Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти олимлари олиб борган сўнгги дала тадқиқотлари натижасида мамлакатимиз флораси учун янги ўсимлик турларини топишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти олимлари олиб борган сўнгги дала тадқиқотлари натижасида мамлакатимиз флораси учун янги ўсимлик турларини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Фанлар академиясининг ахборот хизмати хабар берди.

Топилган турлардан бири – Талос тангаўти бўлиб, у Бурчоқдошлар (Fabaceae) оиласига мансубдир. Ўзбекистон ҳудудидан бу ўсимлик Ойгаинг дарёси водийсида ва денгиз сатҳидан 3100-3200 метр баландликда топилди.

Маълумки, 1954 йил Қирғизистоннинг Талас Олатоғида ушбу ўсимликнинг ўсиши биринчи марта Э.Никитин ва Б.Султонова (Қирғизистон) томонидан аниқланган. Ҳозир бу ўсимлик турининг гербарий намунаси Қирғизистон Миллий Фанлар академиясининг Биология институти гербарийида сақланади. Эътиборли жиҳати, шу кунга қадар мазкур тур Қирғизистон флораси учун эндемик ҳисобланган. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистонда ушбу тур мавжудлиги ҳақида бирон-бир далил бўлмаган.

Писком тангаўти эса Тангаўт туркумининг бошқа бир туридир. Бу турнинг Ўзбекистон ҳудудидан терилган сўнгги гербарий намунаси 1925 йилга тўғри келади. Турларнинг популяциялари Тундуксой водийсидан топилган.

Тадқиқот ўтказилган ҳудудда шу тарзда 100 га яқин ўсимлик турларининг ўсиши аниқланди. Булар эса Ўзбекистон Қизил китобининг кейинги нашрига киритиш учун энг муҳим илмий манбадир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон флорасида ноёб турлар топилди