Азиз миришкор пахтакорлар! Қадрли деҳқон ва фермерлар! Сиз, азизларни шу кунларда ўта машаққатли, шу билан бирга, шарафли меҳнатингиз эвазига 3 миллион 400 минг тоннадан зиёд юксак пахта хирмони бунёд этиб, шартнома мажбуриятингизни адо этганингиз билан самимий табриклашдан, чин қалбимдан ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришдан бахтиёрман. 

Азиз миришкор пахтакорлар!

Қадрли деҳқон ва фермерлар!

Сиз, азизларни шу кунларда ўта машаққатли, шу билан бирга, шарафли меҳнатингиз эвазига 3 миллион 400 минг тоннадан зиёд юксак пахта хирмони бунёд этиб, шартнома мажбуриятингизни адо этганингиз билан самимий табриклашдан, чин қалбимдан ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришдан бахтиёрман.

Пахта ўстиришнинг ўзи ҳар қайси деҳқон, фермер ва мутахассисдан нақадар мураккаб ва оғир меҳнатни, чуқур билим ва тажрибани, она еримизга меҳрини бериб, тупроқ билан тиллашиб яшашни, лўнда қилиб айтадиган бўлсак, кундалик фидойиликни талаб қилишини бутун элимиз, халқимиз яхши билади ва бу йилги мавсумда қўлга киритган зафарларингизни юксак баҳолайди, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Халқимизда, деҳқон учун осон йилнинг ўзи бўлмайди, деган теран маъноли ибора бор. Бу йилги мавсум бу фикрни яна ва яна бир бор тасдиқлаб бермоқда. Баҳор фаслида ҳаво ҳароратининг одатдагидан нисбатан паст бўлгани, чигитнинг униб чиқиши 8-10 кунга кечиккани, айрим ҳудудларда ғўзани сел ва дўл уриб кетгани, турли касаллик ва зараркунандалар кўпайгани, ёздаги сув танқислиги, кузнинг анча эрта ва салқин келгани деҳқон ва фермерларимиз учун жиддий қийинчиликлар туғдирди.

Жорий мавсумнинг мана шундай ноқулай ва мураккаб келишига қарамасдан, биринчи навбатда кўп йиллар давомида тўпланган тажриба ва замонавий агротехникани самарали қўллаганимиз, шулар қаторида ўз вақтида ғўзани “шарбат” усулида суғориб, маҳаллий ўғитнинг орттириб берилгани, олим ва мутахассисларнинг тавсия ва маслаҳатлари туфайли, қандай оғир бўлмасин, ҳосилни сақлаб қолишга эришганимиз, бир сўз билан айтганда, деҳқон ва фермерларимизнинг мардлиги ва матонати, ташаббускорлиги бу йилги ютуғимизнинг қадр-қимматини янада оширади.

Шу маънода, бугунги юксак хирмонни бунёд этишда ўзини аямасдан, жонбозлик кўрсатиб, айтиш мумкинки, қаҳрамонона меҳнат қилган фермер ва деҳқонларимизга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан миннатдорчилик изҳор этиб, уларга таҳсин ва тасаннолар билдиришни ҳам қарз, ҳам фарз, деб ҳисоблайман.

Азиз дўстлар, муҳтарам юртдошлар!

Ҳеч кимга сир эмас, юртимиз далаларида етиштириладиган ҳосилнинг, хусусан, пахта хомашёсининг тақдири биринчи навбатда ер унумдорлигига бевосита боғлиқ. Айни вақтда деҳқончиликда ҳар қайси экин майдони, ҳар қандай тупроқ унумдорлигининг ҳам чегараси борлигини унутмаслигимиз керак.

Шу боис барчамизни боқадиган она заминимизнинг келажагини ўйлаб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича қабул қилган давлат дастури доирасида амалга оширган улкан ишларимиз қишлоқ хўжалигида қандай катта бурилиш ясаганини бугун кўп-кўп мисолларда яққол кўриш мумкин. Ўтган 6 йил давомида мамлакатимиз бўйича 1 триллион 300 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 1 миллион 750 минг гектар суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Фақатгина кейинги икки йилда пахтачилик бўйича ҳосилдорлик 24 центнердан 26,5 центнерга ошгани ана шундай кенг кўламли ишларимизнинг муҳим натижаси бўлди, десак, янглишмаган бўламиз.

Охирги йилларда мамлакатимизда янги ғўза навларини яратиш, селекционер олимларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар туфайли 100 дан ортиқ янги навлар яратилгани, уларнинг 27 таси давлат реестрига киритилиб, амалда жорий этилаётгани ушбу тармоқнинг изчил ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Шу билан бирга, эътироф этишимиз керакки, бугунги кунда Ўзбекистон шароитида ҳар қайси вилоят ва туман учун мос келадиган, серҳосил, юқори сифатли тола берадиган, эртапишар ғўза навларини чиқариш ва районлаштириш энг долзарб, ечимини барча деҳқонларимиз орзиқиб кутаётган муаммо бўлиб қолмоқда. Ана шу муҳим масалани ҳал этиш аввало мутасадди олимлар, селекция соҳасида ишлаётган мутахассисларнинг асосий вазифаси эканини яхши биламиз ва улардан бундай ғўза навларини тезроқ яратишларини кутамиз.

Бу йилги мавсум давомида биз дуч келган мураккаб синов ва қийинчиликларни бартараф этишда интенсив агротехнологиялардан оқилона фойдаланиб, ғўза қатор оралари ҳар йилгидан 4-5 марта кўп, ўртача 12 мартадан зиёд сифатли культивация қилингани, гектарига 5 тоннадан, жами 13 миллион тоннадан ортиқ маҳаллий ўғит берилгани алоҳида аҳамият касб этди.

Бугун барчамизга аён – биз қўлга киритаётган ютуқ ва марраларнинг асосий гарови ва ҳал қилувчи кучи бўлмиш фермерлик ҳаракатининг олдида турган муаммоларни ечиш, унинг қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, қишлоқ ҳаётидаги ролини кучайтириш бўйича олиб бораётган ишларимиз аввало бу йилги мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишда, етиштирилган мўл ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олишда мустаҳкам замин туғдирди, десак, ҳар томонлама ўринли бўлади.

Бунинг яққол тасдиғини республикамиз пахта хирмонининг қарийб 90 фоизи юқори сортларга топширилгани ҳам исботлаб беради.

Нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида эришаётган марраларимиз авваламбор халқимизга хос меҳнатсеварлик, мардлик ва матонат каби фазилатларда, ҳаёт ўзгариши билан одамларимизнинг онгу тафаккури тобора ўзгариб, уларнинг ўз ерига эгалик, масъулият ва дахлдорлик туйғуси, ўз меҳнатидан манфаатдорлик ҳиссиёти ортиб бораётганида намоён бўлмоқда ва халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Мана шу қувончли айёмда ўз шартнома мажбуриятларини биринчилардан бўлиб адо этган Андижон вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм, Бухоро вилоятлари, барча вилоятларимиз меҳнаткашлари мамлакатимизнинг юксак пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшганини миннатдорлик билан таъкидлашни истардим.

Айниқса, Амударё, Элликқалъа, Олтинкўл, Пахтаобод, Балиқчи, Пешку, Олот, Муборак, Яккабоғ, Қизилтепа, Навбаҳор, Наманган, Нарпай, Қумқўрғон, Бешариқ, Қува, Гурлан, Хонқа, Хива туманлари деҳқон ва фермерлари белгиланган режани қисқа фурсатда, 20-25 кунда бажариб, кўпчиликка ўрнак ва намуна бўлгани таҳсинга лойиқдир.

Бухоро туманидаги “Ислом Нарзиобод”, Жондор туманидаги “Жонибек Фарҳод”, Арнасой туманидаги “Сангзор”, Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо”, Миришкор туманидаги “Камалак”, Шаҳрисабз туманидаги “Умида она ўғли”, Навбаҳор туманидаги “Арслон бобо”, Кармана туманидаги “Авез бобо”, Пахтачи туманидаги “Мирзаев Шуҳрат”, Қумқўрғон туманидаги “Мунчоқтепа истиқболи”, Бекобод туманидаги “Комилжон”, Ҳазорасп туманидаги “Ғофур Руҳия”, Хонқа туманидаги “Мадир Хонқа” сингари ҳосилдорликни гектаридан 45-52 центнерга етказиб, юксак натижаларга эришган илғор фермер хўжаликларига самимий ташаккур билдираман.

Шулар қаторида фидокорона меҳнат қилиб, катта ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган фермер ва деҳқонларимизга, Ватанимизнинг улкан хирмонига муносиб ҳисса қўшган барча-барча инсонларга “Балли сизга, азизларим!” деб, уларни чин қалбдан табриклаш менга катта хурсандчилик бағишлайди.

Муҳтарам дўстлар!

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг пахтачилик соҳасида етакчи мамлакатлардан бири сифатидаги обрўйи ва нуфузи тобора ортиб бораётгани айниқса эътиборлидир.
Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 50 га яқин давлатдан дунё бозорида ном қозонган 1000 дан зиёд йирик фирма ва компанияларнинг вакиллари иштирок этиб, деҳқонларимизнинг пешона тери билан етиштирилган пахта толасига, авваламбор, унинг юксак сифатига катта қизиқиш билдиргани ҳам шундан далолат беради.

Маълумки, 90-йилларда юртимизда етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи ўзимизда қайта ишланар эди. Ўтган қисқа даврда бу борадаги кўрсаткич 6 баробардан зиёд кўпайгани ҳамда бугунги кунда 44 фоизни ташкил этиб, чет мамлакатларга сотилаётган пахта толасига яна қўшимча қиймат қўшишга имконият яратаётгани шу йўналишда узоқни кўзлаб олиб бораётган ишларимизнинг амалий самарасидир.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда пахтачиликдан олинадиган ялпи даромад ўтган йилга нисбатан 12 фоиз ёки 400 миллиард сўмдан ортиши кутилмоқда. Бу йил пахта хомашёсини юқори сортларга сотишнинг ўзидан фермер хўжаликлари 200 миллиард сўмдан зиёд қўшимча даромад олишга муваффақ бўлишди. Бунинг ҳисобидан биз деҳқон ва фермерларимизнинг, қишлоқ аҳлининг даромадларини оширишга, кўзлаган эзгу марраларимизга етиш, эл-юртимизни янада обод ва фаровон бўлишига эришамиз, иншоолло.

Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

Мана шундай хурсандчилик кунларда барчангизни мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилган катта меҳнат ғалабаси билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Эл-юртимиз, хонадонларимиздан файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Яратганимизнинг ўзи барчамизга доимо мададкор бўлсин!

Ҳеч қачон кам бўлманг, ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азизларим, қадрдонларим!

Ислом Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон пахтакорлари ва барча меҳнаткашларига