Ҳурматли тантана иштирокчилари!

Ҳурматли тантана иштирокчилари!

Муҳтарам Хоразм аҳли!

Аввало, маданий ҳаётимиздаги улкан воқеа – халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами билан сиз, азизларни, атоқли санъаткоримизнинг авлодларини, шогирдлари ва минг-минглаб мухлисларини, бугунги анжуманга ташриф буюрган хорижий меҳмонларимизни, бағрикенг, юксак маънавиятли Хоразм элини самимий муборакбод этаман.

Ҳеч шубҳасиз, ўзбек мусиқа санъати тарихида, айниқса, унинг XX асрдаги равнақи ва тараққиётида беназир овоз соҳиби, оташнафас ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг нечоғли буюк хизматлари борлигини барчамиз яхши биламиз.

Она юрт гўзаллигини, Ватанга муҳаббат, севги ва садоқат, эзгулик, меҳр-оқибат каби юксак инсоний туйғуларни авж пардаларда куйлаган Комилжон Отаниёзов ҳам ҳофиз, ҳам созанда, ҳам бастакор сифатида бетакрор ижодий мактаб яратиб, тарихимизда ўчмас из қолдирди. У яратган қўшиқлар миллионлаб инсонлар қалбидан чуқур жой эгаллаб, халқ ижоди намуналарига айланиб кетгани ҳам бу улуғ санъаткорнинг қандай нодир истеъдод соҳиби бўлганидан далолат беради.

Санъат воситасида халққа хизмат қилишни ўз ҳаёти, бутун борлиғининг маъно-мазмуни деб билган Комилжон Отаниёзов қисқа умри давомида мумтоз мусиқа санъатимизни янги, юксак босқичга кўтарди. Ўзининг ғоят ноёб, айтиш мумкинки, илоҳий ва соҳир овози билан ўзбек маданиятини, ўзбек номини бутун дунёга тараннум этди.

Бу улуғ инсоннинг яна бир унутилмас хизмати шундаки, у ўзининг қалб қўри, меҳри ва саховатини бағишлаб, ўнлаб истеъдодли шогирдларни камолга етказди. Бугун нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам шуҳрат қозонган кўплаб ҳофиз ва санъаткорлар уни ўзларининг маънавий устози деб биладилар.

Комилжон Отаниёзов ўз шеърларидан бирида: “Ўйласанг ўз бахтингни, эл бахти бирлан ёр эт, Эй, Комил, номингни сен яхшилар ичра бор эт”, деб ёзган ва бу ҳикматни ўзининг ҳаётий эътиқодига айлантирган шахс эди. У фақатгина ўз сози ва овози билан эмас, балки гўзал инсоний фазилатлари билан ҳам барчага ўрнак ва намуна бўлолган буюк санъаткор эди. Унинг санъатга фидойилиги, тўғрисўз ва самимийлиги, одамларга меҳрибонлиги ҳанузгача тилларда достон бўлиб келаётгани бежиз эмас.

Мустақиллик йилларида маданиятимизнинг барча улкан намояндалари қаторида Комилжон Отаниёзов хотирасига ҳам муносиб ҳурмат ва эътибор кўрсатилиб, у 2000 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг фармонига кўра “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлангани айни эл-юртимизнинг кўнглидаги иш бўлган эди.

Ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг ноябрь ойида вилоят сайловчилар вакиллари билан бўлган учрашувимизда улуғ ҳофизимизнинг 100 йиллик юбилей тантаналарини муносиб тарзда ўтказишга қарор қилган эдик. Бугун бутун мамлакатимиз миқёсида бу сана ҳақиқий санъат ва нафосат байрами сифатида кенг нишонланаётгани, устоз санъаткоримиз хотирасини абадийлаштириш, унинг биз – авлодларга қолдирган ўлмас меросини ўрганиш, ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган бундай беқиёс бойликни келгуси авлодларга безавол етказиш бўйича амалга ошираётган барча ишларимиз халқимизнинг фидойи фарзанди хотирасига кўрсатилаётган юксак эҳтиромнинг яна бир ифодасидир.

Хусусан, устоз санъаткор туғилиб вояга етган Хоразм заминида унинг уй-музейи ташкил этилгани, Шовот туманида Комилжон Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғи реконструкция қилиниб, ҳар томонлама обод қилингани, Урганч туманида ҳофиз хотирасига аталган боғ ва ижод маркази барпо этилиб, у зотнинг табаррук сиймоси акс эттирилган ёдгорлик ўрнатилгани айниқса эътиборга лойиқдир.

Фурсатдан фойдаланиб, бу эзгу ва хайрли ишларга муносиб ҳисса қўшган барча юртдошларимизга – қўли гул қурувчилар, меъмору муҳандисларимизга, бунёдкор Хоразм аҳлига ўз номимдан, бутун халқимиз номидан самимий миннатдорлик изҳор этаман.

Бугун биз олижаноб инсон, беназир ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг сўнмас хотирасини шарафлаб, унинг ҳаёт ва ижод йўли, ибратли фазилатлари ҳақида сўз юритар эканмиз, бир фикрга қайта-қайта амин бўламиз. Яъни, токи дунёда санъат деган буюк мўъжиза бор экан, ер юзида ўзбек деган халқ яшар экан, Комилжон Отаниёзов номи ҳам барҳаёт, у ўзининг умрбоқий қўшиқлари билан абадий яшайди.

Мана шу унутилмас лаҳзаларда Комилжон Отаниёзовнинг ёрқин шахсиятига яна бир бор чуқур ҳурматимни билдириб, кўнглимдаги бир фикрни айтмоқчиман.

Дунёга мана шундай буюк зотларни берган, уларнинг ёдини эъзозлаб, ардоқлаб келаётган халқимиз доимо омон бўлсин!

Бугунги қутлуғ айём барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига