Ўзбек ёзувчисининг китоби АҚШ да чоп этилди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Маъмура Зоҳидованинг "Садоқат" ("LOYALTY") номли қиссаси Америка Қўшма Штатларида инглиз тилида нашр этилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Маъмура Зоҳидованинг "Садоқат" ("LOYALTY") номли қиссаси Америка Қўшма Штатларида инглиз тилида нашр этилди.
Китоб онлайн сотувга қўйилган. Чоп этилганига кўп бўлмаган бўлса-да, Буюк Британия, Япония, Италия, Испания, Германия, Франция, Канада давлатларидаги инглиз китобхонлари томонидан харид қилинганлиги эътироф этилмоқда.
Китоб "Амазон" компанияси сайтида сотувга қўйилган. Уни масофадан туриб сотиб олиш мумкин.