2015 йил 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев олиб борди.

Сенаторлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига мувофиқ парламент юқори палатасига киритилган«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги масалани кўриб чиқишдан бошладилар.

Мажлис иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги ҳужжатнинг қабул қилиниши инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб ҳисобланадиган давлатимиз инсонпарварлигининг яна бир ёрқин ифодаси, олиб борилаётган демократик, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятининг кўриниши эканлигини қайд этдилар. Амнистия ҳужжатининг айрим тоифадаги шахсларга нисбатан қўлланилиши катта ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга эга.

Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда аёлларни, вояга етмаганларни, 60 ёшдан ошган эркакларни, чет давлатларнинг фуқароларини, шунингдек, фуқароларнинг бир қатор бошқа тоифаларини жазодан озод этиш назарда тутилди. Шунингдек, амнистия тўғрисидаги қарорнинг амал қилиши татбиқ этилмайдиган шахслар тоифалари ҳам белгилаб берилди.

Сенат қарорини қўллаш тартиби белгилаб олинди. Мазкур тартибда амнистия ҳужжати бўйича жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши лозим бўлган шахсларга нисбатан ишларни ва материалларни судда кўриб чиқиш тартиб-таомили белгилаб қўйилмоқда. Бунда амнистия тўғрисидаги қарорнинг қўлланилиши, шунингдек, уни ижро этиш тартиб-таомиллари очиқ-ошкоралигининг таъминланиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари фаол иштирок этиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, жазодан озод этилган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор тадбирлар ҳам назарда тутилган.

12 (4).JPG

Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқдилар.

Сенаторлар таъкидлаганидек, бош молиявий ҳужжат – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни ва барқарорликни таъминлаш мақсадида иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнларини изчил давом эттириш, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар мувозанатини сақлаш, хусусий мулкчилик аҳамиятини тубдан ошириш, хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устуворликлар, мақсадлар ҳамда вазифалар асосида ишлаб чиқилди.

Бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, келгуси йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ялпи ички маҳсулотни 7,8 фоизга оширишни назарда тутади.

Шунингдек, 2016 йилда иқтисодий ўсишнинг юқори кўрсаткичлари фаол инвестиция сиёсатини юритиш ҳисобига ҳам таъминланади. Жумладан, 2016 йилда барча капитал қўйилмалар ҳажмини 9,6 фоизга оширишни таъминлаш назарда тутилмоқда, шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жами 4,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 2,1 фоизи ажратилиши мўлжалланмоқда.

2016 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсати ишлаб чиқаришни янада модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини, агросаноат мажмуасини жадал ривожлантириш, экспорт ўсишини таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

Солиқ сиёсатидаги асосий устуворликлар хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолига тушадиган солиқ юкини янада камайтириш, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини рағбатлантирувчи солиқ солиш тизимини соддалаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш орқали бюджет тизими бюджетларининг мутаносиблигини таъминлашдан иборат бўлиб қолмоқда.

Аҳоли даромадлари зиммасига тушадиган солиқ юкини камайтириш мақсадида солиқ солишнинг иккинчи поғонаси бўйича жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ставкасини 8,5 фоиздан 7,5 фоизгача пасайтириш назарда тутилмоқда, бу эса аҳоли даромадларини 235 миллиард сўмга кўпайтириш имконини беради.

2016 йилда хизматлар соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилиши 2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурида назарда тутилганидек, мазкур соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 54,5 фоиздан 55,5 фоизга кўпайтириш имконини беради.

Мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжатини муҳокама этиш чоғида сенаторлар Давлат бюджети ижтимоий соҳага йўналтирилганлиги сақланиб қолаётганлигини, чунончи, Давлат бюджетининг ижтимоий харажатлари 59,2 фоизни ташкил қилаётганлигини қайд этдилар. Давлат бюджети параметрларида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга, олий ўқув юртларини мукаммал таъмирлашни ва жиҳозлашни молиялаштиришга, умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланадиган харажатларни ошириш назарда тутилмоқда.

Глобал молиявий-иқтисодий инқироз ва унинг оқибатлари давом этаётган, жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида инвестициявий фаоллик сустлашаётган ҳамда ўсиш суръатлари пасаяётган бир шароитда 2016 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида аҳоли реал даромадлари ва жамғармаларининг, турмуш даражасининг оширилиши назарда тутилмоқда. Бунда ойлик иш ҳақи, стипендиялар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар миқдорларини инфляция суръатларидан ортиқ миқдорларда ошириш, муҳтож оилаларнинг манзилли ижтимоий қўллаб-қувватланишини кучайтириш, шунингдек, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.

13 (3).JPG

Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқладилар.

Шундан сўнг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. Ялпи мажлис иштирокчиларининг фикрича, ушбу қонуннинг амалга оширилиши 2016 йил учун қабул қилинган солиқ сиёсати асосий йўналишларининг ижро этилиши учун норматив-ҳуқуқий асос яратади ҳамда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишини таъминлайди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ялпи мажлисда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ҳам кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди. Дастур параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳукумат мажлисидаги 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2015 йилдаги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

Ушбу дастур мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга ҳамда ҳудудларнинг ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятидан фойдаланиш, демографик омилларни ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар томонлама ҳамда ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

Дастурда туманлар ва шаҳарлар кесимида ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг сонини ҳисобга олган ҳолда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметрлари белгилаб олинди, кичик саноат зоналарини ташкил этиш, иш ўринларини банд қилиб қўйиш орқали иш ўринларини яратиш йўналишлари кенгайтирилди ҳамда алоҳида ажратиб кўрсатилди. Аҳолини, шу жумладан, хотин-қизларни, ногиронларни ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолининг бошқа тоифаларини ва энг аввало, ёшларни ишга жойлаштиришнинг, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш назарда тутилмоқда.

Дастурда оилавий тадбиркорликни, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорларнинг кредит ва моддий хомашё ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, коллеж битирувчиларини ишга қабул қилувчи кичик корхоналарга кенг имтиёзлар бериш ҳисобига иш ўринларини ташкил этишда кичик бизнеснинг ролини янада оширишга доир чора-тадбирлар алоҳида ўрин эгаллайди.

Корхоналар (иш берувчи), таълим муассасаларининг битирувчилари ва ота-оналар ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар самарадорлигини ошириш ва бундай шартномаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган ишга жойлаштириш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Дастурда иш ўринларини ташкил этиш, аҳолини ишга жойлаштириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг, барча даражадаги ҳокимликларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилмоқда. Умуман олганда, дастурга мувофиқ 2016 йилда 992,7 минг кишини ишга жойлаштириш назарда тутилган. Шундан 511,5 минг киши таълим муассасалари битирувчиларидир.

Сенаторлар «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, аҳолига, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) кенг фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилганлиги таъкидланди.

Қонун «электрон ҳукумат» фаолиятини ташкил этишнинг давлат органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралиги, даъво қилувчиларнинг электрон давлат хизматларидан тенг фойдаланиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби принципларини мустаҳкамлайди.

Қонун шу жумладан, «бир дарча» принципи асосида электрон ҳужжат алмашиш имкониятларини кенгайтирмоқда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқанинг самарали механизмларини яратишни, электрон давлат харидлари тизимини ривожлантиришни назарда тутмоқда.

Қонунда электрон давлат хизматларини кўрсатувчи Вазирлар Маҳкамасининг, марказда ва жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатлари, функциялари, шунингдек, фуқароларнинг, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари белгилаб берилмоқда. «Электрон ҳукумат»фаолиятининг тартиби, асосий инфратузилма хусусиятлари белгиланмоқда.

Мажлисда сўзга чиққан сенаторлар таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида яратилган норматив-ҳуқуқий база туфайли ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур портал 250 дан ортиқ хизмат турларини, шу жумладан, Интернет орқали бизнесни рўйхатдан ўтказиш хизматларини назарда тутади.

Сенаторларнинг фикрича, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг кучга кириши электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантириш соҳасидаги навбатдаги муҳим қадам бўлади, турли маъмурий тартиб-таомилларни янада енгиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш, самарадорлигини ошириш учун ҳуқуқий асос яратади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

11 (2).JPG

Шундан сўнг сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар.

Божхона кодексининг янги таҳрири божхона ишларининг ягона ва бирхиллаштирилган қонунчилик базасини янада ривожлантириш, божхона маъмурчилигининг барча босқичлари ва даражаларида норма ҳамда ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг бирхилда қўлланилишини таъминлаш, божхона томонидан тартибга солишнинг ошкоралигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Божхона кодекси юкларни божхонада расмийлаштиришнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштирилган божхона режимлари ва тартиб-таомилларининг барча турларини батафсил равишда, тўғридан-тўғри таъсир қилувчи нормалар асосида тартибга солади.

Кодексда рухсат этиш хусусиятига эга бўлган турли ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари, товарларни, шу жумладан, товарлар божхона ҳудудига келиб тушишидан аввал уларни декларациялаш ва расмийлаштиришда божхона тартиб-таомилларидан ўтказиш тартиби енгиллаштирилди, шунингдек, мазкур масалалар юзасидан божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилиш учун белгиланган муддатлар анча қисқартирилди.

Тижорат ва нотижорат мақсадларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, товарларни божхона чегараси орқали қувур транспорти ва электр ўтказувчи линиялар орқали олиб ўтиш тартиби анча мақбуллаштирилди. Божхона назоратининг янги шакллари жорий этилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг божхона органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган замонавий шаклларини жорий этиш катта аҳамиятга эга бўлади.

Жумладан, давлат божхона назоратининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими фаолиятининг тартиби норматив жиҳатдан мустаҳкамланди. Мазкур тартиб божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини сезиларли даражада қисқартиришни назарда тутади. Бу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товарларни божхонада расмийлаштириш тартиб-таомилларини анча енгиллаштиради.

Мажлисда қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Божхона кодексининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишнинг, ички бозорни сифатсиз ва контрабанда маҳсулотларидан ҳимоя қилишнинг, хўжалик юритувчи субъектлар, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари, шу жумладан, кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг жаҳон бозорларига чиқиши учун қўшимча қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишнинг муҳим омилига айланади.

Шундан сўнг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги,«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонунларга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўртинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот