2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 23 та хорижий давлатга қиймати 12,3 миллион долларга тенг спиртли ичимликларни экспорт қилган.

2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 23 та хорижий давлатга қиймати 12,3 миллион долларга тенг спиртли ичимликларни экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 миллион долларга ёки 2 баробарга ошган.

Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 8 ойида экспорт қилинган спиртли ичимликлар орасида энг харидоргир узум шароби (спиртли настойкалар) бўлиб, унинг савдоси 8,6 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, вино – 1,6 миллион, вино консетрати – 1,3 миллион долларга сотилган.

Қайд этиш керакки, экспорт қилинган 1,6 миллион долларга тенг бўлган вино асосан еттита хорижий давлатга етказиб берилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 миллион долларга ёки 4,7 баробарга ошган. Унинг энг кўп ҳажми Афғонистон (949,2 минг), Россия (432,9 минг), Литва (159,3 минг) ва 36,3 минг АҚШ доллари билан Хитой ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон бу йил Афғонистон, Литва, Корея ва Эстонияга биринчи бор вино экспорт қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон виноси жаҳон бозорида харидорини топмоқда