Ўзбекистон АҚШга пойабзал экспорт қилмоқда
Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига пойабзал импорти қарийб 74 фоизга қисқарди.
Айни пайтда Ўзбекистондан пойабзал сотиб олаётган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторига бу йил АҚШ, БАА, Кувайт, Латвия ва Молдова қўшилди.
Давлат божхона қўмитасидан маълум қилишича, йил бошидан буён 27 миллион 978 минг долларлик 23 миллион 656 минг жуфт пойабзал экспорт божхона режимига расмийлаштирилган. Натижада, экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга ошди.
Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига пойабзал импорти қарийб 74 фоизга қисқарди.