Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси буни яна бир бор яққол тасдиқлади.

Ярмаркада 700 минг тонна Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 800 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди.

Бу галги Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига ҳам жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари истиқболдаги масалаларни муҳокама этиш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш учун ташриф буюрди. Жорий йилда унда қирқдан ортиқ давлатдан 1000 дан зиёд фирма ва компания мутахассислари иштирок этди.

Улар Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби пахта саноатига тааллуқли кўплаб масалаларни муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли шартномалар тузди.

4c.JPG

Ярмарка доирасида ўтказилган конференцияда Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича олтинчи, экспорт қилиш бўйича бешинчи ўринда туриши таъкидланди. Жорий йилда ҳам пахтакорларимиз мўл ҳосил етиштирди. Бу Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги, пахтачилик, қайта ишлаш саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, селекция, логистика ва бошқа соҳаларни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган изчил ишлар самарасидир.

Ишлаб чиқариш қувватларининг модернизация қилиниб, техник жиҳатдан янгилаб борилаётгани, ташқи бозорда маҳсулот рақобатбардошлигини таъминлайдиган халқаро сифат стандартлари ва техник регламентларнинг тизимли асосда жорий қилинаётгани бу борадаги муҳим ютуқлардандир. Соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳар йили 3 миллион тоннадан зиёд пахта хомашёси тайёрлаш имконини бераётир.

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Сифат» марказининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли пахта толаси ва тайёр пахта маҳсулотларини таснифлаш тизимининг такомиллаштирилаётгани тола сифатини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Бремен пахта ассоциацияси ва Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси аъзоси бўлган “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази юртимиз далаларида етиштирилган пахта толасини халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган замонавий HVI тизими ёрдамида сертификатламоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда пахта заводларини модернизация қилиш жараёни давом эттирилиб, замонавий ускуналар жорий қилинмоқда, янги корхоналар ишга туширилмоқда. Халқаро талабларга мувофиқ, пахтани полиэтилен ленталар ва юмшоқ контейнерларни қўллаган ҳолда тойлашнинг янги тизимига ўтилмоқда.

5c.JPG

Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатимизда тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш, пахта толасини қайта ишлашни кенгайтириш ва юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Масалан, 90-йилларда пахта толасини қайта ишлаш ҳажми атиги 7 фоизни ташкил қилган бўлса, соҳада амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар самарасида бугунги кунда бу кўрсаткич 40 фоиздан ошди. Яқин келажакда бу кўрсаткични 60 фоизга етказиш режалаштирилаётир.

Пахтани қайта ишлаш билан бир қаторда шойи ва гилам тўқиш соҳаси ҳам ривожланмоқда, тайёр трикотаж ва тикувчилик буюмлари, матолар, пайпоқ ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида тўқимачилик саноати улуши мунтазам ортиб бораётир. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган қарийб уч мингта енгил саноат корхонасининг 312 таси “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти таркибига киради. Уларнинг юздан ортиғи ярмаркада ўз маҳсулотларини намойиш қилди.

1c.JPG

– Сўнгги йилларда пахта ва тўқимачилик ярмаркасида фаол иштирок этиб келмоқдамиз, – дейди “Урганч Бахмал” масъулияти чекланган жамиятининг савдо бўйича менежери Шерзод Холмуродов. – Хорижлик ҳамкорларга корхонамизда ишлаб чиқарилаётган калава ва аралаш ип, газлама, шунингдек, ётоқ анжомлари ва махсус кийимларни таклиф этдик. Бугунги кунда маҳсулотимизнинг 20 фоиздан ортиғи экспорт қилинмоқда. Бу галги пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ҳамкорларимизни кўпайтириш, Польша, Россия ва бошқа мамлакатлар тадбиркорлари билан шартномалар тузиш имконини берди.

“Идеал” бренди остида юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти ҳам ярмарканинг фаол иштирокчиларидан. Наманган вилоятидаги замонавий корхоналардан бўлган ушбу жамият ички ва ташқи бозорга эллик турдан зиёд кийим-кечаклар етказиб бермоқда.

“Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамиятининг логистика бўйича менежери Рустам Раҳимовнинг сўзларига кўра, корхона маҳсулотларининг қарийб 50 фоизи экспорт қилинмоқда. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида иштирок этиш корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш имконини бераётир. Жорий йилда корхона Россиянинг “Стиль М” тўқимачилик компанияси билан Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Тошкент вилоятида жойлашган “Plasteks” қўшма корхонаси калава, Жиззах вилоятидаги «Jizzax Plasteks» қўшма корхонаси сур ип ва трикотаж полотно экспорт қилмоқда.

– Ярмаркада нафақат ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, балки янги лойиҳа – Бўстонлиқ туманидаги калава ишлаб чиқарадиган фабрикани ҳам тақдим этдик, – дейди “Plasteks” қўшма корхонаси менежери Аброр Розиқов. – Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг катта қисми Хитой, Россия ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. Ярмаркада калава ва полотно етказиб бериш бўйича умумий қиймати қарийб 30 миллион долларлик шартнома туздик.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, бу галги Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иштирокчиларни жорий йилдан амалга ошириш бошланган истиқболли инвестиция лойиҳалари билан таништириш имконини берди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея Президентларининг учрашувлари давомида эришилган келишувлар доирасида “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти Корея Республикасининг Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошираётган ўқув-тадқиқот тўқимачилик технопарки лойиҳаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур технопаркнинг ташкил этилиши Ўзбекистонда тўқимачилик ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш учун илмий ҳамда технологик ресурслардан янада самарали фойдаланиш имконини беради.

Ярмарканинг хорижлик иштирокчилари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ва бундан манфаатдорлигини билдирди. Улар мамлакатимиз ҳудудларининг инвестиция салоҳияти ва тўқимачилик соҳасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимот маросимларида иштирок этди, шунингдек, Тошкент вилоятидаги «Ўзбекистон» пахтани қайта ишлаш заводи, “Тошкент-тола” пахта терминали ва «Ўзтекс-Чирчиқ» тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.

XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиш бўйича бозор механизмларини янада ривожлантириш, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларнинг хорижлик ҳамкорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – жаҳон пахта бозорида ишончли ҳамкор