Бугунги кунда Зарафшон таъмирлаш-механика заводи Навоий кон-металлургия комбинати бўлинмалари учун зарур жиҳозлар ва мосламаларни ўз вақтида, сифатли таъмирлаб ҳамда тайёрлаб бермоқда. Зарурий жиҳоз ва мосламаларга талабнинг ошиши туфайли ишлаб чиқариш кўлами янада кенгаймоқда.

Даставвал бу ерда маҳаллийлаштирилган, импорт ўрнини босувчи ва асосий фаолият тури бўйича 2 минг турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, айни пайтда бу маҳсулотлар турлари 8 мингтага етди.  

Инвестиция дастури доирасида йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши, янги заводларнинг барпо этилиши ҳамда қўшимча қувватларнинг ишга туширилиши натижасида завод маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда.  

Таҳлилларга кўра, корхонада 2018 йилда 48,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йил якунига келиб 181,1 миллиард сўмга етди. Жорий йилнинг ўтган даврида 111,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва йил охирига қадар ишлаб чиқариш ҳажмини 191,8 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 6 фоизга кўп демакдир.

Заводда 1 та цех, 6 та участка, бюро ва хизматлар фаолият кўрсатади. Илгари Марказий кон бошқармасига қарашли кўп тармоқли цех бўлган бу саноат корхонаси бугунги кунга келиб йирик завод мақомини олди.  

– Биргина 2020 йилда конвейерлар учун ойига 100 та ролик тайёрланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 1 200 дан зиёдни ташкил этяпти, – дейди завод директори Юлдош Ғаниев. – Сўнгги йилларда қўшимча янги русумдаги бир неча сув насослари тайёрлаш йўлга қўйилди. Насосларни таъмирлаш 1,5 бараварга кўпайди. Корхонамиз фаолиятида маҳаллийлаштириш муҳим ўрин тутади. Корхонада 2018-2023 йилларда 150,1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ўтган йили маҳаллийлаштириш дастури доирасида 31 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қиймати 26,56 миллиард сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан икки баробарга ошди.

Корхонада комбинат раҳбарияти ва мутахассислари билан ҳамкорликда бир неча истиқболли режаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, замон талабларидан келиб чиқиб, металлларга лазер орқали ишлов бериш дастгоҳларини ўрнатиш, завод ҳудудида барча газ-олов ишларига қувурлар орқали кислород етказиб беришни лойиҳалаштириб, уни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, эскирган автошиналарни қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу лойиҳа орқали Марказий кон бошқармаси бўлинмаларидан чиққан яроқсиз шиналарни қайта ишлаб, пиролиз суюқлиги ва металлолом олиш йўлга қўйилади. Натижада чиқиндини қайта ишлаш, ундан тайёр маҳсулот олиш ҳамда қўшимча иш ўрни яратилишига эришилади.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда