Ўзбекистон ва Эрон Пахтакор стадионида куч синашади
Бугун, 8 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Бугун, 8 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз ва Эрон баҳси Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида 18:00 да бошланади. Мазкур ўйинни “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз ҳам мумкин.
Маълумот учун, куни кеча икки терма жамоаларнинг футзал бўйича ўтган ўртоқлик ўйинида Эрон термаси вакилларимизни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон ва Эрон футзалчилари ўртасидаги иккинчи ўйин эртага, 9 октябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу беллашувга "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қилади.