1999 йил февраль ойида пойтахтимиз Тошкентнинг бир нечта нуқтасида портлаш содир бўлган қурбонлар бор эди... Шу воқеадан кейин Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланган А.Қодиров узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди.

Кечагидек эсимда, 1999 йил февраль ойида пойтахтимиз Тошкентнинг бир нечта нуқтасида портлаш содир бўлган, хотиржам ҳаёт кечираётган халқ қалбига ғулғула тушган, энг ёмони, қурбонлар бор эди...
Шу воқеадан кейин Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланган А.Қодиров узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди. 

Хоинлик, айниқса, давлатга хоинликни асло кечириб бўлмайди. Боиси бундай қилмиш мавжуд тузумни ағдариш йўли билан мамлакатда парокандаликни келтириб чиқаришга қаратилган бўлади.

Бундай ҳаракатнинг таг замирида эса хоинлар тўдасини бошқарган шахснинг давлатни эгаллаш мақсади ётади. Бундай хоинликнинг ҳар қандай кўриниши, аслида ниқоб экани ҳеч кимга сир эмас.

Маълумки, кейинги бир неча ўн йилликлардан бери дунё бўйлаб динни ниқоб қилиш “мода” бўлиб қолди. Ниқоб йиртиб кўрилса, тагида молпарастлик, давлатпарастлик ва қонхўрлик бўй кўрсатади. Айнан мана шу омилларнинг эса нафақат Ислом дини, балки бошқа динлар билан ҳам мутлақо алоқаси йўқ. Зеро, динларнинг туб моҳияти, пойдевори ҳалоллик ва эзгуликка қурилган.

Ўшанда 1999 йил эди... Ўзбекистонни давлат сифатида кучсизлантириш, уни пароканда қилишни кўзлаган, бу йўлда Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган “кучлар” атрофига динга эътиқоди бор ёш йигитларни тўплаб, уларнинг онгини зимдан заҳарлади. Улардан давлатга қарши куч сифатида фойдаланди.

Бундай йигитлар орасида шайхонтоҳурлик Абдусаттор Қодиров ҳам бор эди. У динни ўрганиш мақсадида қўшилган гуруҳ фитнакорлар тўдаси эканини чуқур англамай туриб, уларнинг буйруқларини бажаришга киришди. Динга даъватлар билан бошланган “варақа”ларда мавжуд тузумни ағдариш ғояси акс этганини 22 ёшли косиб йигит тушуниши даргумон эди. Чунки унинг диний билими ҳам, сиёсий билими ҳам йўқ эди. Шундай варақани тарқатаётганда ушланган бу йигитнинг тақдирига эса "қора чизиқ" тортилди.

1999 йил февраль ойида пойтахтимиз Тошкентнинг бир нечта нуқтасида портлаш содир бўлган, хотиржам ҳаёт кечираётган халқ қалбига ғулғула тушган, энг ёмони, қурбонлар бор эди...

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига биноан эса Абдусаттор Қодиров ҳам озодликка чиқди. 

— Ушланган пайтларим ўзимни қандайдир мақсадни амалга оширган қаҳрамондек ҳис этганман, — дейди биз билан суҳбатда А.Қодиров. – Аммо қилмишимнинг нақадар сохта ва кераксизлигини ҳеч қанча ўтмай англаб етдим. Суд жараёнларида ота-онам, аёлим кўзидан тўкилган аччиқ ёшлар олдида ўша варақалар бир пулга ҳам арзимаслигини англадим. Аммо энди кеч ва жазо олишим муқаррар эди. Умумий ҳисобда 21 йилга ҳукм этилиб, 20 йил зонада бўлдим. Панжаралар ортида нафақат йигит умрим, балки ота-онамнинг мен билан боғлиқ умиди, аёлимнинг орзу-ҳаваси, болаларимнинг ота меҳрига бўлган талпиниши, соғинчи қурбон бўлди. Шу йиллар ичида гўёки улар мен билан бирга зонада “ўтирди”, назаримда.

Дарҳақиқат... Чунки Абдусаттор оилада ёлғиз ўғил эди. Унинг ота-онаси шу йиллар ичида қанчалик ҳаракат қилмасин, ҳеч бир натижага эриша олмади. Гарчи унинг қўли қонга ботмаган, хатосидан тўғри хулоса чиқарган бўлса ҳам. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг афв этишга оид фармонларида эса Абдусаттор каби адашган, қилмишидан пушаймон бўлган шахслар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Юқорида хоинларни кечириб бўлмайди, деган фикрни айтиб ўтдик. Бироқ, донишманд ва бағрикенг халқимиз адашганни кечиришдек фазилатни юксак қадрият, деб билади. Давлатимиз сиёсатида ҳам бу устуворлик касб этиб келмоқда. Қолаверса, кечиримга муносиб кўрилаётган кишилар қолган умрини, куч-қувватини шу халққа, юртга хизмат қилишга сарфлашни ўзларига мақсад қилиб қўяётгани афвнинг адолатли эканидан дарак беради.

Эътиборлиси, бундай бағрикенглик учун бу сафар муҳим саналар ҳам кутиб ўтирилмади. Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Бир сўз билан айтганда, 44 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинди. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этди.

Афвнинг яна бир аҳамияти эса афв этилган шахсларнинг оиласидаги бахтиёрлик, бағри бутунликда бўй кўрсатмоқда. Дийдорга тўлаётган уйдаги қувонч кўз ёшлари, масрурлик эса маҳаллага, маҳалладан мамлакатга таралувчи кучдир. Бу кучнинг яна бир номи – ҳаётдан розиликдир.

Аммо бундан айримлар хоинлар ҳам кечирилаверади, деган хулоса чиқармаслиги керак. Бир хоинлик учун инсон нафақат ўзи, балки яқинларининг ҳаёти билан ҳам жавоб беришини асло унутманг. Тўғри йўлдан адашманг.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузда айбланган шахс 20 йилдан сўнг бугун озодликка чиқди