Ҳар қандай цивилизациянинг қиймати ўз тарихи мобайнида инсоният тарихига қўшган қадриятлари миқдори билан ўлчанади ва баҳоланади.

Ҳар қандай цивилизациянинг қиймати ўз тарихи мобайнида инсоният тарихига қўшган қадриятлари миқдори билан ўлчанади ва баҳоланади. Ўрта асрларда илм-фан христианларнинг амри остидаги Ғарб/Европа ҳамда турли диний эътиқодларни ўз бағрига сингдирган, турли эътиқод ва илм-фан анъаналарини ўзида авайлаб-ўстирган ва уларнинг эгаси бўлган шарқ жамиятлари ҳукмрон бўлган Шарқ / Осиёда тараққий эта бошлади.

Бинобарин, бу жўғрофиядаги бошқа халқлар каби туркийларнинг ҳам илгаридан билим олиш ва ўргатиш усул ва йўл-йўриқлари бор эди, албатта. Аммо исломиятни қабул қилган бошқа миллатлардан фарқли ўлароқ ўзларига хос билим олиш, ўрганиш ва билимни бошқаларга ўргатиш йўл-йўриқларига эга бўлган Туркийлар ўша даврнинг барча илм-фан соҳаларида янги билимларни ёйиб, илм-фан марказлари яратганлар.

Диний билимлардан ҳуқуқшуносликка, каломдан фалсафага, адабиётдан психологияга, математикадан асрономиягача бўлган соҳаларда буюк асарларни вужудга келтирганлар. Бу билимларни вужудга келишига кўмаклашган ташкилий тузилмаларнинг шакллантирилиши айниқса, муҳимдир. Бу муассаса эса, шубҳасиз мадрасалардир ва улар ўрта асрдаги исломий маданият ва илм-фаннинг ҳақиқий ўчоқларидир. Илк пайдо бўлган чоғлариданоқ билимларнинг ўрганилиши ва жамиятда ёйилишини шиор қилиб олган ислом жамиятларида бу иш аввал масжидда, кейинроқ хусусий йиғинларда ва ниҳоят махсус бир илмий тузилма сифатида мадрасалар ҳамда Бағдод, Урганч ва Самарқандда бўлгани каби «Дарул Ҳикма» («Билимлар уйи»)да амалга оширилди.

Самарқанд Давлат университети ректори проф. Р.Холмуродовнинг “Самарқанд университети Улуғбек Мадрасаи олиясининг ворсидир” мавзусидаги мақоласида ҳақли таъкидланганидек, мадрасалар Ислом дунёси фани, маданияти ва санъатининг ривожланишига катта ҳисса қўшган, мадрасалар кўмагида мусулмон олами ўтмишда жуда тараққий этган эди. Мадрасалар 11-асрнинг бошларида Туркистонда, унинг Самарқанд, Бухоро, Тошкент каби шаҳарларида ўртага чиққан ва 13-асрнинг охиригача катта суръат билан шарқдан ғарбга қараб ёйила бошлаган, бугунги Эрондан Месопотамияга, у ердан эса шимолий ғарб тарафга Анадўлуга, бошқа тарафдан Миср ва Марокаш орқали Иберия яриморолигача (Андалусия – ҳозирги Португалия ва Испания ҳудудларигача) тарқалгани маълум.

Мадрасалар вужудга келган даврдан бошлаб астрономик тезлик билан 100 йил каби қисқа муддатда ўша даврдаги дунёнинг у учидан бу чеккасигача ёйилган Ислом дунёсининг энг тамал эҳтиёжларини қоплаган, шу билан бирга бутун инсониятнинг олға силжишига кўмаклашган эди. Хусусан, 771 ҳижрий / 1370 мелодий йилда Амир Темур тарафидан барпо этилган ва 913 ҳижрий/1507 мелодий йилга қадар унинг ўғиллари ва неваралари томонидан 130 йил давомида ҳукм сурган Темурийлар империяси Ислом цивилизациясида илмий ва фалсафий ривожланишни таъминлаб берган буюк салтанат сифатида қаршимизга чиқади. Бу салтанатни бир илм-фан маркази ҳолига келишида Амир Темурнинг буюк хизмати бордир. 

Қадами етган ҳар бир минтақа ва ўлкадан олимлар, тарихчилар, моҳир ҳунармандларни саройига даъват этиб, ўз ҳимоясига олган бу буюк шахсият қисқа муддат ичида мамлакатини илм-фан ва фалсафа ривожланган марказ ҳолига келтирган эди. Натижада Темурийлар салтанатининг икки муҳим маркази – Самарқанд ва Ҳиротда бир биридан икки фарқли илм-фан, маданият ва санъат марказлари шаклланди. Бу фарқлилик ўша даврдаги давлат арбобларининг дунёқараши, эътибор берган фан соҳалари, ҳаёт тарзлари билан яқиндан алоқадордир. Ҳирот шаҳрида Шоҳруҳ Мирзо ва Бойсунғур Мирзоларнинг қўллаши туфайли аҳли суннат чизгисидаги диний билимлар, адабиёт ва санъатга алоқадор илм-фанлар, Темур империясининг дастлабки пойтахти Самарқанд эса Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврида Ҳиротдагидан фарқли ўлароқ табиий ва фалсафий фанлар гуркираб ривожланган ва дунёнинг илмий муҳим марказлари ҳолига келган. 

Самарқанд, айниқса, Улуғбек даврида табиий фанлар, астрономия ва математика соҳасида энг юксак нуқтага кўтарилди. Улуғбекнинг ўзи бу соҳаларда яхши таълим ва тайёргарликка эгалиги, болалик йиллариданоқ Мерага расадхонасини зиёрат этганлиги, олимларнинг мажлисларида уларнинг тортишувларига гувоҳлик қилиши ва олимларга буюк ҳурмат-эътибор кўрсатиши қисқа муддатда Самарқанднинг ўрта асрларнинг энг муҳим илм-фан марказига айланишига олиб келган. Натижада Самарқандда бизнинг давримизгача етиб келган, ўрта асрлардаги Исломий маданиятнинг буюк обидалари бўлмиш Улуғбек мадрасаси ва Самарқанд расадхонаси вужудга келган. Самарқанд мадрасаи олияларининг Ислом олами ва инсоният тамаддунининг тараққиётидаги ўрни алоҳидадир. 

photo_2020-08-18_19-27-21.jpg

Бунга ўрнак – Самарқанд мадрасалари битирувчиларининг Усмонли давлати таълим масканларининг ривожланишига қўшган ҳиссасидир. Маълумки, Усмонли салтанатида мадрасалар олий ва ўрта махсус ўқув юртлари мақомида эди. Биринчи Усмонли мадрасаси Ўрхон Ғозий тарафидан 1330/1331 йилларда қурдирилган ва Изникда фаолиятини бошлаган Ўрхония мадрасасидир. Кейинчалик Бурса ва Эдирнеда, Истанбул фатҳ этилгандан кейин эса таълим соҳасида барчани ўзига тортган Истанбул мадрасалари барпо этилади. Селжуқийлар даврининг маданият марказларидан бири бўлган Коня ва бошқа шаҳарлар мадрасалар орқали Исломий ёки дунёвий билимлар берилган илм-фан марказлари ҳолига келган эди.

Бу мадрасаларда Анадўлу географиясида етишиб чиққан олимлар билан бир қаторда туркий эллардан келган олимлар ҳам дарс беришар ва ўз билимларини бу таълим марказларига ёйган эдилар. 15-асрда Самарқанд ҳам Туркистон минтақасининг энг муҳим маданият марказларидан бири эди, Анадўлудан етишиб чиққан олимлар билан бу ерда камол топган олимлар туркий дунёнинг шарқий ва ғарбий соҳалари ўртасида маданият кўпригини барпо этган эди. 

Самарқандда Улуғбек томонидан тарбиялаб етиштирилган математик астроном Али Қушчи Истанбулда, худди шундай математик ва фазо билимлари устаси, Бурсада туғилиб, бу ерда Мулла Фенарий томонидан олимлик мартабасига эриштирилган Қозизода Румийнинг эса Самарқандда Улуғбек расадхонасида ишлагани фактини бу маданият кўприкларига намуна сифатида қайд этиш мумкин. Бундан ташқари, Самарқанд ва Бухорода таълим олган буюк олим Анадўлуга келганидан кейин ўзини тамоман иршод ишларига бахшида этган Шайх Али Самарқандий, аввал Бурсадаги Чалабий Меҳмет мадрасасида, кейинроқ Истанбулдаги Зейрек мадрасасида дарс берган Алоуддин Тусий ҳам бу кўприкнинг тамал тошларидандир.

Анадўлудан етишиб чиққан Камол Уммий каби тасаввуф олимининг Ўзбекистонда машҳур бўлиши, Усмонли мадрасаларида ҳадис илми Имом Бухорийнинг ҳадисларининг ўқитилиши бу икки географиянинг илм ва ирфон алоқалари нуқтаи назаридан бир бири билан доимо ўзаро таъсирда бўлиб келганини кўрсатади. Самарқанд, Тошкент ва Бухоро мадрасаларида бу ердаги машҳур олим ва шоирлардан таълим олиб етишиб чиққач, Усмонийлар салтанатининг баъзи шаҳарларига кўчиб борган шоир ва адибларнинг Усмонли даври адабиётига катта таъсири ҳамда хизматлари бор. 

Ўзбекистон мадрасаларида диний таълим олганлиги натижасида бу ижодкорлар кўпинча тасаввуф адабиёти билан шуғулланиб, Нақшбандия тариқатининг эътиқодлар тизимини санъатларига сингдирган. Ўзбек асл шоир ва адиблари орасида Амир Султон (1368-1429), Амир Аҳмад (1443-1516), Аҳмад Илоҳий (15-аср), Амир Султон Расо (вафоти 1700 й.), Шайдо (17-аср), Нозима (вафоти 1751) ва Огоҳ (вафоти 1731/32) энг танилганлардандир. Хусусан, Амир Султон ва Амир Аҳмад Усмонли тасаввуф адабиётига буюк ҳисса қўшган ва кўп шогирдлар етиштирган шоирлар ҳисобланади.

Усмонли турк адабиётига бу ўлкага келмасдан катта таъсир ўтказган адабий фигура шубҳасиз, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийдир (1441-1501). Алишер Навоий ўз асарлари билан Усмонли адабиёт дунёсида мислсиз равишда машҳур эди. Хулоса ўлароқ айтиш керакки, Ўзбекистон олий таълим тизимининг илдизлари Амир Темур ва темурийлар давридаги мадрасаларга бориб боғланмоқда. 

Бу ғоядан йўлга чиққан ҳолда энг қадимги даврлардан бери илм-фан ва маданиятнинг бешиги бўлиб келган бу гўзал мамлакат олий таълим тизими тарихини ўша фахримиз бўлган мадрасаларга олиб бориб боғлаш, бу тарихий ҳақиқатни жаҳон ҳамжамияти томонидан қабул қилинишига эришиш лозим. Шу нуқтаи назардан қараганда, Самарқанд вилояти Кенгаши тарафидан шу йил 21 сентябрда СамДУ ва Улуғбек Мадрасасининг 600 йиллик қутлуғ тўйини нишонлаш ҳақидаги қарор бу йўлдаги дастлабки қадам бўлиб, бутун Турк ва Ислом олами бу муборак айёмни кенг нишонланишининг бошланғичидир.

Салоҳиддин Авшарўғли, 
Салжуқ университети профессори. (Туркия)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон университетларининг илдизлари мадрасаларга бориб боғланади