Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида учрашув
2 сентябрь Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ҳузуридаги Бирлашган Араб Амирликлари Тадбиркор аёллар кенгаши президенти Фарида Абдулла Камбер Ал-Аватхи хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

БАА делегацияси вакиллари Ўзбекистонда аёллар жамиятнинг барча соҳасида фаолият олиб бориши учун кенг шароитлар яратилганлигига урғу беришди. Хусусан, тадбиркорлик, ижтимоий-сиёсий йўналишлар, маънавий-маърифий муҳит ҳамда давлат раҳбарияти томонидан хотин-қизлар учун яратилаётган чексиз имкониятлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ва адолатли сиёсат мамлакат аёлларининг барча йўналишда фаоллик кўрсатишларида катта аҳамият касб этаётгани меҳмонларда катта таассурот қолдирганлигини ҳам таъкидлашди.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситханова юртимиз ижтимоий қиёфасида аёллар муҳим ўрин тутишини, улар жамиятнинг бугуни ва келажагини яратишда алоҳида ижтимоий вазифани бажаришларини қайд этди. Бу сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Музокаралар якунида келгусида икки давлат тадбиркор аёллари ўртасида ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш ва кенгайтириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш борасида ўзаро англашув Меморандумини имзолашга келишиб олинди.