Ўзбек шоирасининг “Муҳаббат анатомияси” қозоқ тилида чоп этилди
Китоб замонавий кўринишга эга, унга шоиранинг қалб қўри, кўнгил кечинмалари акс этган ўнлаб шеърлари киритилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Хосият Рустамованинг “Муҳаббат анатомияси” китоби Қозоғистонда чоп этилди.

Шоиранинг муҳаббат ҳақидаги нафис мисралари киритилган ушбу китоб Олмаотадаги “Уш киян” нашриётида қозоқ тилида нашр этилди.
“Муҳаббат анатомияси” шеърий тўпламига киритилган дилбар асарлар қозоғистонлик ижодкорлар Алима Суннатова ва Сулухан Минбаевалар томонидан таржима қилинган.

***
Номсиз шеър
Телефон... Бир лаҳза етмайди ҳаво,
«Севаман» сўзини эшитдим симдан.
Телефон! Бугундан ўлгунимча то —
Майлими, абадий Сенга суянсам?
Деразам ёпилган — қўриқлар парда,
Ҳаяжон, бунча кўп ичасан қасам.
Телефон, ҳеч кимим йўқку шаҳарда —
Телефон, майлими сенга суянсам?
Чақириб-чақириб чарчади эшик,
Ҳавога учади хавотирлар ҳам.
Телефон, қарагин бошларим эгик,
Телефон, майлими, Сенга суянсам?
Қара, севаяпман кўча — борлиқни,
Қара, одамлардек яшаяпман ман.
Телефон чинакам бахтиёрликни
Биласан... Биласан...
Сенга суянсам...