Бунда Халқ таълими вазирлиги тавсия қилган 956 мактаб фаолияти 4 индикатор асосида баҳоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот анжумани ўтказди.

“Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзуидаги анжуманда таълим сифатини юқори босқичга кўтариш, ўқув жараёнлари самарадорлиги холисона баҳоланишни назорат қилиш борасидаги натижалар таҳлил қилинди.

2019 йили Ўзбекистонда илк маротаба умумтаълим мактаблари рейтинги эълон қилинди (reyting.tdi.uz). Бунда Халқ таълими вазирлиги тавсия қилган 956 мактаб фаолияти 4 индикатор асосида баҳоланди. Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Наманган, Хоразм ва Навоий вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қайд этилди. Жорий йилда 20 фоиз, яъни 1345 мактаб рейтингга жалб қилинмоқда. Ҳозирги вақтда мактабларда назорат ишлари ва ижтимоий сўровнома ўтказиш жараёни давом этаяпти.

Олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш механизми ишлаб чиқилди. 2018 йилда илк маротаба ОТМ рейтинги эълон қилингандан сўнг аксарият таълим муассасалари мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга ўтди ва ижобий ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, фан доктори ёки профессор унвонига эга ўқитувчилар улуши 2019 йилда 23,6 фоизга, фан номзоди илмий даражаси ёки доцент унвонига эга ўқитувчилар улуши эса 19 фоизга ошди. Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМлардан илмий даража олган профессор-ўқитувчилар сони 2018 йилда 128 нафарни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда 301 нафарга етди.

Анжуманда педагог кадрлар аттестациясининг янги тартиби хусусида ҳам маълумот берилди.

photo5244572539693411379.jpg

Жумладан, мактаб ўқитувчиларига навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш имкони берилди.

Аввалги тартиб бўйича педагог қанчалик малакали, ўз билими ва салоҳиятига ишонса-да, ҳар беш йилда аттестацияга жалб этилгани сабабли мутахассисликдан олий тоифали ўқитувчиликка қадар 13 йил вақт кутиш лозим эди. Янги тартибга кўра, эндиликда ўз билими ва тажрибасига ишонган педагог беш йиллик муддатни кутмасдан аризасига биноан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиши мумкин.

2019 йилда муддатидан илгари аттестациядан ўтишни сўраб 35 минг 208 педагог ариза билан мурожаат қилган. Талабгорларнинг 3036 нафари олий малака тоифасига, 13 минг 151 нафари биринчи малака тоифасига эга бўлган.

Таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби ҳам илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда такомиллаштирилди. Муассасаларга ўз фаолиятини баҳолаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти берилди. Янги тартиблар асосида 2020-2025 йилларда 8187, шу жумладан, 2020 йилда 1911 мактабгача таълим муассасаси янгича тартибда аттестациядан ўтказилиши режалаштирилган.

2019 йил сўнггида 357 ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва мактаб-интернати ўқувчиларининг билим даражаси ўрганилганда уларнинг билим ва ўзлаштириш даражаси белгиланган давлат таълим стандартларига мос келмаслиги аниқланди. Назорат ишида қатнашган 12 минг 790 ўқувчининг 7 минг 387 нафари қониқарсиз баҳоланган.

photo5244545674672975194.jpg

Бугун кўпчилик учун хорижий давлатларда олинган дипломларни тан олиш бўйича жорий этилган янги тартиб ҳам қизиқ.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси таҳлилларига кўра, сўнгги уч йилда хорижий олий таълим квалификацияларини тан олиш ва нострификация қилишга оид аризалар 5,3 марта ўсди. 2019 йилда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича жами 12 минг 867 мурожаат тушган бўлиб, шундан 3327 таси қаноатлантирилган. Жумладан, 997 диплом махсус синовларсиз тан олинган ва нострификацияланган.

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, фуқароларнинг талаб-истакларини инобатга олган ҳолда янгича тартиблар ишлаб чиқилди.

Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия қабул қилиш учун мурожаат қилувчининг аризасини электрон қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.

Анжуманда, шунингдек, профессионал таълим тизими, рейтингларда эътиборли жиҳатлар,
педагоглар билими, салоҳияти, қўшма дастурларнинг аҳамияти ҳақидаги саволларга жавоб берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида айтилди