Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида анъанавий изоляционизмдан воз кечмоқда ҳамда Россия, Хитой билан жадал ривожланаётган муносабатларда кун сайин муҳим, АҚШ билан муносабатларда эса камроқ роль ўйнамоқда.

“Изоляционизм узоқ йиллар давомида Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан муносабатларини белгилаб келди. Бироқ Марказий Осиёнинг энг аҳолиси зич жойлашган мамлакатидаги ислоҳотлар Тошкентдан анча узоқ жойларда ҳам акс-садо бермоқда. Ўзбекистон сиёсий эволюцияси – тадрижи натижаси ўлароқ, Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш баробарида Россия, Хитой ва Қўшма Штатларнинг ҳам тобора жозибадор ҳамкорига айланиб бормоқда, чунки улар минтақага таъсир кўрсатиш йўлидаги стратегик рақобатлашув ва инвестициялар киритишда қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг очилаётгани унга ўз минтақасидаги иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги фаолиятини кенгайтириш учун кўплаб имкониятлар яратади, бироқ шу билан бирга муаммолар ҳам туғдиради. Чунки зикр этилган буюк давлатлар ўртасидаги рақобат мамлакатдаги воқеалар ривожини ўзи истамаган ўзанларга буриб юбориши мумкин”, дея сўз юритилади Stratfor Worldview сайтида эълон қилинган “Uzbekistan Comes in From the Cold” номли мақолада. Қуйида ушбу мақоланинг таржимасини қисқартирилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон Россия билан иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ривожланиб бораётган муносабатларга тобора очилади, аммо шу билан бирга ташқи сиёсатини ранг-баранглаштириш учун Хитой ва Ғарб мамлакатлари сари параллел қадамлар қўяди.

Тошкентнинг ўзгариши Марказий Осиё минтақасида иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Ўтмишдан воз кечиб Шавкат Мирзиёевнинг биринчи қилган катта иши мамлакатда чет эл валютасини конвертация қилишни эркинлаштиргани бўлди. Гарчи бу қисқа вақт мобайнида инфляцияни ошириб юборган бўлса-да, бизнес муҳитини жиддий тарзда яхшилади, ўрта синфга мансуб ватандошлар учун пулни конвертация қилиш имконини кўпайтирди ва муҳим иқтисодий самара берди.

Президент Мирзиёев кейинги қадам сифатида кўпроқ чет эллик сайёҳларни ва хорижий инвестицияларини жалб қилиш мақсадида мамлакатнинг виза олиш жараёнини либераллаштирди. Ўзбекистон 100 га яқин мамлакат ватандошларига мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқини берди ҳамда электрон виза олишнинг соддалаштирилган жараёнини жорий этди. Айни чоралар туризмдан олинадиган даромадни икки баробар оширди, бу кўрсаткич 2016 йилда тахминан 500 миллион АҚШ доллари бўлган бўлса, 2018 йилга келиб, 1,1 миллиард доллардан ошиб кетди ҳамда инвестициялар миқдорини ЯИМга нисбатан 38 фоиз, яъни ўтган йиллар билан солиштирганда, икки хонали сонга оширди.

Изоляцияга барҳам бериш йўлида

Ушбу ички ислоҳотлар Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабатларини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан бир вақтда амалга оширилди. Каримов даврида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса, Қирғизистон ва Тожикистон билан муносабатлари оғир кечган эди, ушбу мамлакатлар билан Фарғона водийсидан ўтган чегараларининг баҳсли ўринлари бор. Чегара демаркацияси ва сув ресурсларига оид мунозаралар улар ўртасида муттасил тўқнашувларни келтириб чиқарди, бу жиддий сиёсий беқарорликка сабаб бўлар, вақти-вақти билан зўравонликлардан иборат норозиликларга ва этник тўқнашувларга олиб келар эди. Шавкат Мирзиёев мамлакатлар ўртасидаги мураккаб чегараларни аниқ демаркация қилиш учун саъй-ҳаракатларини аямаяпти, мавжуд баҳсларни камайтириш баробарида сувдан биргаликда фойдаланиш масаласида ҳамкорлик қилмоқда. Бу ўз навбатида минтақадаги товар айланмаси жиддий равишда ошишига олиб келди.

Бироқ минтақадаги етакчи ташқи кучлар ҳақида гап кетганда, Шавкат Мирзиёев амалга оширган энг муҳим ўзгариш сифатида унинг Ўзбекистондаги изоляционизмга барҳам берганини айтиш лозим бўлади.

Ўзбекистон қўшнилари Қозоғистон ва Қирғизистондан фарқли ўлароқ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи сингари Россиянинг блоклар тармоғига қўшилмаслик йўлини танлади (лекин Тошкент КХШТга бир муддат аъзо бўлиб, кейин ундан чиқиб кетган эди), Москва билан Пекинни ўзидан нарироқ тутишга қарор қилди, сабаби уларнинг сиёсий таъсири кучайиб кетишидан хавфсираётган эди. Боз устига, 2005 йили Ўзбекистон Қўшма Штатларни Қарши шаҳридаги ҳарбий ҳаво базасидан чиқариб юборди. Ушбу чоралар мамлакатнинг бетарафлигини сақлаб қолди, бироқ улар анча қимматга ҳам тушди, чунки Ўзбекистон чет инвестициялари ва иқтисодий ўсишдан бенасиб қолди, аммо минтақадаги бошқа мамлакатлар билан солиштирганда, унинг нефть, табиий газ, фойдали қазилмалар, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сингари ранг-баранг ресурс базаси бор. Президент Мирзиёев ушбу муаммони иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, Россия ва Хитой билан йирик, бир қанча Ғарб мамлакатлари билан эса камроқ миқдордаги энергетика, транспорт, телекоммуникация, банк ва бошқа соҳалар учун фойдали бўлган савдо-сотиқ ва инвестиция битимлари имзолаш орқали бартараф этишга интилди. Президент яна хавфсизлик соҳасида йирик қўшнилари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини изҳор қилди, ўн йилдан ошиқ вақтдан бери биринчи марта Россия билан қўшма ҳарбий машқларни тиклади, терроризмга қарши амалиётларда Москва ва Пекин билан ҳамкорлик қилди.

Ташқи дунёга очилишнинг баҳоси 

Ўзбекистоннинг ўлчами, ресурслари ва стратегик жойлашуви, рўй берган кейинги ўзгаришлар нафақат мамлакатнинг ичкарисига, қолаверса, бутун минтақага таъсир кўрсатди. Аммо шунга қарамасдан, ислоҳот ўтказиш саъй-ҳаракатлари тўсиқларсиз ёки олдиндан кўриб бўлмайдиган оқибатларсиз кечмади. Бироқ Шавкат Мирзиёев бу тўсиқларини тиришқоқлик билан босқичма-босқич енгиб ўтиб, ислоҳотларни давом эттириш учун йўлни тўсиқлардан тозалади. Лекин бюрократия инерцияси сақланиб қолаётганидан ва айрим унсурлар Шавкат Мирзиёев ташаббусларига қарши чиқаётганидан ажабланмаса ҳам бўлади.

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва кенг қамровли чет эл инвестицияларини жалб қилиш йўлида дуч келаётган яна бир бошоғриқ структурал муаммодир. Мамлакатнинг марказлаштирилган иқтисодиёти неча ўн йиллар давомида арзимас ўзгаришлар билан ривожланди, хусусийлаштириш жараёни ўта суст кечди; аслида мамлакатдаги корхоналарнинг 85 фоиздан ортиғи давлатга қарашлилигича қолмоқда, чунки ҳукумат барча соҳаларда назорат пакетини қўлида ушлаб турибди ва ўша корхоналарни стратегик деб ҳисоблайди.

Қонун устуворлиги ҳамда давлат хизматчиларининг ислоҳотларни қандай ўтказишга оид билимлари ўрта ёки паст экани билан боғлиқ муаммолар ҳисобга олинса, Ўзбекистон кўп миқдордаги чет эл – айниқса, Ғарб мамлакатлари – инвестицияларини жалб қилиши учун кўп йиллар талаб қилинса ажаб эмас. Бу Россия билан Хитойга, уларнинг давлатга қарашли йирик корхоналарига Ўзбекистоннинг очилиши ва унинг ресурсларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилишидан кўпроқ фойда олишда устунлик беради, бироқ Тошкент АҚШ ва Европадан келажак бошқа инвестиция шерикларини ҳам истисно қилишни истамайди.

Ўзбекистон очила боргани сари унинг Москва билан Пекин ўртасида мувозанатни сақлашга оид саъй-ҳаракатлари ортиб бориши ва айни ҳол келгусида Россия билан Хитой ўртасидаги ихтилоф ва потенциал зиддиятнинг кучайиш манбасига айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Ташқи сиёсат нуқтаи назаридан, Россия ва Хитой эътиборини кўпроқ жалб этган айни очилиш улар ўртасидаги рақобат кучайишига туртки бериши мумкин, чунки иккала мамлакат ҳам Ўзбекистонда таъсирини оширишга интилмоқда. Хусусан, Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқи орқали Ўзбекистонни ўз орбитасига тортиб олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштирмоқда; Тошкент унга аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди, бироқ манёвр қила олмай қолиш хавфи ва Хитой сингари бошқа кучли давлатлар билан – айниқса, Ўзбекистоннинг “Макон ва йўл” ташаббусидаги иштирокини ҳисобга олганда – ҳамкорлигига путур етиши эҳтимолига оид хавотирлар сабаб қаршилик кўрсатиши ҳам мумкин. Тошкентнинг мустақиллигига путур етказмай, кўп йўналишли ташқи сиёсатининг бир бўлаги ўлароқ, чет элликлар етакчилигидаги блокларга қўшилмаган ҳолда барча асосий ташқи кучлар билан иқтисодий ва хавфсизлик алоқаларини ўрнатиши Ўзбекистон учун рисоладагидай иш бўлур эди. Ўзбекистон очила боргани сари унинг Москва билан Пекин ўртасида мувозанатни сақлашга оид саъй-ҳаракатлари ортиб бориши ва айни ҳол келгусида Россия билан Хитой ўртасидаги ихтилоф ва потенциал зиддиятнинг кучайиш манбасига айланиши эҳтимолдан холи эмас. Табиийки, бу сиёсий беқарорликни қўзғаши, инвестицияларни хавф остига қўйиши, Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан алоқаларини яхшилаши ва изоляциядан чиқиши жараёнига тўсқинлик қилиши, ҳатто уни орқага суриб юбориши мумкин.

Пировардида, ислоҳотлар жараёни Ўзбекистон учун имкониятлар яратиш баробарида муқаррар муаммоларни келтириб чиқарди. Президент Мирзиёев ҳукумати бундан буёнги – банк соҳаси ва солиқ ислоҳотларидан тортиб, туризм ва валютани либераллаштиришгача – ўзгаришларга киришар экан, бу борадаги таклифлар мамлакат ҳақиқатан ҳам изоляциядан чиқишга интилаётгани учун синов бўлади, чунки буюк давлатларнинг Тошкентнинг мувозанат сақлаши ва кимга қараб йўналиш олишига қаратилган рақобати жадаллашиб бораверади.

Манба: uzanalytics.com

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Stratfor Worldview: Ўзбекистон изоляциядан чиқмоқда