Ўзбекистон Эронга ёрдам қўлини чўзади
Мамлакатимиз ҳукумати Эрон Ислом Республикаси раҳбариятининг коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш тўғрисидаги чақириғига “лаббай” деб жавоб бериб, ушбу давлатга инсонпарварлик ёрдами жўнатишга қарор қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, Эрон Ислом Республикаси раҳбарияти чақириғини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатда коронавирус касаллиги тарқалиши билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш, ушбу зараркунандага қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун зарур жиҳоз ва воситалар ҳозирланмоқда.
Яқин орада Эронга бир марта ишлатиладиган тибий қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, махсус тиббий кийим, тиббий ниқоблар, тиббиёт докаси, тиббиёт спирти, гигиеник суюқлик, “Rutan” таблеткаларидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатилади.
Инсонпарварлик юкини Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги делегация кузатиб боради.