Ўзбек шоирасининг китоби Озарбайжонда чоп этилди
«Китоб дунёси" газетаси бош муҳаррири Хосият Рустамованинг "Исми Лала эди у қизнинг" деб номланган китоби Озарбайжонда нашрдан чиқди.
«Китоб дунёси" газетаси бош муҳаррири Хосият Рустамованинг "Исми Лала эди у қизнинг" деб номланган китоби Озарбайжонда нашрдан чиқди.
Китоб шоир ва публицист Акбар Қўшали ва Интиқом Яшар муҳаррирлигида озарбайжон, ўзбек ва турк тилларида нашр этилди.
Ушбу китоб Озарбайжон Маданият парламенти қўмитасининг раиси, депутат Ганира Пашаева ва Халқаро турк ёш ёзувчилари иттифоқи ташаббуси билан нашрга тайёрланган.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаларининг аъзоси Хосият Рустамованинг шеърий китоблари дунёнинг бир неча мамлакатларида турли тилларда чоп этилган.