Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ҳамкорлигида 21 октябрь куни онлайн шаклдаги Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес форуми ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес форуми ҳамраиси, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси аёллар ташкилоти собиқ президенти Ҳаржиндер Каур Талвар, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Маниш Прабхат, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси раиси Мухтор Умаров, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Мазкур бизнес форум тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, халқаро савдо учун қулай шароит яратиш ва Ўзбекистонда бизнес юритиш учун инвестиция ва хорижий шерикларни жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерациясига, элчиларга миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратишини таъкидлади.

Ҳаржиндер Каур Талвар хоним иқтисодий алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири эканини, мазкур тадбир Ўзбекистон ва Ҳиндистон бизнес вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишини қайд этди.

Мамлакатимизда ҳинд капитали иштирокидаги 277 корхона фаолият олиб бормоқда. 2020 йилнинг январь-август ойларида Ҳиндистон билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 198,4 миллион долларни ташкил этди.

Бизнес форумда иштирокчилар савдо ва инвестиция соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан суҳбатлашди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, айни йўналишда Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистонда фаол бўлиб, бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Масалан, "Kadila Pharmaceutikals" компанияси билан ҳамкорликда мамлакатимизда қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг фармацевтика корхонаси ишга туширилди. Таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида АКТ, муҳандислик ва бизнесга ихтисослашган Шарда ва Амити университетлари, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки фаолият юритаётгани фикримизга яққол далил бўла олади.

Тадбирда икки мамлакат ишбилармонлари ўзаро иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, қўшма лойиҳалар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан галдаги вазифаларни белгилаб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес форуми
Жамият
20:23 / 21:10:2020