Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлида тарихий қадам бўлганини таъкидлади.

Учрашувда бугунги кунда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Мисрда катта ишлар қилинаётгани қайд этилди.

Хусусан, «Жаҳолатга қарши – маърифат» тамойили асосида исломнинг эзгу ғояларини замондошларимизга, биринчи навбатда, ёшларга етказиш мақсадида Тошкентда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Ал-Азҳар университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумлари диний уламолар, олимлар, малакали ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар алмашувини йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Ал-Азҳар ўз таркибида ислом тадқиқотлари академияси, университет, маъҳадлар, жомеъ масжиди, бир қанча илмий марказларни бирлаштирган йирик расмий диний мажмуа ҳисобланади.

Миср Бош имоми давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Аҳмад Таййиб мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юксак баҳо берди. Ўзбекистонда ислом динининг асл моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш, диний-маънавий меросни кенг тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган сиёсатни, БМТда Президентимиз илгари сурган қатор ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Меҳмон ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарий сингари буюк алломаларимизнинг бебаҳо илмий меросини биргаликда ўрганиш муҳим эканини қайд этди.

Шайх Аҳмад Таййиб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг биринчи фахрий профессори унвони берилгани ўзи учун катта шараф ва эҳтиром экани ҳамда масъулият юклашини билдирди.

Миср Бош имоми Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедрасини ташкил этиш, мисрлик таниқли олимларнинг юртимизда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида талаба ва ёш олимларимизнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманлар ва қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.

Юқори мартабали диний арбоб Мисрнинг Ўзбекистон билан муносабатларни нафақат таълим ва гуманитар соҳаларда, балки барча жабҳаларда изчил ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатлари қатъий эканини таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарини қабул қилди