Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси
Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир
Вазирлар Маҳкамасининг бугунги кенгайтирилган мажлиси кун тартибига киритилган асосий масала – Ўзбекистоннинг ўтган 2015 йилдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш якунларини муҳокама қилиш ва 2016 йил учун тараққиёт йўлимизнинг энг муҳим устувор йўналишларини аниқлаб олишдан иборат.
Ўтган 2015 йил бизнинг бош мақсадимиз бўлмиш асосий вазифа – одамларимизнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш бўйича аввало муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадам бўлди, деб айтишга тўлиқ асосларимиз бор.
Бу борада гап, аввало, ҳар томонлама пухта ўйланган, узоқни кўзлайдиган кенг кўламли Дастурни ҳаётга жорий этиш ҳақида бормоқда. Ушбу Дастур моҳият эътибори билан чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда кўзда тутилганидек, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, Ўзбекистон иқтисодиётида давлат иштирокини босқичма-босқич камайтиришга қаратилгани сизларга яхши маълум, албатта.
Таъкидлаш жоизки, тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида фақат углеводород хомашёси, қимматбаҳо ва рангли металлар, уран хомашёсини қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхоналарни, шунингдек, табиий монополияларнинг стратегик инфратузилма тармоқларини – темир ва автомобиль йўллари, авиаташувлар, электр энергия ишлаб чиқариш, электр ва коммунал тармоқларини тўғридан-тўғри давлат бошқарувида сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
Давлат активларини хусусийлаштириш, аввало, чет эллик инвесторларга сотиш вазифалари қўйилди ва бунинг учун тегишли шароитлар яратилди. Масалан, 506 та мулк комплекси танлов асосида, инвестиция киритиш шарти билан «ноль» қийматида янги мулкдорларга сотилди. Бу борада ана шу инвесторлар қарийб 1 триллион сўм ва 40 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, шунингдек, 22 мингга яқин янги иш ўрни яратиш мажбуриятини олганини қайд этиш лозим.
Шу билан бирга, 245 та кам рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган ташкилот тўлиқ тугатилди.
Хусусийлаштириш дастурида кўзда тутилган, фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган 353 та давлат мулки объекти бузилиб, бунинг натижасида 120 гектар ҳажмидаги ер майдони бўшади. Бу ерларнинг қарийб 80 гектари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш ва хизматлар кўрсатиш объектлари қуриш учун тадбиркорлар тасарруфига берилди.
Давлат мулки шаклидаги яна 319 та ана шундай объект инвентаризация қилиниб, хусусий мулк шаклига ўтказиш учун савдога қўйилди ва ўтган йили уларнинг 102 таси янги мулкдорларга сотилди. Бундан ташқари, 378 та акциядорлик жамиятининг давлат улуши баҳоланди ва чет эллик стратегик инвесторларга сотиш учун очиқ савдога қўйилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, изчил ривожланаётган ва муваффақиятли фаолият юритаётган «Навоийазот», «Фарғонаазот», «Урганч экскаватор», «Қизилқумцемент», «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятлари каби корхоналар, «Алоқабанк», «Туронбанк» сингари банклар, «Ўзагросуғурта» компанияси ва бошқа муассасалардаги давлатга тегишли акциялар ҳам савдога қўйилди.
Шу тариқа 52 та акциядорлик жамиятидаги савдога қўйилган давлат улуши хусусий мулкдорларга сотилди. Жумладан, «Қўқон ёғ-мой заводи» акциядорлик жамиятининг давлатга тегишли акциялари 2 миллион 500 минг долларга сотилди.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда мулкчилик шаклини тубдан ўзгартириш бўйича олиб борилаётган кенг миқёсдаги ишларнинг фақат бошланишидир.
Мамлакатимизда қабул қилинган қатор қонунлар ва қонунчилик ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат органлари ва маъмурий тузилмаларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини бартараф этиш учун қатъий тартиб ўрнатиш ва ана шу идораларнинг раҳбарлари ҳамда мансабдор шахсларининг жавобгарлигини ошириш бўйича катта аҳамиятга эга бўлди.
Давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили жорий этилди.
Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва уларнинг фаолият юритишини енгиллаштириш билан боғлиқ 40 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, янги тартиб бўйича, агар шахс солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган бўлса ва ҳуқуқбузарлик аниқланганидан сўнг 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қопласа, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликка тортилмайди.
Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолияти кафолатларини кучайтириш масаласини ҳал этишда суд органлари ролини оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Судлар тегишли даъво аризаси кўриб чиқилаётган пайтда тадбиркорлик субъекти назорат органининг қароридан норози бўлса, унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга бўлди.
Агар тадбиркорлик субъекти солиқ ва божхона қонунчилигини бузган бўлса, унинг мулки фақат суд қарорига биноан мусодара қилиниши мумкинлигини белгилайдиган қонун нормаси жорий этилди, даъво аризасини кўриб чиқиш муддатлари ҳам сезиларли равишда қисқартирилди.
Энди микрофирмалар, кичик корхона ва фермер хўжаликлари фаолияти тўрт йилда бир марта, бошқа хўжалик субъектлари фаолияти эса уч йилда бир марта режали тартибда текширилади ва бундай текширувлар фақат Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.
Бу борада молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувларни амалга ошириш муддати 30 календарь кунидан 10 календарь кунига қадар қисқартирилди. Шуни қайд этиш керакки, бу нормалар хусусий банк ва молия институтларига ҳам тегишлидир.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш ўтказиш, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди.
Бундай чоралар хўжалик субъектлари фаолиятини ва уларнинг банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ноқонуний тўхтатиш, уларнинг ҳисоб рақамларида маблағ борлиги тўғрисидаги маълумотни асоссиз талаб қилиш, тадбиркорларни маблағ ажратиш билан боғлиқ хайрия ишлари ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб қилиш каби ҳолатлар учун ҳам тааллуқлидир.
Шу билан бирга, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларининг ноқонуний қарорлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қилинган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик оқибатида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарни, жумладан, бой берилган даромадни тўлиқ ҳажмда қоплаш механизми қонуний асосда жорий этилди.
Назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳимоя қилишга оид қонунчиликни бир неча марта бузган тақдирда, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик чоралари қўлланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига бу борада тегишли нормалар киритилди.
Ҳисобот йилида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг қўнғироқларга хизмат кўрсатиш бўйича ягона маркази ва Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони» базасида фуқароларнинг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш бўйича янги тизим жорий этилди.
Бу тизим давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлар, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги ариза ва шикоятларни қабул қилади. Ана шу тизим жорий этилганидан буён ўтган ярим йил давомида прокуратура органларига 1 минг 500 дан зиёд тадбиркор мурожаат қилган. Энг муҳими, барча мурожаатларнинг қарийб учдан бир қисми тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган.
Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг бевосита электрон шакллари жорий этилгани туфайли 2015 йилда 42 минг 800 та тадбиркорлик субъекти Интернет тармоғи орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олинган. Улар 260 турдаги интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. 2013-2014 йилларда тадбиркорлар ва фуқароларга 102 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 420 мингдан ошди. Бугунги кунда солиқ ва статистика ҳисоботлари 100 фоиз электрон шаклда Интернет тармоғи орқали тақдим этилмоқда.
Шу йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида Давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши бўйича мутлақо янги механизм жорий этилди. Унга кўра, ушбу тармоқлар ишини юритадиган ташкилотларнинг ҳудудий корхоналарига техник шартларни олишдан тортиб муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишгача бўлган барча жараёнларни амалга ошириб, уларни тадбиркорларга тайёр ҳолда топшириш ваколатлари берилди.
Азиз дўстлар!
Шуни ҳам таъкидлашимиз зарурки, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб бораётган ишларимиз халқаро иқтисодий ташкилотларнинг рейтингларида ўзининг ижобий ифодасини топмоқда. Ўтган йилнинг октябрь ойида Жаҳон банки «Бизнес юритиш» рейтингини эълон қилди. Ана шу рейтингда Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, «янги бизнесни қўллаб-қувватлаш» деб аталадиган мезон бўйича мамлакатимиз айни пайтда жаҳонда 42-ўринни, тузилган шартномалар ижросини таъминлаш бўйича 32-ўринни, иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан қўлланадиган банкротлик тизимининг самарадорлиги бўйича 75-ўринни эгаллаб турибди. «Кичик бизнес субъектларига кредит бериш» деб номланадиган кўрсаткич бўйича Ўзбекистон сўнгги уч йилда 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 позицияга яхшилади.
Жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олгани қайд этилган.
Ана шу йўналишдаги ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини алоҳида таъкидлашни истардим. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами аҳолимизнинг 77 фоиздан ортиғи – шунга эътибор беринг – мазкур тармоқда меҳнат қилаётгани, ўз пешона тери билан нафақат ўз оиласини боқаётгани, балки мамлакатимиз бойлигига бойлик қўшаётгани, аввало, мустақиллик бизга очиб берган имкониятларнинг яққол исботи, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.
Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
2015 йилда корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартиришимиз унинг ҳақиқий бозор хусусиятларига эга бўлишини таъминлаш ва консерватив қарашлардан халос бўлишида катта ҳисса бўлди.
Барча акциядорлик жамиятларининг фаолияти тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди, натижада 462 та жамиятни ёки уларнинг 43 фоизини тугатиш ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Корхоналарни корпоратив бошқариш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида акциядорлик жамиятларининг янги намунавий тузилмаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Шу тариқа, замонавий корпоратив бошқарув тизими талабларини инобатга олган ҳолда, Лавозим ва касбларнинг янги классификатори ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, унга бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган 566 та янги тоифа киритилди.
Ана шу классификатор асосида раҳбарлар таркиби аттестациядан ўтказилди. Раҳбар кадрларнинг корпоратив бошқарувнинг замонавий усул ва принциплари, менежмент ва маркетинг бўйича билимларини баҳолаш ушбу синовнинг асосий мақсади қилиб қўйилди. Унинг натижаларига кўра, аттестация қилинган 721 нафар раҳбар ходимнинг ярми – 49 фоизи аттестациядан ўтган бўлса, уларнинг ҳар учинчиси аттестациядан шартли равишда ўтказилган, 20 фоизи ёки ҳар бешинчи раҳбар эса эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмас, деб топилган.
Бу рақамлар, табиийки, кўп нарсадан дарак беради ва акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини тубдан ўзгартиришдек муҳим ишни ўз вақтида бошлаганимизни яна бир бор тасдиқлайди.
Бўшаб қолган раҳбарлик лавозимларига пухта билимга эга бўлган, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган ёш мутахассислар тайинланди.
Шу борада Германияда жойлашган Европа менежмент ва технологиялар мактабининг фаол иштирокида акциядорлик жамиятларининг раҳбар ходим ва мутахассисларини тизимли асосда тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, уларнинг замонавий корпоратив бошқарув усулларини эгаллашини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ташкил этилди.
Ўтган йили Германия ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган бошқа давлатлардаги етакчи таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини кенг жалб қилган ҳолда, мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари, банклар ва йирик корхоналарнинг 160 нафардан ортиқ раҳбар ходими корпоратив бошқарув соҳасида малака оширди, уларнинг ярми Германия корхоналарида тажриба орттирди.
Ҳурматли дўстлар!
Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ.
2015 йилда ана шу мақсадларга барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014 йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир. Жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир.
Инвестицияларнинг 67,1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга йўналтирилди. Бу эса 2015 йилда умумий қиймати 7 миллиард 400 миллион доллар бўлган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилишини якунлаш ва фойдаланишга топшириш имконини берди.
Масалан, Тошкент иссиқлик электр станциясида 370 мегаватт қувватга эга бўлган буғ-газ қурилмаси барпо этилди, Чорвоқ ГЭСи гидрогенераторлари модернизация қилинди, Қўнғирот сода заводида кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш кенгайтирилди, «Самарқандкимё» акциядорлик жамиятида 240 минг тонна қувватга эга бўлган мураккаб таркибли янги ўғитлар ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Шунингдек, «Мотор заводи» акциядорлик жамиятининг фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонларида трактор тиркамалари, жумладан, катта ҳажмли тиркамалар, маиший техника учун таркибий қисмлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилди.
Ана шундай муҳим объектлар ҳақида гапирганда, жанубий кореялик инвестор ва мутахассислар билан ҳамкорликда Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуасини алоҳида таъкидламоқчиман. Умумий қиймати 4 миллиард доллардан ошадиган ушбу мажмуа дунёдаги энг замонавий, юқори технологиялар асосида ишлайдиган, йирик корхоналардан бири бўлди. Мажмуанинг ишга туширилиши йилига 83 минг тонна ноёб полипропилен маҳсулотини ишлаб чиқариш имконини беради. Ҳолбуки, бу маҳсулот илгари мамлакатимизга четдан, катта валюта ҳисобига олиб келинар эди. Айни вақтда мазкур корхона полиэтилен ишлаб чиқариш ҳажмини 3,1 баробар кўпайтириш, мингдан зиёд юқори малакали мутахассисларни иш билан таъминлаш учун имконият яратиши билан улкан аҳамиятга эгадир.
Хоразм вилоятида «Женерал моторс – Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида умумий қиймати қарийб 6 миллион долларлик лойиҳа асосида «Шевроле Лабо» кичик юк машинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда йилига фермерларимиз ва хусусий тадбиркорларимиз учун жуда зарур бўлган 5 мингта ана шундай машина ишлаб чиқарилади. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу модель янги «Хоразм авто» заводида тайёрланаётган «Дамас» ва «Орландо» автомобилларидан кейинги учинчи турдаги автомобиль бўлди.
Наманган вилоятининг Поп туманида 130 киловатт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Ҳозирча бу лойиҳа синовдан ўтказилмоқда. 2020 йилга бориб мамлакатимизда ҳар бири 100 мегаватт қувватга эга яна учта қуёш электр станциясини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
Самарқанд – Қарши темир йўл участкасида юқори тезликда ҳаракатланадиган «Афросиёб» электр поезди қатнови йўлга қўйилди. Бу Тошкент – Қарши йўналиши бўйича йўловчи ташиш сифати ва суръатини ошириш имконини бермоқда. Натижада пойтахтимиздан Қашқадарё вилоятига ва Қаршидан Тошкентга йўловчилар ташиш вақти икки баробар қисқарди.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли ўтган йили мўл ҳосил етиштирилди – 7 миллион 500 минг тоннадан зиёд ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони барпо этилди.
Таъкидлаш керакки, бундай мўл ҳосил асосан қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, селекция ишларини яхшилаш, ғўза ва бошоқли дон экинларининг районлаштирилган навларини жорий қилиш, замонавий агротехнологияларни ўзлаштириш эвазига таъминланди.
Мамлакатимизда буғдойдан гектаридан ўртача 55 центнер ҳосил олингани, айрим туманларда бу кўрсаткич 60-77 центнерни ташкил этгани, ҳеч шубҳасиз, фермерларимизнинг улкан ютуғидир.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигининг мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик каби тармоқлари ҳам жадал суръатларда ривожланди. Ўтган йили 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилди.
Қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 та корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 та янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди. Бу эса, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда.
Буларнинг барчаси фидойи деҳқон ва фермерларимиз, барча қишлоқ хўжалиги ходимларининг машаққатли ва шарафли меҳнати маҳсулидир, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бугун, мана шу юксак минбардан туриб, барча қишлоқ меҳнаткашларига яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорлик изҳор этишни ўзимнинг бурчим деб биламан.
Ўтган йили иқтисодиётимизни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъминлаш, одамларимизнинг даромади ва ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омил ва йўналишларидан бири тариқасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш борасидаги тизимли ишлар изчил давом эттирилди.
2015 йилда ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу тармоқнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва таъсири нақадар катта эканини кўрсатади. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2010 йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга етди. Жами банд аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.
Банк, суғурта, лизинг, консалтинг ва бошқа турдаги бозор хизматлари барқарор суръатлар билан ривожланмоқда, улар хусусий сектор ва кичик бизнес ривожига хизмат қилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида 80 минг 400 та кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда ва бу хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари умумий сонининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Қишлоқ ва туманларимизда хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш дастури доирасида сўнгги уч йилда 22 минг 800 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми 1,6 баробар, қишлоқда бир кишига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 1,5 баробар ошди.
Азиз дўстлар!
Энди, яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман.
Бугун 2015 йилнинг якунларига бағишланган ушбу маъруза ана шу даврда эришган марралар ва рақамлар ҳақидаги маълумотлар билан эмас, аввало айни ўтган йилда ҳаётга кенг кўламда татбиқ этилган ислоҳотларимиз ва катта аҳамиятга эга бўлган ўзгаришларга оид фикрлар билан бошлангани бежиз эмас, албатта.
Бунинг боиси шундаки, агар ана шу амалий ишларимизни ҳал қилувчи ислоҳот ва янгиликлардан бошламасак, ўз-ўзидан аёнки, биз кутаётган барқарор ўсиш суръатлари билан ривожланишни қўлга киритишни асло тасаввур этиб бўлмайди.
Бу ҳақиқатни ҳаммамиз яхши англаб олишимиз даркор.

2015 йилда амалга оширган кенг кўламли, узоқни кўзлаган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш эркин тадбиркорликка кенг имтиёз ва преференциялар йўлини очиб бериш, инвестициялар, аввало, чет эл инвестицияларининг ҳажмини ошириш ва жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш бўйича ўз ижобий таъсирини берди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётганига қарамасдан, ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди.
Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан бажарилди. Инфляция даражаси 5,6 фоизни ташкил қилди, яъни прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди.
Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани албатта барчамизга мамнуният етказади.
Бундан ташқари, 2015 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)га аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14 та давлатдан бири сифатида эътироф этилди.
Ўтган йили банк тизимини янада мустаҳкамлаш, банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш ва инвестициявий фаоллигини кенгайтириш таъминланди. Банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7 триллион 800 миллиард сўмга етди. Сўнгги 5 йилда мазкур кўрсаткич 2,4 баробар ўсди. Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 24 фоизни ташкил қилди. Бу умумий қабул қилинган халқаро стандартлардан 3 марта, банк ликвидлиги эса энг юқори кўрсаткичлардан 2 марта кўпдир.
Жаҳон миқёсида савдо-сотиқ ишларининг ўсиш суръати сезиларли даражада сустлашгани, экспорт қилинадиган энг муҳим товарларга нисбатан ташқи талабнинг камайиши ва нархларнинг пасайишига қарамасдан, биз ташқи савдо айланмасида ижобий сальдога эришдик. Бу эса давлатимизнинг олтин-валюта захирасини ошириш имконини берди.
Давлат қарзи даражасининг пастлиги, яъни ялпи ички маҳсулотга нисбатан 18,5 фоиздан ошмагани ҳам мамлакатимизда эришилган ижобий натижалар ва макроиқтисодий барқарорлик мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Ўта оғир ва мураккаб вазиятда қўлга киритилган бундай ютуқ ва марралар аввало чуқур ва атрофлича ўйланган сиёсатнинг натижаси бўлиб, уларнинг замирида меҳнаткаш, мард ва матонатли халқимизнинг қаҳрамонона меҳнати мужассам эканини кўрамиз.
Ҳурматли юртдошларим!
Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори суръатлар билан барқарор ўсиши биз учун энг муҳим устувор йўналиш бўлган – аҳоли бандлигини таъминлаш, авваламбор, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун зарур шароитлар яратди.
2015 йилда мамлакатимизда 980 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил қилинган бўлса, шунинг 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойларда яратилди.
Коллежларнинг 480 мингдан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланди. Тижорат банклари томонидан уларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 280 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилди ва бу 2014 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпдир.
2015 йилда иқтисодиётимизни юқори суръатлар билан барқарор ривожлантиришга эришганимиз аҳоли даромадларини янада кўпайтириш, одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун мустаҳкам асос яратди.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар 21,9 фоизга, аҳоли жон бошига жами реал даромадлар эса 9,6 фоизга ошди.
Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар улуши 2010 йилдаги 47,1 фоиз ўрнига 52 фоизга ўсгани ва бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада юқори эканини алоҳида таъкидлашни истардим.
Ўзбекистонда мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб жамиятнинг ижтимоий табақалашув даражасини камайтиришга алоҳида эътибор берилаётгани, содда қилиб айтганда, ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмасин, деган тамойилга амал қилиб келинаётгани сизларга яхши маълум, албатта.
Юртимиздаги 10 фоиз таъминланган ва 10 фоиз етарлича таъминланмаган аҳоли даромадлари ўртасидаги фарқ, яъни «децил коэффиценти» деб ном олган кўрсаткич барқарор пасайиш тенденциясига эга бўлиб, бу рақам 2010 йилдаги 8,5 фоиз ўрнига 2015 йилда 7,7 фоизни ташкил этди.
Даромадлар ўртасидаги фарқни ифода этадиган яна бир халқаро кўрсаткич – Жини индекси мамлакатимизда 2010 йилдаги 0,390 ўрнига 2015 йилда 0,280 ни ташкил этди ва бу натижа дунёнинг кўплаб иқтисодий ривожланган ва ривожланаётган давлатларига қараганда анча пастдир.
Айтиш керак – бошқалар ҳавас қиладиган бундай натижаларга эришиш албатта осон эмас. Бу йўлда бир йиллик ёки беш йиллик давр ҳам камлик қилади. Бундай мақсадларга эришиш учун сўзда эмас, амалий ҳаракатларимиз билан кундалик ҳаётимизни ўзгартиришимиз керак.
Аҳоли даромадларининг ортиши натижасида ички истеъмол талаби кенгаймоқда. Чакана савдо айланмаси бир йилда 15 фоиздан зиёд, пуллик хизматлар ҳажми эса 10,8 фоизга ўсди.
Аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар билан таъминланиш даражасида ҳам сифат ўзгаришлари рўй берди. Бугунги кунда ушбу товарларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда. Хусусан, ҳар 100 оиланинг 42 таси енгил автомобилларга эга бўлиб, бу беш йил аввалги кўрсаткичдан 1,5 баробар кўп, 47 та оила шахсий компьютерлар билан таъминланган ва бу даврда ўсиш 3,9 баробарни ташкил этди. Шунингдек, ҳар 100 та оиладан 31 таси кондиционерга эга ёки бу борадаги ўсиш 1,7 баробарга тенг, ҳар 100 та оилага 234 та мобиль телефон тўғри келмоқда ёки бу соҳадаги ўсиш 1,6 баробарни ташкил этмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида мустақил ташкилотлар гуруҳи ва халқаро экспертлар иштирокида 2015 йилда 158 та давлатда “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” деган мавзуда тадқиқот ўтказилди. Ҳар қайси мамлакатнинг ўз фуқароларини бахтли ҳаёт билан таъминлаш қобилиятини ифода этадиган ушбу индекс бўйича Ўзбекистон 44-ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, юртимиз 2013 йилда бу рейтингда 60-ўринда эди.
Ўтган йили таълим-тарбия соҳасини янада ислоҳ этиш ва такомиллаштириш масаласи ҳам диққат марказимизда бўлди. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига ҳар йили сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10-12 фоизни ташкил этмоқда. Бу ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган инвестициялар миқдори бўйича тегишли тавсияларидан, яъни 6-7 фоиздан қарийб 2 баробар кўпдир.
2015 йилда бу соҳада 384 та объектнинг моддий-техник базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича қиймати 423 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди, намунавий лойиҳалар асосида 29 та янги умумтаълим мактаби барпо этилди, 219 та мактаб реконструкция қилиниб, 136 таси капитал таъмирланди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2 минг 200 талабага мўлжалланган янги замонавий ўқув корпуси, спорт мажмуаси, шунингдек, ўқув жараёнига жалб этилган хорижлик мутахассислар учун меҳмонхона барпо этилди. Навоий давлат кончилик институтида янги ўқув биноси қурилиши ниҳоясига етказилди.
Олий таълим соҳасида олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларини мунтазам қайта тайёрлаш бўйича мутлақо янги, такомиллаштирилган тизим жорий қилинди. 15 та таянч олий ўқув юртида олий таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курслари ташкил этилди. Мазкур курсларда олий ўқув юртларининг 2 минг 700 га яқин ўқитувчиси малака оширди.
Биз учун бебаҳо бойлик бўлган халқимизнинг соғлиғини сақлаш мақсадида 2015 йилда 141 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қарийб 500 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Республика болалар суяк-сил касалликлари санаторийси, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали, Андижон ва Бухоро шаҳарларидаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, шунингдек, мамлакатимизнинг кўплаб туманларида тиббиёт бирлашмалари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш ва замонавий диагноз ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етказилди.
Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар 100 мингта чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришганини алоҳида таъкидлашни истардим.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашнинг муҳим ва самарали омили бўлган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2015 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан болалар спорти иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш доирасида умумий қиймати 225 миллиард сўмдан ортиқ 35 та намунавий спорт объекти, 12 та сузиш ҳавзаси, 174 та мактаб спорт заллари фойдаланишга топширилди.
2015 йилда Ўзбекистон спортчилари жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро турнирларда 860 дан ортиқ медални қўлга киритишга эришдилар. Шунинг 311 таси олтин, 274 таси кумуш ва 276 таси бронза медалларидир. Спортчиларимиз, айниқса, енгил атлетика, бадиий гимнастика, бокс, кураш, дзюдо, таэквондо, от спорти бўйича муваффақиятли иштирок этишмоқда.
Ўтган йил давомида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини тўлиқ амалга ошириш масаласи ҳам диққатимиз марказида бўлди.
Нуроний отахон ва онахонларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни янада кучайтириш мақсадида ушбу дастурни амалга оширишга вазирлик ва идоралар, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларига тегишли корхона ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, биринчи навбатда, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари кенг жалб этилди.
Ўтган йили 215 мингдан зиёд муҳтарам фахрийларимиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Эҳтиёжманд ногиронларга 11 мингдан ортиқ юқори сифатли протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари бепул топширилди. 70 мингга яқин кекса авлод вакиллари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва стационар ҳамда санаторий-курорт муассасаларида ўз соғлиғини тиклади. 100 ёшга тўлган нуронийларнинг пенсиясига энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида устамалар қўшиб берилди.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронларни ҳар ойда бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг янги рўйхати жорий қилинди.
Бу ҳақда албатта узоқ гапириш мумкин, лекин, мухтасар қилиб айтганда, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун барча манбалар ҳисобидан 2 триллион 246 миллиард сўм ва 225 миллион доллардан зиёд маблағ сарфланганининг ўзи, ўйлайманки, бу борадаги ишларимизнинг миқёси ва кўламидан яққол далолат беради.
Ҳурматли мажлис иштирокчилари!
Мамлакатимизнинг 2016 йилга белгилаб олинган марра ва мақсадлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий устувор йўналишларини аниқлаб олишда жаҳон миқёсидаги ҳали-бери давом этаётган глобал инқироз билан боғлиқ юзага келаётган жиддий муаммоларни ҳисобга олмаслигимиз мумкин эмас, албатта.
Ана шу муаммолар туфайли бугунги кунда дунё бозорларида талабнинг кескин камайиб, ноаниқлик сақланиб қолаётгани, шафқатсиз рақобатнинг тобора кучайиб бораётгани, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши жаҳондаги кўпчилик давлатларга салбий таъсир кўрсатаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Бундай ўта мураккаб вазият барчамиздан эртанги кунимизни кўришда, истиқболимизни белгилаб олишда, аввало, эскича қарашлар қолипидан воз кечишни, умрини ўтаб бўлган, айтиш мумкин, инерцион усуллардан тўлиқ воз кечишни талаб этади.
Биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур.
Айни шундай янгича қараш ва ҳаракатлар бутун фаолиятимизнинг негизини ташкил этиши шарт.
Шу борада ички имконият ва захираларимизни ишга солишнинг энг муҳим йўналиши бизнинг заминимиздаги бой минерал хомашё ва ўсимлик дунёси ресурсларини чуқур қайта ишлашни босқичма-босқич ошириб бориш, шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва турини кенгайтиришдан иборат бўлиши керак.
Бошқача айтганда, хомашёни жаҳон бозорида талаб катта бўлган маҳсулотга айлантириш учун қайта ишлашнинг 3-4 босқичли тизимига ўтишимиз зарур. Бу тизимнинг маъно-моҳияти шундан иборатки, у биринчи босқичда хомашёни дастлабки қайта ишлаш, яъни ярим фабрикатлар тайёрлаш, кейинги босқичда саноат асосида ишлаб чиқариш учун тайёр материалларга айлантириш, учинчи, якуний босқичда эса истеъмол учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Бу борадаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳар бир турдаги бирламчи хомашё, яъни ярим фабрикатларни чуқур қайта ишлашдан тортиб, уни истеъмол учун тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган якуний босқичга қадар бутун ишлаб чиқариш жараёнини кузатиб бориш зарурати пайдо бўлмоқда.
Мухтасар айтганда, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бутун жараёнини – хомашёни чуқур қайта ишлашдан токи уни тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган йўлини – циклини, сарфланган харажатларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нечоғлиқ ўзини қоплашини асослаб берган ҳолда, прогноз қилишни таъминлаш даркор.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш натижасида 2030 йилда, янги турдаги товарлар тайёрлашни ўзлаштириш асосида нефть-газ-кимё соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 баробар, рангли металл маҳсулотлари 2,2 марта, қора металлдан тайёрланадиган буюмлар 2,3 карра, кимё саноати маҳсулотлари, жумладан, минерал ўғитлар 3,2 баробар кўпайиши мумкин.
Замонавий технологиялар асосида пахта толасини ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ташқи ва ички бозорда талаб юқори бўлган тайёр, экологик тоза тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилда 5,6 марта, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини эса 5,7 карра ошириш имконини беради.
Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.
Ташқи бозорларда харидоргир, юқори қўшимча қийматга эга бўлган замонавий тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги босқичга кўтариш тайёр маҳсулотлар экспортининг барқарор юқори ўсиш суръатларига эришишда, ҳеч шубҳасиз, катта замин туғдиради.
Шуни айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган. Айни вақтда бу ишлар юқори салоҳиятга эга бўлган ҳар бир турдаги истиқболли хомашё ва ярим фабрикат бўйича чуқур қайта ишлашнинг 2020, 2025, 2030 йилларга мўлжалланган аниқ дастурига эга бўлиш учун мутлақо янги дастурий комплекс ёндашувни талаб этади.
Айни шу кўз билан қарайдиган бўлсак, яъни, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилган, ўзимизнинг ресурс ва имкониятларимизни реал баҳолаган ҳолда, биз олдимизга аниқ мақсадни – яъни, 2030 йилга бориб мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 2 баробар ошириш вазифасини қўйишимиз учун бугун, ҳеч шубҳасиз, барча асосларимиз бор.
Бу йўлда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобидан саноатни жадал ривожлантириш ва ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2015 йилдаги 33,5 фоиздан 40 фоизга етказиш, қишлоқ хўжалиги улушини эса 16,6 фоиздан 8-10 фоизга камайтириш, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 баробар қисқартиришга эришмоғимиз керак.
Биз ўз олдимизга қўйган вазифалар қанчалик асосли эканини қуйидаги ҳисоб-китоблар кўрсатиб турибди. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 2016-2030 йилларда 2 баробар кўпайишига эришиш учун ўртача йиллик ўсиш суръатлари 4,8 фоиз даражасида бўлишини таъминлаш зарур. Агар кейинги 11 йилда бу кўрсаткич 8 фоиздан юқори бўлиб келганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу вазифани амалга ошириш учун мустаҳкам асос ва замин борлиги яққол аён бўлади.

Азиз юртдошларим!
Мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизация қилиш борасида бошланган тизимли ислоҳотларни, иқтисодиётимизда, авваламбор, саноат ва қишлоқ хўжалигида туб таркибий ўзгаришларни сўзсиз давом эттириш, хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва бу соҳа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишига айланиши зарур.
Жорий йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоиздан иборат бўлишини таъминлаш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8,2 фоиз, қишлоқ хўжалигида 6,1 фоизга ошириш, чакана савдо айланмасини 14 фоиз, хизматлар кўрсатиш ҳажмини 17,4 фоизга кўпайтириш вазифаси қўйилмоқда. Инфляция даражасини 5,5-6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш, аҳолининг реал даромадларини 9,5 фоизга, ўртача иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни, солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда, 15 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда.
Ана шу вазифаларни амалга оширишда 2016 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши ўта муҳим ўрин тутади. Нега деганда, бу дастур саноатда, бутун иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларнинг энг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади.
2016 йил учун белгиланган, умумий қиймати 5 миллиард доллардан зиёд бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳасини белгиланган муддатларда сўзсиз ишга туширишни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни кечиктирмасдан амалга ошириш лозим.
Биринчи навбатда, Тошкент – Самарқанд – Бухоро тезюрар темирйўл қатновини йўлга қўйиш бўйича ишларни якунига етказиш, Толлимаржон иссиқлик электр станциясида ҳар бири 450 мегаватт қувватга эга бўлган иккита буғ-газ турбинаси, Ангрен иссиқлик электр станциясида 150 мегаватт қувватга эга бўлган энергия блоки, Муборак газни қайта ишлаш заводида 6 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарадиган учта олтингугурт тозалаш блоки, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 70 минг тонна мис эритиш қувватига эга бўлган янги печ қурилишини тугаллаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Жиззах вилоятидаги цемент заводининг қувватини 1 миллион тоннагача портландцемент ишлаб чиқариш даражасида кенгайтириш, «Женерал моторс – Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида янги «Авео» (Т-250) енгил автомобили ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
2016 йилда қишлоқ жойларда 1 миллион 800 минг квадрат метрдан зиёд ҳажмдаги 13 мингта уй-жой барпо этиш, узунлиги 900 километр ичимлик суви, газ ва электр тармоқлари, 325 километр йўл қуриш мўлжалланмоқда.
Бир сўз билан айтганда, 2016 йилда иқтисодиётимизни ривожлантириш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш учун 17 миллиард 300 миллион доллар қийматидаги инвестициялар йўналтириш, уларнинг ўсиш суръатини 109,3 фоизга етказиш белгиланган. Ана шу инвестицияларнинг 4 миллиард доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил қилади, бу 2015 йилга нисбатан 20,8 фоиз кўпдир.
Шу борада муҳим бир масалага эътиборингизни алоҳида жалб этмоқчиман. Яъни, илгари тушимизда ҳам кўрмайдиган инвестициялар, аввало, чет эл инвестицияларини иқтисодиётимиз тараққиётига жалб этар эканмиз, биз аввало, шулар ҳисобидан хориждан олиб келадиган техника ва технологиялар замон талабига жавоб берадиган энг юқори даражада бўлиши шарт.
Ўтган йили шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни эксперт баҳолаш агентлиги ташкил этилди. Барча буюртмачиларнинг мазкур талабларга сўзсиз риоя этиши биринчи навбатда ушбу агентликдан қатъий талаб қилинади.
Яқинда Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси томонидан енгил ва тўқимачилик саноати корхоналарида ушбу масала ўрганиб чиқилганида, қатор жиддий камчиликлар борлиги аниқланди. Бундай текширувларни давом эттириш керак.
Шу билан бирга, эскирган, талабга жавоб бермайдиган асбоб-ускуналарни олиб келиш ва ишга тушириш юзасидан буюртмачиларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича Маъмурий жавобгарлик кодексига ва Жиноят кодексига аниқ моддалар киритиш зарур.
2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурининг асосий қоида ва йўналишларини сўзсиз бажариш бўйича бошланган ишларни 2016 йилда ҳам давом эттириш энг муҳим вазифамиздир.
Бу борада Ўзбекистон миллий автомагистралини модернизация қилиш ишларини якунига етказиш масаласи диққатимиз марказида бўлиши зарур. Бунинг учун жорий йилда қарийб 513 километр автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш лозим.
Темир йўл транспорти соҳасида темир йўллар тармоғини янада ривожлантириш, Самарқанд – Бухоро темир йўл участкасининг электрлаштирилишини таъминлаш, Қарши – Термиз участкасини электрлаштириш ишларини давом эттириш ҳал қилувчи йўналишга айланади. Қамчиқ довони орқали ўтадиган 19 километрлик туннель қурилишини якунига етказиш ва Ангрен – Поп йўналиши бўйича темир йўл қатновини йўлга қўйиш, ҳеч шубҳасиз, жорий йилнинг муҳим воқеаси бўлади. Бу йўлнинг ишга туширилиши Фарғона водийси вилоятлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари ўртасида темир йўл орқали юк ва йўловчи ташиш имконини яратади.
Шу муносабат билан яна ва яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: бу қурилиш биз учун нафақат стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳа, айни вақтда у коммуникация ва транспорт соҳасида эришган юксак тараққиётимиз даражасини яққол намоён этади.
Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш 2016 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган иқтисодий дастуримизнинг принципиал муҳим йўналишидир.
Айтиш керакки, мазкур тармоқда хўжалик юритишнинг фермерлик тизимига ўтилиши муносабати билан фермерлар учун ижара мулки ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер майдонларини оптималлаштириш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.
Бу тадбирни амалга ошириш, биринчи навбатда, суғориладиган деҳқончилик шароитида, сув тақчиллиги ва ерларнинг аксарият қисми кучли шўрланган бир вазиятда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва қишлоқ туманларида экин майдонлари амалда тупроқ унумдорлиги ва ер бонитети бўйича кескин фарқ қилиши билан боғлиқ.
Турли минтақаларда ташкил қилинган фермер хўжаликларининг тўплаган ривожланиш тажрибаси, самарадорлиги ва рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда, уларни оқилона ва қулай миқдордаги ер участкалари билан таъминлаш учун қаттиқ иш олиб боришга тўғри келди.
Шу борада ер майдонлари ҳажмини аниқлашда субъектив ёндашувларга йўл қўймаслик ва бундай ҳолатларнинг олдини олишда ана шу ўта муҳим ишни амалга ошириш масъулияти депутатлар корпуси, Фермерлар кенгаши ва жамоатчилик зиммасига юклатилгани ҳал қилувчи омил бўлди.
Ер майдонларининг оптималлаштирилиши натижасида 17 минг 500 дан ортиқ янги фермер хўжалиги ва 250 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилди. Тошкент, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида энг кўп фермер хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилди.
Фермер хўжалигини юритиш учун ер майдонлари ажратиш ва тақсимлашнинг янги механизми жорий этилди. Унга мувофиқ, қарорни туман ҳокими эмас, балки Фермерлар кенгаши ва Ер участкалари тақдим этиш масалаларини кўриб чиқиш комиссияси хулосаси бўйича халқ депутатлари туман кенгашлари қабул қилмоқда.
Яна бир ўта долзарб ва узоқни кўзлаган масалага алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.
Бу ўринда 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага босқичма-босқич қисқартириш ҳақида сўз бормоқда.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, шундай ҳажмдаги етиштириладиган пахта ҳосили, бир томондан, хомашёни ўзимизда чуқур қайта ишлашни инобатга оладиган бўлсак, аввало, тўқимачилик ва енгил саноатнинг ана шу хомашёга бўлган эҳтиёжини нафақат тўла таъминлайди, балки Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига пахта толаси ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар етказиб берадиган мамлакат сифатидаги мустаҳкам мавқеини сақлаб қолиш имконини ҳам беради.
Пахта етиштириш ҳажмини 350 минг тоннага қисқартириш ҳисобидан 170 минг 500 гектар суғориладиган ер пахтадан бўшайди. Бу жараёнда, албатта, аввало мамлакатимиз бўйича пахта ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 26,1 центнерни ташкил этиб турган бир пайтда ҳосилдорлиги 12-15 центнердан ошмайдиган паст бонитетли ерларни пахтадан бўшатишга эътибор қаратилади. Асосан шўрланган, шунингдек, пахта етиштиришга яроқсиз бўлган тоғолди ерларига ғўза экилмайди.
Бундай қарорга келишимизнинг яна бир сабаби борки, у ҳам бўлса, сўнгги йилларда жаҳон бозорида пахта толасининг нархи ва унга бўлган талабнинг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқдир.
Пахтадан бўшаган экин майдонларида аввало, сабзавот ва картошка, шулар қаторида озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади, боғ ва узумзорлар барпо этилади.
Экин майдонларининг оптималлаштирилиши ва замонавий агротехнологияларнинг жорий этилиши натижасида 2020 йилда бошоқли дон етиштиришни 16,4 фоизга ошириб, унинг ҳажмини 8 миллион 500 минг тоннага етказиш, картошка етиштиришни 35 фоизга, сабзавотни 30 фоизга, мева ва узумни 21,5 фоиз, гўшт етиштиришни 26,2 фоизга, сутни 47,3 фоиз, тухумни – 74,5 фоизга кўпайтириш, балиқ етиштиришни 2,5 мартага ошириш кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда ана шу турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми сезиларли даражада ортишини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш билан боғлиқ масалалар бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлиб қолади.
2016 йилда ижтимоий соҳага Давлат бюджети жами харажатларининг 59,1 фоизи ёки ўтган йилга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилади. Жумладан, таълим-тарбия соҳасига давлат бюджети харажатларининг 33,7 фоизи, соғлиқни сақлаш тизимига 14 фоизи йўналтирилади. Таълим-тарбия соҳасини таъминлаш ва ривожлантириш сарф-харажатлари ўтган йилга қараганда 16,3 фоизга, соғлиқни сақлаш тизимида 16 фоизга кўпаяди.
Мамлакатимиз олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилаётган маблағлар ҳажми тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Жорий йилда 13 та олий таълим муассасаси, жумладан, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Самарқанд давлат университетлари, Фарғона политехника институтидаги қурилиш ва реконструкция ишларига 355 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Тошкент давлат стоматология институти бинолари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Сингапур менежментни ривожлантириш институти филиалларининг янги ўқув корпуслари қурилади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи ҳам энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади. 2016 йилда 990 мингга яқин янги иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантириш ҳисобидан 660 мингдан зиёд иш ўрни яратилади. 2016 йилда олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларнинг 510 мингдан ортиқ битирувчиларини иш билан таъминлашимиз даркор.
Ёшларимиз, фарзандларимизнинг, айниқса, қишлоқ жойларда бандлик муаммоси биз учун энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаётганини назарда тутган ҳолда, туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари раҳбарларига бу борадаги ишлар учун улар шахсан жавобгар эканини яна бир бор таъкидлашни ўринли деб биламан.
Ҳар йили касб-ҳунар коллежлари ва лицейларга қабул режасини ишлаб чиқишда 3-4 йилдан сўнг туман, шаҳар ва вилоятлар ҳудудида қандай янги объектлар ишга туширилиши, уларда меҳнат қилиш учун қайси мутахассисликлар бўйича қандай кадрлар кераклигини ҳар томонлама ҳисобга олиш ва шу асосда қабул режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш ғоят муҳим масала эканини эслатиб ўтмоқчиман.
Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият касб этади.
Айнан ана шу соҳаларда ҳали фойдаланилмаган улкан имконият ва салоҳият кўп. Экспортга маҳсулот чиқарадиган саноат корхоналаридан фарқли равишда кичик бизнес субъектлари ва фермерлар ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан олган валюта тушумларининг 50 фоизини банкларга сотиш мажбуриятидан озод қилингани ва уларнинг экспортга маҳсулот етказиб беришдан, аввало, ўзларининг манфаатдор бўлишини эътибордан четда қолдирмаслигимиз даркор.
Биринчи навбатда, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналар учун тақдим этилаётган имтиёзлар тизимини яна бир марта танқидий кўриб чиқиш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, уларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш ва ташқи савдо операцияларини бажариш учун тарифларни пасайтиришга доир қўшимча чоралар кўриш лозим. Маҳсулот экспорти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштиришнинг электрон шаклини кенг жорий этиш керак.
Бу масалаларни ҳал этишда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қайта ташкил этилган тузилмалари зиммасига жиддий масъулият юкланади.
Бугунги кунда ана шу тузилмалар экспортни мувофиқлаштириш ва экспорт фаолиятига янги иштирокчиларни жалб қилиш, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга етказиб бериш кўламини кенгайтириш ва янги бозорларга кириб бориш учун масъулдир.
2013 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқдир. Мазкур жамғарма тадбиркорлик субъектларига товар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатадиган ноёб тузилмадир.
Жорий йилда жамғарма устав капиталини камида икки баробар кўпайтириш ҳисобидан унинг молиявий имкониятларини, ваколатлари, вазифа ва кўрсатаётган молиявий хизматлари рўйхатини кенгайтириш, мамлакатимиз минтақаларида жамғарманинг таркибий бўлимларини ташкил қилиш масаласини кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман.
Бугунги шароитда, Интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, «Электрон ҳукумат» тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор аҳамиятга эгадир.
Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, айни пайтда глобал иқтисодиётда компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши мамлакатнинг рақобатдошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришини унутмаслигимиз зарур.
Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда жаҳон миқёсида яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 5,5 фоизи ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига тўғри келмоқда. Нуфузли халқаро экспертларнинг фикрига кўра, 2020 йилда бу кўрсаткич 9 фоиздан ошади.
Масалан, Корея Республикасининг ялпи ички маҳсулотида ахборот-коммуникация технологияларинингулуши 11,8 фоиздан зиёдни, Швецияда 7 фоизни, Америка Қўшма Штатларида эса 6,8 фоизни ташкил этади.
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг мазкур тармоғи жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганига қарамасдан, ҳозирги вақтда биз бу борада дастлабки босқичда турганимизни тан олишимиз даркор. Яъни, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг атиги 2 фоизга яқини ахборот-коммуникация технологиялари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бугунги кунда Жанубий Кореянинг Инҳа университети каби хорижий билим масканларида ва мамлакатимиз олий ўқув юртларида юқори малакали кадрлар тайёрланаётганини инобатга оладиган бўлсак, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада ривожлантириш учун барча зарур ресурс ва имкониятларга эга эканимиз аён бўлади.
Азиз дўстлар, барчангизга яхши маълум, биз янги йил арафасида 2016 йилга юртимизда Соғлом она ва бола йили деб ном беришга қарор қилдик. Халқимизнинг асрий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда, биз фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилишига, она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлишига қатъий ишонамиз.
Бу борада қабул қилинадиган давлат дастурида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, перинатал ва скрининг марказлар, патронаж хизматларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ёш оналар ва болаларни парвариш қилиш даражаси ва сифатини ошириш, оилада соғлом маънавий муҳит яратиш, қиз болаларни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган этиб тарбиялаш, уларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу Дастурга мувофиқ кўлами ва моҳиятига кўра улкан ишларни амалга оширишимиз лозим.
Азиз фарзандларимиз, меҳрибон оналарнинг, мухтасар айтганда, бутун халқимизнинг жисмоний соғломлиги ва маънавий камолотини янада мустаҳкамлаш, ҳеч шубҳасиз, бизнинг мана шундай ўта муҳим вазифаларни қай даражада амалга оширишимизга бевосита боғлиқ бўлиб, барчамиз бу эзгу ишда ўзимизни аямасдан, фаол қатнашамиз, деб ишонаман.
Қадрли юртдошлар!
Ўтган 2015 йилда амалга оширган кенг кўламли ишларимиз билан фахрланишга бугун бизнинг барча асосларимиз бор.
Биз озод ва обод Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллиги кенг нишонланадиган 2016 йилга катта мақсад ва режалар билан қадам қўйдик. Янги тарихимизнинг энг ёрқин саҳифасини ташкил этадиган ана шу буюк санага ҳар томонлама муносиб ва салмоқли ҳисса қўшиш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун улкан шарафдир, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.
Албатта, 2016 йил биз учун осон бўлмайди, аммо, ишончим комил – кўпни кўрган халқимизнинг фидокорона меҳнати, азму шижоати билан барча кўрсаткичлар бўйича янги йилимиз 2015 йилдан зиёда бўлади, асло кам бўлмайди. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас.
Мана шундай олижаноб мақсад йўлида барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад ёр бўлишини тилайман.