Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир.

Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир. Шундай экан унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз балки муқаддас инсоний бурчимиздир.

Шавкат Мирзиёев

Дунё тамаддунида миллатнинг ўзлигини, халқнинг такомил даражасини белгиловчи муҳим омилларидан бири – тил. Она тилининг ривожи, унда яратилган осори-атиқалар, маънавий мероснинг кўламига, она тилини ўрганиш, таҳлил этиш кўникмасининг шаклланишига қараб миллатга баҳо берилади. Аслида дунё бўйича мавжуд 7 мингдан зиёд тилдан бор-йўғи 200 тага яқинига расмий мақом берилгани ҳам шу жиҳат билан белгиланади.

Теран тарихи, такомил босқичлари, бой маънавий мероси ва мавқеига эга бўлган ўзбек тили байрамини ҳар йили 21 октябр куни расман нишонлаш тўғрисидаги Президентимизнинг 2020 йил 10 апрелда имзолаган қонуни муҳим тарихий аҳамият касб этади. Аввало, ўзбек тилининг салоҳиятини ошириш, бойитиш, нуфузини янада яхшилаш, дунё ҳамжамияти олдида тилимизнинг файзу таровати ва жозибадорлигини намойиш этишининг янги имконият эшиклари очилди. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, Ўзбекистон очиқ ва конструктив сиёсати билан минтақамиздаги йирик сиёсий, иқтисодий ва маданий марказга айланиб бораётган бир паллада ўзбек тили – миллий ғурур, ўлмас бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли кучдир.

Шўро давридаёқ, яъни, 1989 йил 21 октябр санасида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳақиқий маънавий жасорат ва фидоийлик намунаси, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги сари ташланган илк қадамидир. Айни шу тилда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Бош Қомусимиз – Конституция ўзбек тилида яратилди, Давлат мадҳияси жаҳон бўйлаб жаранглади, 100 дан зиёд миллат ва элат вакилларининг бир осмон остида тинч, осойишта, аҳил яшашига имкон яратилди.

“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган устувор ғоя асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатида сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётимиздаги фаоллигини ошириш йўлида улуғвор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Юртбошимиз ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолияти йўлга қўйилди. Миллий боғ ҳудудида ўзбек адабиётининг буюк намояндалари, тилимизнинг чинакам жонкуярлари хотирасига бағишланган Адиблар хиёбони ташкил этилди. Атоқли адиб ва шоирларимиз номида ижод мактабларининг очилиши миллий тил ва адабиётимизнинг нуфузини ошириш, бой маънавий меросимизни чуқурроқ ўрганиш, ёш авлодга тилимизнинг тароват ва нафосатини етказишга хизмат қилмоқда. Хоразмда Муҳаммад Ризо Огаҳий, Наманганда Исҳоқхон Ибрат, Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Фарғонада Эркин Воҳидов, Нукусда Ибройим Юсупов, Сирдарёда Ҳалима Худойбердиева, Андижонда Муҳаммад Юсуф, Тошкентда ташкил этилган Абдулла Қодирий ижод мактабларида кўплаб иқтидорли, салоҳиятли ўқувчилар билим олмоқда.

Халқаро майдонда ўзбек тилининг обрўйи юксалаётгани қувонарли ҳол. Бугунги кунда 50 миллионга яқин киши жаҳон миқёсида ўзбек тилида сўзлашмоқда. АҚШ, Россия, Хитой, Япония, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея каби 20 га яқин ривожланган мамлакатларнинг 60 га яқин олий таълим даргоҳлари, 100 дан зиёд мамлакатларда ўзбек тили ўрганилмоқда. Яна бир янгилик Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлди. Президентимиз ташаббуси билан туркий тилга сўзлашувчи қардош халқлар адабиётининг энг сара намуналари мужассам бўлган “Туркий адабиёт хазинаси” юз жилдлик китобини аъзо давлатларнинг она тилида нашр этиш жараёни бошланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ўзбек тилини юксалишига қаратилган улуғвор ишларнинг мантиқий давомидир. Унга кўра, тилимизнинг софлигини сақлаш, луғат бойлигини ошириш, барча соҳаларда четдан кириб келаётган замонавий сўз, ибора ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини яратиш ҳамда

қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тилини ривожлантириш бўйича алоҳида тузилма ташкил этилди. Мазкур тузилма давлат тилида юритилаётган меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилади, соҳага оид масалаларни таҳлил этиб, ягона давлат сиёсатини таъминлайди.

Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, мустақил фикр ва эътиқодга эга фарзандларни тарбиялаш, кенг аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи асосларини сингдириш, иқтидорли ва салоҳиятли спортчи-ёшларни саралаш ҳамда танлаш, спорт-соғломлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш, жамиятда оммавий спортни кенг кўламда тарғиб этиш, спорт билан шуғулланувчиларга шароит яратиш, спорт муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг устувор вазифаларидан саналади.

Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда давлат тилида иш юритиш жараёнида учта муаммо бор:

– Давлат тилида иш юритиш бўйича муайян тизим мавжуд эмас. Меъёрий ҳужжатларга тартиб бериш, уларнинг ижросини таъминлаш, юқори ташкилотлардан келган ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартиб асосида назоратга олиш масаласида турли ёндашувлар мавжуд;

– Тизимда фаолият кўрсатаётган ходимлар мураббий, услубчи, тарбиячи, техник ходимларнинг давлат тилини билиши ва унда иш юритиш малакаси қониқарсиз даражада;

– Давлат тилида иш юритишдаги меъёрий ҳужжатлар (ариза, кафолат хати, тушунтириш хати, тавсиянома, тавсифнома, билдирги, далолатнома в.ҳ.)ни тартиб бериш талаб даражасида эмас.

Вазирлик бўйича ўзбек тилида иш юритиш тизимини тартибга келтириш, давлат тилининг нуфузини ошириш, соҳада фаолият кўрсатаётганларнинг тил билиш даражасини янада яхшилаш, жисмоний тарбия ва спортдаги ютуқларни тарғиб этиш ҳамда мавжуд муаммоларни таҳлил этиш мақсадида қуйидаги ишларни бажариш мақсадга мувофиқдир:

Аввало, вазирлик тасарруфидаги спорт таълим муассасаларида “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг бажарилиши ва давлат тилида иш юритишнинг бугунги ҳолати таҳлил этилиши шарт.

Иккинчидан, малакали ва тажрибали мутахассислардан иборат кичик гуруҳ тузиб, давлат тилида иш юритиш бўйича спорт таълим муассасаларига (меъёрий ҳужжатларни назоратга олиш, тартиб бериш, назорат карточкаларини юритиш, ходимлар малакасини ошириш в.ҳ.)кўмак бериш.

Учинчидан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутахассислари кўмагида давлат тилида иш юритиш, ўзбек тилини ўрганиш, соҳага дахлдор замонавий атамаларнинг муқобилини топиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ўқув-услубий қўлланма ҳамда тавсияларни ишлаб чиқиш, атамалар луғатини шакллантириш.

Тўртинчидан, талаба- ёшларимиз кўпроқ фойдаланадиган Интернет ва ижтимоий тармоқларда тилимизнинг бутун жозибасини кўрсатувчи ўзбек тилининг компьютер дастурларини, онлайн дарсликлар, атамаларнинг электрон луғатини яратиш.

Бешинчидан, ўзбек тилида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва мустақил ўрганувчилар учун жисмоний тарбия дарсларини ташкил этиш.

Олтинчидан, ЎзДЖТ ва СУ мутахассисларини жалб этган ҳолда барча аҳоли қатламлари учун қисқа ва узоқ муддатли ўзбек тилини ўргатувчи курслар ташкил этиш.

Еттинчидан, спорт таълими муассасаларида, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида давлат тилида иш юритиш бўйича алоҳида штат бирлиги ажратиш.

Саккизинчидан, спорт таълими муассасаларида ҳафтанинг бир кунини “Ўзбек тили” куни деб белгилаб, “Китобхонлик саодати”, “Она тилим – жону дилим”, “Тил билмоқ – эл билмоқ” рукнларида мунтазам тадбирлар ташкил этиш.

Хуллас мустақил диёримизда яшаётган ҳар бир киши она тилини асраб, унга бўлган эътиборни мустақилликка эътибор, эҳтиром ва садоқатни она – Ватанга бўлган эҳтиром ва садоқат деб қараса сўзсиз она тилимизнинг нуфузи, шаъни, обрў-эътибори янада зиёда бўлади.

Нодир ҒАФФОРОВ,
Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия
ва спорт университети доценти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили – миллий маънавият пойдевори
Маданият
18:04 / 27:04:2020