Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг 25 мартидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг 25 мартидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9532.74 сўм этиб белгиланган. Бу эса доллар курсининг бу ҳафтада ҳам ошганини (+12.40) кўрсатади.

Евро курси эса ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан (-352.29) тушиб, 10 220.05 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рубли ҳам бироз пастлаб (-10,23) 119.99 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.