Ўзбек шоираси Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги аъзоси бўлди

“Kitob dunyosi” газетасининг бош муҳаррири, шоира, таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Хосият Рустамова Озарбайжон Ёзувчилар бирлигининг фахрий аъзоси бўлди.
“Kitob dunyosi” газетасининг бош муҳаррири, шоира, таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Хосият Рустамова Озарбайжон Ёзувчилар бирлигининг фахрий аъзоси бўлди.
Шоира Хосият Рустамова ва у раҳбарлик қилаётган “Китоб дунёси“ газетаси Озарбайжон ҳамда Ўзбекистонлик ижодкорлар ўртасидаги адабий дўстлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.
“Осмондаги уй” (1997), “Нажот” (2003), “Ридо” (2004), “Девор” (2006), “40;0“, “Август“ каби шеърий тўпламлари нашр этилган. М. Цветаева, А. Ахматованинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.

Асарлари чет тилларига таржима қилиниб, хорижда ҳам кўплаб китоблари нашрдан чиққан. Жумладан, Туркияда “Эртаси йўқ кунлар“, Озарбайжонда “Қўрқинч“ деб номланган китоби ва бошқа кўпгина асарлари чоп этилган.
“Шуҳрат” медали билан тақдирланган (2004). Айни вақтда шоира, драматург ва таржимон сифатида нафақат юртимизда, балки дунёнинг кўп мамлакатларида яхши танишади. Бир неча Халқаро мукофотлар совриндори.

Жумладан, 2015 йилда Озарбайжонда Микоил Мушфиқ номидаги мукофот билан тақдирланган.
2018 йил Лондонда “Евроосиё ижодий Гильдия“ нуфузли халқаро ташкилоти томонидан ўтказилган “Евразия 2018“ (OEBF) 7-халқаро конкурсида “Шеърият“ номинацияси бўйича биринчи ўринни олган ва “Рангли кўзёшлар“ номли китоби Лондонда чоп этилиш арафасида.
* * *
Тасодифан келди ва кетди шамол...
Деразам хўрсинди, оғир олди тин.
Кўчада айланиб юриб бемалол-
Юрагимни этди остин ва устун.
Қайси кўчаларга бошлаб кетди у,
Менинг ҳаётимни чиқариб издан.
Тумандай тарқалди мендаги қўрқув-
Кечаги кунимдан қолмади из ҳам.
Қандай севган эдим сени ўша кун,
Йўлларда дарахтлар, кўкда ой гувоҳ!
Шуълалар одимлаб кетганди узун-
Ерлар кетган эди мендан чуқурроқ....
Хаёлим паришон, жоним титроқда...
Руҳим дарчалари очилганди кенг.
Мендан анча баланд, юқорироқда-
Яхшиям бор эдинг, бор эдинг, Сен...Сен...