Ўзбекистон Республикаси ТИВ баёноти
Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлайди.
Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлайди.
Умид қиламизки, афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келади ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш учун зарур шарт-шароит яратади.
Ўзбекистон “сиёсий жараён фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим”, деган асосий тамойилга содиқ қолади.
Ўзбекистон Республикаси томонларнинг миллий ярашувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва интилишларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда дўст Афғонистон халқига барқарор ва фаровон давлат барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади.