Ўзбекистон таълим тизимида муҳим ўзгаришлар кутилмоқда
Шу кунларда Олий Мажлис Сенатида “Таълим тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинмоқда.
Шу кунларда Олий Мажлис Сенатида “Таълим тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинмоқда.
Қонунда мактабгача таълим ва фарзандлар тарбияси масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш, умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим тизимини амалиётда кенг қўллашга янгича ёндашувларни кўриш мумкин.
Шунингдек, таълим тизимида меҳнат қилаётган мутахассислар, қолаверса, ота-оналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ижтимоий муҳофазасига доир жиҳатлар ҳамда мажбуриятларига ойдинлик киритилмоқда.
Қонун 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим, умумтаълим мактаби битирувчиларига қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўргатиш тизимини йўлга қўйишни назарда тутади. Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида таълим бериш муддати ва мазмунининг ўзгариши, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахсларга барча таълим турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши ҳам жамиятимизда интеллектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойларининг кенгайишига имкон беради.
Бу қонун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қабул қилиниши кутилмоқда.