саломатлиги, соғлом атроф-муҳитни сақлаш, профилактикани рағбатлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқароларга иқтисодий жиҳатдан самарали, арзон ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиши учун шароитлар яратиш” Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий вазифаларига айланиши мумкин.

Тузилмага келадиган бўлсак, бу ўринда Осиё-Тинч океани минтақаси, хусусан Янги Зеландия ва Австралиянинг прогрессив тажрибасини тилга олиш ўринли.

assa.jpg

Учинчи қадам – дастурий бюджетлаш

Тасдиқланган мақсадлардан сўнг ҳар бир вазирлик даражасида аниқ сарф-харажатларни идоралар фаолияти натижалари билан мувофиқлаштириш талаб этилади. Бу дастурий бюджетлаш (Programme based budgeting) деб аталади. Дастурий-мақсадли иш тамойили ва бюджетларни давлат дастурлари кесимида шакллантиришга ўтиш бюджет харажатлари самарадорлигини оширишнинг асосий усулларидан бири ҳисобланади. Деярли барча ривожланган, шунингдек айрим ўтиш давридаги ва ривожланаётган мамлакатлар (Франция, Сингапур, Германия, АҚШ) дастурий бюджетлашдан фойдаланмоқда ёки уни жорий этиш арафасида.

Дастурий бюджетлашнинг тамойил ва қоидалари бюджет тузилмасини соддалаштиришга хизмат қилмоқда ва ҳукуматнинг стратегик мақсадларига ҳамоҳанг. Бундан ташқари, қисқа муддатли бюджетлашнинг узоқ муддатли бюджетни режалаштириш ва прогнозлашга тобелиги таъминланмоқда.

Тўлов баланси усулидан фарқли ўлароқ дастурий бюджет узоқ муддатга қаратилган бўлиб, ўтмишга эмас, балки келгусида қандай натижалар кутиш мумкинлигини баҳолашга асосланади.

Ҳукуматнинг стратегик вазифалари қабул қилиниши ва унинг дастурий бюджет билан боғлиқлиги учта муҳим қадамга эришиш имконини беради – давлат стратегик режалари ва бюджет ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлаш, вазирлик ва идораларга ажратилган ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъулият юклаш ҳамда аниқ кўрсаткич ва мезонлар асосида бюджет жараёни самарадорлигини баҳолаш. Энг асосийси – жамоат назорати учун бюджет маълумотлари шаффофлиги ошади.

Хорижий тажрибани ўрганиш, кўплаб мамлакатларда тасдиқланган мақсадларга эришиш бўйича ҳар бир вазир билан махсус шартнома имзоланишини кўрсатди. Масалан, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги мақсадли индикаторларни белгилаб олиши ва улар асосида эпидемиологик назорат, тадқиқотлар, кадрлар тайёрлаш ва лаборатория фаолиятига ажратиладиган маблағларни тасарруф этиши даркор.

photo5312511092590750264.jpg

Тўртинчи қадам – жамоат шартномаси

Дастурий бюджетлаш давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш имконини беради ва қўл бошқаруви режимида бошқариш усулини инкор қилмайди. Жамоат назорати доирасида бошқарув билан парламент ва жамоатчилик шуғулланади, чунки ҳукумат режалари умумлаштирилган кўринишда бўлса ҳам ҳукумат сайти, газеталарда чоп этилиши керак. Бундан ташқари, халқаро тажриба асосида Ҳисоб палатасининг ҳар йилги ҳисоботлари онлайн тарзда нашр этилиши ва фуқаролар улардан фойдалана олишлари кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Дастурий бюджетлаш ва давлат органларининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги ва уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларни чоп этишга ўтиш вазирликлар ишига объектив баҳо бериш имконини беради.

Давлат органлари иш сифати доирасида фундаментал жиҳат юзага чиқади – давлат ва фуқаро ўртасидаги жамоат шартномаси. Мисол учун, азал-азалдан одамлар солиқ тўлаши кераклиги белгилаб қўйилган, давлат эса бунга жавобан давлат хизматлари кўрсатиш, аҳолининг кам таъминланган қатлами ижтимоий ҳимоясини таъминлашга мажбуриятини олган.

Давлатнинг ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ мажбуриятлари долзарб аҳамият касб этади. Собиқ Иттифоқ маконидаги ҳеч бир мамлакатда давлат томонидан субсидия ажратиладиган мусиқа мактаблари тармоғини учратишингиз мумкинлиги амри маҳол. Бундай харажатлар ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридаёқ бюджетнинг харажатлар қисмидан чиқариб ташланган. Бизда эса ҳануз ҳар бир туман марказида мусиқа мактаблари эмас, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолият юритади. Уларни янги мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича махсус давлат дастурлари ишлаб чиқилган, мунтазам равишда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу кўп сарф-харажат талаб этса-да, мамлакатимизда амалга оширилмоқда, гарчи бу маблағларни ногиронлар ижтимоий ҳимоясига йўналтириш мумкин эди.

Ўзбекистонда ногиронликнинг энг паст даражаси ҳукмрон эканлигини қайд этиш лозим. Бу кўрсаткич бутун дунёда умумий аҳоли сонининг ўртача 10 фоизини ташкил этади, Германия сингари ижтимоий йўналтирилган бой мамлакатларда бу кўрсаткич 15 фоизгача етиши мумкин, бизда эса тиббий-ижтимоий экспертиза стандартлари бўйича ногиронлик аҳолининг икки фоизига қараганда камроқ ўрнатилади. Бу ўртача кўрсаткичлардан беш баробар кам.

Ҳукуматнинг стратегик мақсадлари ва уларга эришиш учун ажратилаётган маблағлар миқдорини яхши англаб етган ҳолда жамият миллат учун нима муҳимроқ ва узоқ истиқболда нима муҳимроқ эканлиги ҳақидаги мулоқотга янада фаолроқ киришиши мумкин бўлар эди. Ногиронлиги бор шахсларга ёрдам кўрсатишми ёки давлат томонидан субсидия ажратиладиган мактабдан ташқари қўшимча таълимни таъминлашми? Бунда бирорта тўғри жавоб йўқ, жамоатчилик муҳокамаси талаб этилади.

Хулоса ўрнида шуни қайд этишни истардимки, мақолада баён этилган тизимли ёндашувга уриниш ҳукуматнинг устувор йўналишларини тартибга солиш ва уларни мамлакатимиз фуқаролари манфаатларини кўзлаган ҳолда шакллантиришга хизмат қилиши мумкин. Ҳар куни қарорлар қабул қила туриб, ҳукумат, ҳоким, тадбиркор ва фуқаролар мамлакат қайси йўлдан бораётгани ҳақида тасаввурга эга бўлган бўлар эди. Узоқ истиқболли келажак ва аниқ мақсадлар биринчи навбатда мамлакат келажагининг шаклланаётган образи хаёлий бўлибгина қолмай, балки давлат органларининг узоқ истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари билан мустаҳкамланиб, муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши учун бошқарув қарорларини қабул қилиш йўлидаги асосли мезонларни белгилаб олишга қаратилган. Буларнинг барчаси нафақат фуқаролар, балки бизнес доираларнинг ҳам мамлакатимиз келажагига ишончини мустаҳкамлайди холос.

Азиза Умарова,

“Smartgov Consulting” консалтинг бюроси ижрочи директори,

давлат бошқаруви соҳаси эксперти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар: келгусида қандай чоралар амалга оширилиши керак?