Ўзбекистонда хотин-қизлар роли ортмоқда
Айни вақтда мамлакатимизнинг барча жойларида овоз бериш ишлари давом этмоқда. ЎзА мухбири Фарғона вилоятида сайлов жараёнини кузатаётган халқаро кузатувчилар билан суҳбатда бўлди.
Айни вақтда мамлакатимизнинг барча жойларида овоз бериш ишлари давом этмоқда. ЎзА мухбири Фарғона вилоятида сайлов жараёнини кузатаётган халқаро кузатувчилар билан суҳбатда бўлди.
Булат Хисамутдинов, ШҲТ эксперти (Хитой):
- Биз синчковлик билан сайловга бўлган тайёргарликларни кузатиб бордик. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида жиддий ўзгаришлар юз берган. Биринчи навбатда, сайловларни бошқариш ахборот тизими яратилиб, сайловчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилгани таҳсинга лойиқ. Бу билан сайловларни муваффақиятли, ҳар томонлама ва катта масштабда, барча фуқароларни қамраб олган ҳолда ўтказиш мумкин. Шунингдек, кўп ўзбеклар яшайдиган Россия, Хитой давлатларида ҳам. Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда аёлларнинг жамият бошқарувида роли янада оширилмоқда.Оддий ва парламент ҳаётида ҳам.Сайлов Кодексида аёлларнинг сони сиёсий партия томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши кераклиги белгилаб қўйилгани эътиборга молик.
Сайловлар очиқ ва ошкора бўлиб ўтмоқда. 5 та партия номзод кўрсатган бўлиб, бу рақобат бўйича норматив саналади. Сайловга келган фуқаролар ўзи истаган партияни ва номзодни танлаши мумкин. Фарғона вилоятидаги Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва Тошлоқ туманидаги жараённи кузатдик.
Ўзбекистон мен учун жуда ҳам қадрдон юрт. Мамлакатингизда барча соҳаларда катта ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистондаги барқарорликдан, тинч ва осойишта ҳаётдан фахрланса арзийди.
Фернандо Мануел (Испания):
- Ўзбекистондаги кечаётган ҳар бир жараённи доимо кузатиб бораман. Мамлакатингизда сайлов тизими йилдан-йилга такомиллашиб, демократик талаблар асосида ўтказилмоқда.
Бугун ўтаётган парламентнинг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳам жиддий тайёргарлик асосида ташкил этилганлигини кўрдим. Сайлов ва номзодларнинг таржимаи ҳоллари, дастурлари ҳақидаги ранг баранг плакат ва шиорларга кўзим тушди. Оммавий ахборот воситаларида ҳам сайлов жараёни, номзодлар ўртасидаги соғлом рақобат кенг ва тенг ёритилиши таъминланган.
Буларнинг барчаси сайловда очиқликни, ошкораликни, тарнспраентликни ва номзодлар ўртасидаги тенгликни тўла таъминлайди, дейиш учун тўла асос бор. Мен бир қатор сайлов участкаларда бўлиб, фуқароларнинг фаоллигини гувоҳи бўлдим.
