Мазкур мулоқот ўша келишувларнинг мантиқий давоми эканлиги таъкидланиб, дўст мамлакатларимиз ўртасида атом энергиясини тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича икки томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзатом” агентлиги ва Ҳиндистон Республикаси ҳукумати Атом энергияси департаменти қошидаги Ядро энергияси бўйича глобал ҳамкорлик маркази (GCNEP) ўртасида атом энергетикаси йўналишида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган онлайн видео-конференция алоқаси шаклида ўтказилган учрашувда “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Ҳиндистон Республикаси ҳукумати Атом энергияси департаменти котиби, Атом энергияси бўйича комиссияси раиси Камлеш Нилькант Вясь атом энергетикаси бўйича ўзаро ҳамкорлик муносабатлари хусусида сўз юритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишларда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, GCNEP Ҳиндистон ҳукумати Атом энергетикаси департаменти қошида ташкил этилган марказ бўлиб, унда ядро энергияси ва ядро хавфсизлиги, радиология хавфсизлигини ўрганиш, ядро материаллари характеристикаси ва радиоизотопларни ҳамда радиация технологияларини ишлатиш муассасалари фаолият олиб боради.

Онлайн учрашувда жорий йилнинг 16-19 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ҳиндистонда бўлиб, унда атом электр станциясини қуриш борасидаги тажрибани чуқур ўрганиш ва ядро-энергетика давлат дастурининг амалга оширилишида икки мамлакат ўртасидаги яқин ҳамкорликни ўрнатишга асосий эътибор қаратилгани ҳам қайд этилди.

Хусусан, унда атом энергетикаси соҳасида делегациялар ўртасида тажриба ва ахборот алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш, ушбу йўналишда учрашув, илмий конференция, семинар, тренинг, симпозиумлар ўтказиш муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг агросаноат соҳасида мева ва сабзавотларни қайта ишлашда Ҳиндистоннинг илғор ядро технологияларидан фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

"Ўзатом" агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, имзоланган англашув меморандумида преамбула, 10 та моддадан ташкил топган бўлиб, ядро тизими, саноат, ўт ўчириш ва экологик хавфсизлик, радиациявий хавфсизлик соҳасида тадқиқот олиб бориш, илғор ядро-энергетика тизими, ядровий хавфсизлик ва хавфсизликни таҳлил қилиш, радиоизотоп ва радиация технологияларини ишлатиш, атроф-муҳитни радиациядан ҳимоя қилиш ва мониторинг олиб бориш, кадрлар орасида тажриба алмашинуви каби масалалар қамраб олинган..

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ҳиндистон атом энергетикаси бўйича кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади