Ўзбекистон ва Хитой адлия вазирлари учрашди
Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитой Халқ Республикаси адлия вазирининг таклифига биноан шу кунларда Хитойда ташрифда бўлиб турибди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитой Халқ Республикаси адлия вазирининг таклифига биноан шу кунларда Хитойда ташрифда бўлиб турибди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад 9-10 декабрь кунлари Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган юристларнинг “Илмий-техник тараққиёт ва юридик хизматлар ”Глобал форумида иштирок этишдир.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва ХХРадлия вазири Фу Чжэнхуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Унда томонлар ўзаро манфаатли бўлган барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги адлия соҳасидаги муносабатлар, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувлари туфайли янгича ривожланиш тус олаётгани қайд этилди.
Масалан, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва ХХРадлия вазирликлари ўртасида юридик хизматлар соҳасида ҳамкорлик кўриш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси (“Йўл харитаси”) тасдиқлангани тўғрисида келишув мавжуд. Шу билан бирга, хитойлик сармоядорлар ва ишбилармонларга ҳуқуқий ҳамроҳлик қилиш ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “Бир камар, бир йўл”лойиҳаси доирасида доимий асосда мулоқотлар ўтказиш орқали Ўзбекистонда Хитойнинг юридик компаниясининг филиаллари очилди.
Дўстона ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва ХХРҳудудларида икки давлат тадбиркорлари ва фуқароларига юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрлар, суд экспертизаси, адвокатура ва нотариат бўйича кардрларни тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этдилар.
Учрашув якуни бўйича Тошкентда ўтган аввалги учрашувда тасдиқланган ҳаракатлар режасини биргаликда тўла амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди.