Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Саъдий бугун, 23 ноябрь куни оламдан ўтди. Ўзбек журналистикаси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор ўзининг тўғрисўзлиги ва ҳалоллиги билан ажралиб турарди.

Маҳмуд Саъдий 1939 йил Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Мактабни тамомлаганидан кейин ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети филология факультетининг журналистика бўлимида таҳсил олди.

“Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, “Гулистон” журналида катта адабий ходим, бўлим мудири, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бўлим мудири, “Маърифат” газетасида махсус мухбир, шарҳловчи, бўлим муҳаррири вазифаларида фаолият кўрсатди. Сўнгги вақтларда у “Маърифат” газетасида ишлаш билан бирга Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ёшларга дарс берган эди.

Маҳмуд Саъдий ўзига хос муҳаррирлик мактаби яратган тажрибали ижодкор, иқтидорли мунаққид ва кўзга кўринган таржимон эди. Ўзбек адабиётининг энг долзарб муаммолари таҳлилига бағишланган кўплаб мақола ва тадқиқотлари орасида унинг адабий-танқидий мақолалар ва суҳбатларни ўз ичига олган “Теран томирлар” китоби алоҳида ажралиб туради. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети талабалари учун “Таҳрир санъати” ўқув дастурини яратди.

“Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 15 йил” кўкрак нишони билан мукофотланган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси марҳумни оила аъзолари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек журналистикасида катта йўқотиш