“Ўзатом” агентлиги делегациясининг шу йил февраль ойида Ҳиндистонга қилинган сафар якунлари бўйича эришилган келишувлар муҳокама қилинди.

Ўзатом” агентлигида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика комплексида (ЁЭК) ҳамкорликнинг ривожланиши, жумладан, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда “Ўзатом” агентлиги делегациясининг шу йил февраль ойида Ҳиндистонга қилинган сафар якунлари бўйича эришилган келишувлар муҳокама қилинди.

Муҳокама чоғида Ҳиндистон томонидан Ядровий-энергетик ҳамкорликнинг глобал маркази (GCNEP, Ҳиндистон) билан “Ўзатом” агентлиги ўртасида атом энергетикаси соҳасида кадрларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумининг лойиҳаси расман тақдим этилди.

GCNEP 2010 йилда Ҳиндистон Ҳукуматининг Атом энергияси бўйича департаменти қошида ташкил қилинган. Марказ қошида 5 та мактаб мавжуд бўлиб, улар ядро энергияси ва ядровий хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотларга, радиологик хавфсизлик, ядровий материал характеристикаларини ўрганишга, радиоизотоплар ва радиацион технологияларни қўллашга йўналтирилган.

Айни пайтда элчи Ҳиндистон томони Ўзбекистон учун қуёшли панелларни жорий этиш учун грантлар бериш имконияти мавжудлигини ҳам маълум қилди.

Ўзбекистон томонидан инвестициявий дастурларда иштирок этиш учун таклиф билдирилди ҳамда Ўзбекистон кимё саноати учун берилган таклифларда улушбай бўйича иштирок этиши таклиф қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ҳиндистон атом энергетикаси соҳасида кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади
Сиёсат
13:26 / 13:03:2020