Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 17 январь куни амалий ташриф билан Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига келди.

Аҳмадобод, 17 январь. ЎзА махсус мухбири Умар АСРОРОВ хабар қилади. 

Давлатимиз раҳбарини Аҳмадобод халқаро аэропортида Ҳиндистон Республикаси расмий доиралари вакиллари кутиб олди.

Президентимиз 18 январь куни Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этади.

Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди. Шунингдек, Бош вазир Нарендра Моди билан Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан музокаралар ўтказади.

Бош вазир Нарендра Моди ташаббуси билан Гандинагар шаҳрида 2003 йилдан буён ўтказиб келинаётган «Жўшқин Гужарат» саммити минтақадаги энг йирик халқаро форум ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилот ва трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, етакчи таҳлилчилар, экспертлар қатнашади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Жўшқин Гужарат – 2019” халқаро инвестиция саммитида Марказий Осиё мамлакатларидан асосий меҳмон сифатида иштирок этади.

Анъанага кўра, глобал иқтисодиётни ривожлантириш, савдо соҳасидаги шерикликни кенгайтириш, инвестициялар жалб қилиш, илғор технологиялар ва билимлар алмашишга доир долзарб масалалар форум иштирокчилари диққат марказида бўлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Ҳиндистонга келди