Ўзбекистон 2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистондан 2068,3 тонна тарвуз экспорт қилинган.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистондан 2068,3 тонна тарвуз экспорт қилинган. Экспорт қиймати 886,4 минг AҚШ долларни ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, энг кўп тарвуз Россияга (1179 тонна) юборилган. Лекин бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 228 тоннага кам.
Бундан ташқари, Беларус, Эстония, Монголия, Полша, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам юртимизда етиштирилган тарвуз бозори чаққон.